Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31.08.1995 й. 119-I-сон "Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.1995 й.

N 119-I



АЙРИМ КОРХОНАЛАР ВА МОЛ-МУЛКНИ

ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ БАЪЗИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган:

давлат тасарруфидан чиқарилиши, ҳусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг Рўйхати 1-иловага мувофиқ;

давлат тасарруфидан чиқарилиши ва ҳусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг Рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги 613-XII-сон Қарорининг (Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 325-модда) 2-банди, шунингдек ушбу Қарорга, 1, 2, 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                               Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Аҳборотномаси, 1995 й., № 9






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиснинг

1995 йил 31 августдаги

119-I-сон Қарорига

1-ИЛОВА



Давлат тасарруфидан чиқарилиши,

ҳусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши

мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк

турлари ҳамда гурухларининг

РЎЙХАТИ


1. Республика ҳудуди доирасида ер ости бойликлари ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси.


2. Тарихий-маданий ва табиий мерос объектлари, музейлар ва музей бойликлари, бошқа бадиий қадриятлар (тарих ва маданият ёдгорликлари, давлат фондлари, шу жумладан китобларни, кино, фото ва фотоҳужжатларнинг давлат фондлари, архивлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондлари).


3. Республиканинг Давлат хазинаси, республика Давлат бюджетининг, валюта заҳирасининг, Пенсия жамғармасининг ва давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг, Марказий банкнинг маблағлари, шунингдек республиканинг олтин заҳираси.


4. Пул муомаласи соҳасида хизмат кўрсатувчи давлат муассасалари, пул белгиларини, давлат хазина билетларини, акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни, орденлар медаллар ва почта тўлови белгиларини чиқаришни таъмин этувчи Давлат зарбҳонаси корхоналари ва муассасалари.


5. Республика Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлиги хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, ва муассасалари ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунга қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк).


6. Рентген ускуналарини, радиоактив моддалар ва изотопларни ишлатиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борувчи, шундай ускуналар, моддалар ва изотоплар ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.


7. Радиоактив моддаларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш билан, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.


8. Ракета-коинот мажмуилари, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.


9. Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя виситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутлаш қисмлари ва уларга керакли асбоблар, портловчи моддалар, пиротеҳника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар .


10. Овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар, улар учун ўқ-дори, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.


11. Кучли таъсир этадиган заҳарларни, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинларни экувчи етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар.


12. Республиканинг давлат заҳиралари. Фуқаролик мудофааси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулклар.


13. Атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотлар.


14. Портлаб кетиш ҳавфи бор ва заҳарли моддаларнн ташувчи ихтисослаштирилган корхоналар.


15. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари. Ҳарбийлаштирилган автоколонналар.


16. Санитария-эпидемиология станциялари, суд-тиббий экспертизаси бюролари. Атроф муҳит ҳолатинп назорат қилувчи ҳамда табиятни муҳофаза қилувчи ҳизматлар.


17. Даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг корхоналари.


18. Махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика маҳсус алоқа узели, 1536 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит мослик маркази).

19. Қабристонлар.






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиснинг

1995 йил 31 августдаги

119-I-сон Қарорига

2-ИЛОВА



Давлат тасарруфидан чиқарилиши

ва ҳусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга

ошириладиган объектлар ва корхоналар

РЎЙХАТИ


1. Асосий фондларининг баланс қиймати 100 миллион сўмликдан ортиқ (1995 йил 1 январгача) бўлган корхоналар.


2. Қимматбаҳо, нодир металлар, қимматбаҳо тошлар олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари.


3. Саноатнинг таянч тармоқлари: ёқилғи-энергетика, қазиб олиш, машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш мажмуиларининг корхоналари ва ташкилотлари. Нефть, газ ва кўмир қазиб чиқариш, қудуқлар бурқилаш корхоналари ва ташкилотлари. Катта нефтепровод ва газопроводлар, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи станциялар ва туман қозонҳоналари, тизим ҳосил этадиган электр  тармоқлари. Автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари.


4. Кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш).


5. Фармацевтика саноати ҳамда тиббий-биологик дори-дармонлар саноати корхоналари.


6. Электр алоқаси корхоналари, телевизиои, радио қабул қилиш ва радио узатиш марказлари ҳамда уларнинг муҳандислик иншоотлари.


7. Матбаа корхоналари ва нашриётлар.


8. Ахборот ва телеграф агентликлари.


9. Шифрлашда ишлатиладиган техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.


10. Стандартлаштириш ва метрология корхоналари ва ташкилотлари.


11. Таваккалчилик ишлари мўл объектлар ҳамда ботиний ва зоқирий ҳавф-ҳатари бор ишлаб чиқариш объектлари (1-илова-13-бандида кўрсатиб ўтилган объектлар бундан мустасно) қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан, улар учун ускулалар, назорат қилиш ва фалокатларнинг олдини олиш тизимлари тайёрлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.


12. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқловчи, ёнғиндан огоҳлантирувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантиришга мўлжалланган сигнал бериш воситаларини лойиҳалаш, улаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.


13. Сув хўжалиги ҳамда мелиорация тизимларини, авария-қутқарув кемаларини, гидротехник иншоотларни техник назорат қилиш кемаларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ҳамда уларни ишлатиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.


14. Муҳандислик инфраструктураси объектлари: шаҳарлар ва туман марказларининг электр, иссиқлик ва газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги, ташқи ёритиш, зоҳирий ободонлаштириш объектлари, шунингдек бундай объектларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар.


15. Темир йўл, ҳаво ва дарё транспортида йўловчилар ва юклар ташиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.


16. Шаҳарда йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар.


17. Вазирликлар, идораларнинг олий, ўрта маҳсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, шунингдек умумтаълим мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари ва мактабгача тарбия болалар муассасалари.


18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг муассасалари ва ташкилотлари.Давлат илмий марказлари.


19. Давлат наслчилик хўжаликлари ва фермерлари, от заводлари, элита-уруғчилик хўжаликлари, уруғчилик селекция станциялари, давлат уруғчилик инспекциялари ва қишлоқ хўжалик экинларининг технологик сифатини баҳолаш лабораториялари, нав синов станциялари ва участкалари.


20. Ўрмон хўжаликнинг, геология, картография-геодезия гидрометеорология хизматларнинг корхоналар ва ташкилотлар, технология алоқаси ва унинг ахборот марказлари.


21. Саноатнинг қаттиқ чиқиндилари ва рўзғор чиқиндилари кўмиладиган майдонлар, бинолар, иншоотлар ва кўмиш учун керакли ускуналар, чорва молларни кўмадиган жойлар.


22. Машина синаш станциялари, элеваторлар, совутгичхоналар, омбор хўжалиги объектлари.


23. Республикадан четда жойлашган давлат санаторий-курорт хўжаликлари.


24. Концерт-томоша кўрсатиш муассасаларининг корхоналари ва объектлари, кинолаштириш объектлари, шунингдек кутубхоналар ва қироатхоналар.


25. Соғлиқни сақлаш муассасалари.


26. Ветеринария хизмат, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати корхоналари ва ташкилотлари.


27. Ногиронлар, кексалар ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя этилмаган бошқа тоифалари қаровда бўладиган уйлар ва интернатлар.


28. Болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг соғломлаштириш муассасалари.


29. Маросимлар ўтказишда хизмат кўрсатадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар.

























Время: 0.2092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск