ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2014 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон қарорига 36-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 25 декабрдаги

ПҚ-2099-сон қарорига

36-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

2014 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПҚ-748-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги "мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғини тўлашдан" сўзлари "кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан 2008 йил 1 январдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-бандида:

биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2017 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий шаҳри аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги ПП-1027-сон қарорида:


3-банднинг биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2019 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2019 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Навоий шаҳри аэропорти 2015 йил 1 январгача мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўлашдан озод қилинсин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг 100 фоизи".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга 2016 йил 1 январгача ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш шаклида солиқ имтиёзи берилсин, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин".

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарорида:


3-банднинг биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2016 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошидаги "ушбу қарорда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари" сўзлари "ушбу қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

        

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига 30-иловада:


а) илованинг номидан "ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) ҳавола чиқариб ташлансин;


г) изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ота-оналар тўловидан тушумлар узайтирилган кун гуруҳларининг тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва тарбияланувчиларнинг бир марталик овқатланишини ташкил этиш харажатларига мақсадли тартибда йўналтирилади".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 3 сентябрдаги ПҚ-1813-сон қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Белгилансинки, асосий қарзни қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақлари тўлаш билан боғлиқ харажатлар ва қарз бўйича бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил дастури тўғрисида" 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБнинг устав капиталини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2013 йилда республика бюджети даромадлари прогнози ошириб бажарилганидан олинган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги улушини ошириш ҳисобига 88,0 млрд. сўм миқдорида кўпайтириш тўғрисидаги".


15. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 9-бандидаги "ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни" сўзлари "юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини" сўзлари билан алмаштирилсин".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг индентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низом 4-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори билан тасдиқланган бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш фақат бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилганда амалга оширилади, бинолар ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилиши ҳоллари бундан мустасно".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом 9-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги "0,07 фоиз" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ушбу Тартибнинг 4-бандида кўрсатилган нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайди".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қиймати бож тўловисиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ортиқ бўлмаган жисмоний шахс товарларини божхонада расмийлаштиришда";


б) илованинг 26-бандида "Йиғимлар ставкаси" устунидаги "20 еврога тенг миқдорда" сўзлари "10 еврога тенг миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда) иловада:

илованинг номидагиғоч-тахта ва арраланган бинокорлик материаллари" сўзлари "ёғоч-тахта материаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 ва 5-сатрлар чиқариб ташлансин.

    

     

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги Намунавий низомнинг 17-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Бунда Компаниянинг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари Компанияга ходимларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан икки ойлик маош миқдорида мукофотлаш ва уларга бир ойлик маош миқдорида моддий ёрдам бериш ҳуқуқи берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

Зарурат бўлганда Компаниянинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тариф разрядларига оширилган коэффициентлар белгиланиши мумкин";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомда:


а) 6-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Маслаҳат берганлиги учун врачларнинг соатбай меҳнат ҳақи улар тариф ставкасининг 1 фоизи миқдорида белгиланади".


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорига 2-иловада:


3-сатр қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

3.

Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш


26.610,87

39

26.610,87

100%

0,00

0%

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади


"Ҳаммаси" сатри қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Ҳаммаси


67.960,00

100

31.295,40

46%

36.664,60

54%


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Оилавий тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги тадбиркорлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича фаолият турларини амалга ошириши мумкин.

Оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта алоҳида объектларда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда қатъий белгиланган солиқ ҳар бир алоҳида объект учун тўланади".


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар жалб этилган "JV MAN Auto - Uzbekistan" масъулияти чекланган жамият корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 7 августдаги 224-сон қарорининг 4-бандида:

биринчи хатбошидаги "5 йил муддатга" сўзлари "2017 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 34-бандининг биринчи хатбошидаги "Жамғарма ходимлари" сўзлари "Жамғарма ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 12 декабрдаги 350-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "120" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 84-модда).


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 44-1-банд қўшилсин:

"44-1. Болали оилаларга нафақа, болани парвариш қилиш нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Халқ банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Болали оилаларга нафақа, болани парвариш қилиш нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш учун ажратилган маблағлар доирасида Халқ банки томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 690-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 12-сон, 387-модда





















Время: 0.1805
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск