ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 664-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 664-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖАМОАТ

БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида" 1991 йил 15 февралда қабул қилинган Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил № 4, 76-модда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1) кириш қисмидан "СССР Конституциясига" деган сўзлар чиқариб ташлансин


2) 3-моддасининг иккинчи қисмидан ва 25-моддасидан тегишли равишда "СССР" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 6-моддасининг биринчи қисми чиқариб ташлансин;


4) 9-моддасининг биринчи қисмидан "бошқа жумҳуриятлар фуқароларининг шунингдек" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 10-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкини ҳосил қилишнинг пул билан таъминланиш манбалари";


6) 11-модданинг биринчи ва тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотларининг, жумҳурият, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади".

Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек жумҳурият ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида ўз уставларини рўйхатдан ўтказмаган) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди"


7) 12-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан - Ўзбекистон Республикаси Олий судига, маҳаллий жамоат бирлашмалари уставини рўйхатдан ўтказиш иши устидан эса - тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судига шикоят қилиш мумкин".


8) 15-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


9) 18-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий мақсадларни кўзловчи сиёсий партиялар ва оммавий жамоат ҳаракатларнинг диний ташкилотлардан, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан молиявий ва ўзга ёрдам олиши ман этилади, улардан тушган маблағларни эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат фойдасига боради".


10) 19-модданинг қуйидаги мазмунда бўлган иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сиёсий мақсадларни кўзловчи сиёсий партиялар ва оммавий жамоат ҳаракатлар диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан келиб тушган маблағлар эвазига ноширлик фаолиятини юритишга нашрларини таъмин этишга ҳақли эмас".


11) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молия идоралари жамоат бирлашмаларини маблағ билан таъминлаш ва улар даромадларининг манбаларини, улар олган маблағ миқдорини ва солиқлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ солиқ тўланишини назорат қилиб борадилар".


12) 22-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамоат бирлашмаси ушбу Қонун 3-моддасининг 2, 3, 4-қисми ва 18-моддасининг тўртинчи қисмида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда суд қарорига биноан тугатилиши мумкин".

"Халқаро жамоат бирлашмалари, унинг бўлинмалари, филиаллари, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Бош Давлат солиқ бошқармасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ваколат берилган бошқа идоралари ва мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди чиқарган қарорга мувофиқ тугатилади, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисида қарори устидан шикоят қилинмайди".


2. Ушбу Қонун имзоланган дақиқадан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов





























Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск