ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.12.2013 й. 2541-сон билан рўйхатга олинган 28.11.2013 й. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 62-мҳ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 52-сон, Молия вазирлигининг 109-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 26 декабрда 2541-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

Давлат қўмитаси, Иқтисодиёт

вазирлиги ва Молия вазирлигининг

2013 йил 28 ноябрдаги

62-мҳ, 52 ва 109-сон қарорига

ИЛОВА



Дастурий таъминот воситалари

ишлаб чиқувчиларининг миллий

реестри тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини юритишнинг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилар:

мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банкини яратиш ва истиқболли лойиҳаларни ҳамда инновацион компьютер технологияларини яратиш билан машғул бўлган истеъдодли ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш;

миллий дастурий маҳсулотларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бозорининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисида ахборот бериш;

ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган, сифатли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишнинг устувор йўналишларини белгилаш;

мамлакатимиз дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларининг манфаатларини ифодалаш, уларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишда кўмак бериш.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри (бундан буён матнда Миллий реестр деб юритилади) - мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банки;


дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси - ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқиш), кузатиш (хизмат кўрсатиш), жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахс, Ўзбекистон Республикаси резиденти;


дастурий таъминот воситалари - алгоритм тилида тақдим этилган операциялар, командалар ва маълумотларнинг мантиқий ташкил этилган йиғиндисидан иборат ва муайян натижага эришиш мақсадида компьютерда амалга ошириш учун мўлжалланган интеллектуал мулк объекти. Дастурий таъминот воситалари деганда уларни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материаллари ҳам назарда тутилади.


3. Мазкур Низом мақсадларида ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотиш деганда:

а) компьютерда дастурлаш ва дастурий таъминот воситаларини ёзиш, модификация қилиш, тестлаш ва техник қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш, ҳужжатлаштиришга доир (шу жумладан, тижорат ёки эркин тарқалган модуллардан фойдаланган ҳолда) фаолиятнинг барча турлари, шу жумладан, тизим ва мазмунни ишлаб чиқиш ва/ёки тизимли дастурий таъминот воситалари (шу жумладан, тиклаш), амалий дастурлар (шу жумладан, тиклаш), маълумотлар базалари, веб-сайтларни (шу жумладан, уларнинг аудиовизуал элементларини) яратиш ва бажариш учун зарур бўлган командалар тизимини ёзиш, дастурий таъминот воситаларини созлаш, яъни, мавжуд илова мижознинг ахборот тизими доирасида ишлаши учун керакли бўлган тарзда уни модификация қилиш ва конфигурациялаш, якка тартибдаги дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш (буюртма асосида) ва дастурлар пакетини фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мослаштириш, фойдаланувчилар учун дастурий илова қилинган йўриқномаларни ёзиш;

б) ўзи томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситаларининг маълумотларни қайта ишлаш ва маълумотлар базаларига маълумотларни киритиш, сотилган ёки фойдаланиш учун тақдим этилган маълумотларни қайта ишлаш ва киритиш воситаларининг узоқ муддатли (доимий) асосда эксплуатация қилинишини таъминлаш бўйича фаолият;

в) ўзи томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситаларини кўпайтириш, жорий қилиш, шунингдек кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича фаолият, шу жумладан, ўзи томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситаларини сотиш, фойдаланишга бериш, уларни жорий қилиш, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш ва техник кузатиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш, ишлаб чиқувчининг ўзи томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситалари харидорлари ва фойдаланувчиларини ўқитиш ҳамда уларга маслаҳатлар бериш тушунилади.



II БОБ. МИЛЛИЙ РЕЕСТРГА КИРИТИШ


4. Миллий реестрга ихтиёрий ва бепул асосда юридик шахс сифатида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, уч ойдан кам бўлмаган муддатда, юридик шахс сифатида ўз фаолиятини амалга ошираётган ва сўнгги уч ойда ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва сотишдан олган даромадлари сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этувчи дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари киритилади.


5. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритиш юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли аризалари асосида амалга оширилади.

6. Вазирлик Миллий реестрни шакллантириш, юритиш ва янада ривожлантириш бўйича функцияларни амалга оширади.

7. Юридик шахслар Миллий реестрга кириш учун Вазирликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза тақдим этадилар (шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали).

8. Вазирлик аризани олган кундан бошлаб уни уч иш куни мобайнида кўриб чиқади. Ҳар бир аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича Вазирлик дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини Миллий реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги асосланган қарорни қабул қилади, бу ҳақда дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисига хабарнома юборилади (почта, шу жумладан, электрон почта орқали).

9. Мазкур Низомнинг 3-бандидаги талабларга жавоб бермайдиган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритишда рад этилиши мумкин.


10. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини Миллий реестрга киритишда асоссиз рад этилишига йўл қўйилмайди.

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси томонидан ариза илгари кўрсатилган камчиликлар бартараф қилинган ҳолда такроран тақдим этилганда, янги асосларга кўра Миллий реестрга киритилишда рад этиш тақиқланади.


11. Миллий реестрга киритилиши рад этилган ҳолда дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси фақат Миллий реестрга киритилишига тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф этган ҳолдагина Вазирликка ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақлидир.

Вазирлик Миллий реестрга киритиш тўғрисида ариза билан такроран қилинган мурожаатни мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиши шарт.

12. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини Миллий реестрга киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолда, Вазирлик:

қарор қабул қилинган кундан кейин бир кун муддат ичида мазкур Низомнинг 16-бандида санаб ўтилган маълумотларни Миллий реестрга киритади;

дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини Миллий реестрга киритган кунда дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини унинг Миллий реестрга киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрга киритилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юридик шахснинг тўлиқ номланиши, унинг жойлашган ери (почта манзили), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ва Миллий реестрга киритилган санаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.


13. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси қуйидаги асосларда Миллий реестрдан чиқарилади:

чиқиш тўғрисидаги ўз аризаси;

тегишли ваколатли органларнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси мазкур Низомда белгиланган юридик шахсларни Миллий реестрга киритиш мезонларига номувофиқ эканлиги тўғрисидаги асосланган маълумоти.


14. Миллий реестрдан чиқариш тўғрисидаги масала Миллий реестрдан чиқариш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тегишли материаллар олинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида Вазирлик томонидан кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлик дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини Миллий реестрдан чиқариш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисини Миллий реестрдан чиқариш бу ҳақда қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддат ичида амалга оширилади.


15. Миллий реестрдан чиқарилган юридик шахслар, Миллий реестрга агарда ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотишдан олган даромадлари ўтган йилга нисбатан сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорини ташкил этса, Миллий реестрдан чиқарилган йилдан кейинги календарь йилида қайта киритилиши мумкин.



III БОБ. МИЛЛИЙ РЕЕСТРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ


16. Миллий реестр он-лайн режимида software.uz Интернет-порталида электрон шаклда юритилади.

Миллий реестр дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлар (дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили) телефони ва бошқалар);

ишлаб чиқилган, жорий қилинган ва сотилган дастурий таъминот воситалари тўғрисидаги асосий маълумотлар (лойиҳалар ва дастурий таъминот воситалари номи, вазифаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса));

Миллий реестрга киритилган сана ва рақами;

Миллий реестрга киритиш ва/ёки чиқариш учун асослар ва саналари;

баланс ҳисоботи ва хўжалик фаолиятининг асосий параметрлари, шу жумладан, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотишдан олинадиган даромадлар миқдори ва бошқалар.


17. Миллий реестрдаги маълумотлар умумфойдаланадиган маълумотлар ҳисобланади, дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно.


18. Миллий реестр Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар рўйхатини ўз ичига олади, бу дўконлар воситасида Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари экспорт шартномаси мавжуд бўлмасдан дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш ва кузатиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг хорижий валютада экспорт қилинишини амалга оширадилар.



IV БОБ. МИЛЛИЙ РЕЕСТРГА КИРИТИЛГАН

ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН СОЛИҚ ВА БОЖХОНА

ИМТИЁЗЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари 2020 йилнинг 1 январига қадар муддатда қуйидаги тўловлардан озод этилади:

барча турдаги солиқлар;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

Миллий реестрга киритилган юридик шахслар - дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар мазкур банд билан назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати, агар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми 2019 йил якунлари бўйича улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этган тақдирда, 2 йилга (2022 йилнинг 1 январигача) узайтирилади.

20. Мазкур Низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар Миллий реестрга киритилган юридик шахслар - дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади.


21. Имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадга мувофиқ ишлатилмаган тақдирда, ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда, белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.


22. Имтиёздан фойдаланиб олиб келинган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситалари эркин муомалага чиқариш санасидан 5 йил мобайнида ўз эҳтиёжлари учун бўлмаган мақсадларда фойдаланиш фактлари аниқланган ҳолда солиқ тўловчини молиявий-хўжалик текширувларини ўтказиш давомида (ревизия) давлат солиқ хизмати органлари аниқланган фактлар тўғрисидаги ҳужжатларни тузади ва уч иш куни ичида ҳудудий давлат божхона хизмати органларига юборади.

Ўз эҳтиёжлари учун бўлмаган мақсадларда фойдаланилган, олиб келинган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси пеня ҳисобланган ҳолда, ўрнатилган тартибда Давлат бюджетига ундирилади.


23. Мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган имтиёзлар:

солиқ ва мажбурий ажратмалар бўйича - дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар Миллий реестрга киритилган ойнинг кейинги ойи 1-санасидан;

божхона тўловлари бўйича - дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар Миллий реестрга киритилган санадан бошлаб қўлланилади.


24. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича ҳудудий давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида берилади. Ариза давлат божхона хизмати органларига икки нусхада тақдим этилади, бир нусхаси ваколатли орган белгиси билан аризачига қайтарилади. Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиб ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналар божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида ариза тақдим этмайдилар.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларини эркин муомалага чиқариш божхона расмийлаштируви вақтида тақдим қилинади.


25. Ўрнатилган мезонларга мослигини тасдиқлаш учун (ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, жорий қилиш ва амалга ошириш даромадлари маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади ёки 2020 йилдан бошлаб хусусий дастурий таъминот воситалари ҳажми умумий маҳсулотларнинг (ишлар, хизматлар) ҳажмининг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорини ташкил этади), имтиёзлардан фойдаланган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар йил якуни бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотнома-ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этади.

26. Тақдим этилган маълумотнома-ҳисоботга кўра ҳисобот йили якуни бўйича ташкилот имтиёз бериш бўйича мазкур Низом билан ўрнатилган мезонга мос келмаса, мазкур Низомнинг 19-бандида келтирилган имтиёзлар, ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади.


27. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар имтиёз бериш бўйича мазкур Низомда белгиланган мезонларга мос эмаслиги аниқланган ҳолларда, давлат солиқ хизмати органлари 10 кун муддатда аниқланган фактлар ҳақида:

давлат божхона хизмати органларини божхона тўловларини ўрнатилган тартибда ундириш бўйича чоралар кўриш учун;

Вазирликни мазкур юридик шахсни Миллий реестрдан чиқариш учун хабардор қилади.

28. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси календарь йили давомида Миллий реестрдан ўз хоҳишига кўра чиқса, мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган имтиёзлар, улар ўрнатилган мезонларга мос келган аввалги ҳисобот даври (чорак, ярим йил, 9 ой) учун сақланиб қолади.



V БОБ. МИЛЛИЙ РЕЕСТР ИШЛАШИГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК МАСАЛАЛАР


29. Миллий реестрнинг ишлашига, уни он-лайн режимида юритишга доир ташкилий-техник ишларни амалга ошириш учун Вазирлик Миллий реестрнинг ваколатли операторини тайинлайди.

Ваколатли оператор вазифасини ижро этиш доирасида қабул қилиб оладиган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлайди.

Ваколатли операторнинг фаолияти нотижорат асосда амалга оширилади ва қуйидагиларга қаратилган:

сифат менежменти давлат ва халқаро стандартлари (ISO-9000)ни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва жорий қилиш, компаниянинг дастурий таъминот воситаларини (CMMI) ишлаб чиқишга қобилиятини баҳолаш ва бошқалар;

миллий дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларнинг халқаро ва миллий кўргазмаларда иштирок этишларини ташкил қилиш йўли билан мамлакатимизда ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситаларини ички ва халқаро бозорларда илгари суриш;

фуқаролик жамияти салоҳияти, ахборот технологиялари соҳасидаги эксперт ҳамжамиятини сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош мамлакатимиз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш жараёнларини рағбатлантиришга жалб қилиш;

дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш соҳасининг ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини фаоллаштириш, маҳаллий дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг манфаатларини ифода этиш, уларга ички ва ташқи бозорларда ўз маҳсулотини илгари суришга ёрдам бериш ва бошқалар.


30. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқишнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида ваколатли оператор Миллий реестр маълумотларининг таҳлилини амалга оширади, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида маркетинг тадқиқотларини ўтказади ва улар асосида дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг янада такомиллаштирилишини таъминлаш учун Вазирлик учун таҳлилий ҳисоботлар, таклифлар ва тавсиялар тайёрлайди.


VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


32. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг

Миллий реестрига киритиш тўғрисида

АРИЗА


1. Сиздан Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг Миллий реестрига киритишингизни сўрайман:

         

(тўлиқ фирма номи)

      

(тўлиқ почта манзили, телефон номери, электрон почта)

       

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

        

(давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси)

         

(солиқ тўловчининг идентификация рақами)

        

2. Ариза беришдан олдин келадиган ҳисоб-китоб солиқ даврида сотилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий ҳажмидаги ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотишдан қуйидаги тушум олинганлигини хабар қиламиз:

     

минг сўм

Ҳисоб-китоб

даври (аввалги

3 ой)


Соф тушумнинг

умумий суммаси


Ўз дастурий таъминот воситаларини

ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотишдан

олинадиган соф тушум суммаси


% нисбатида

(2-устунга

нисбатан

3-устун)


1

2

3


4



3. Ишлаб чиқилган, жорий қилинган ва сотилган дастурий таъминот воситалари рўйхати:


Т/р

Дастурий таъминот

воситаларининг номи


Дастурий таъминот

воситалари

вазифасининг

қисқа тавсифи


Дастурий таъминот воситаларининг

интеллектуал мулк сифатида Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга

олинган рақами ва санаси - мавжуд бўлганда

1.


2.


  

4. Қуйида имзо қўювчилар юқорида келтирилган ахборот ишончли ва тўлиқ эканлигини тасдиқлайдилар.

Раҳбар





(имзо)


(фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари)

Бош бухгалтер





(имзо)


(фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари)

    





Низомга

2-ИЛОВА



тақдим этилади


(божхонада расмийлаштириш бўйича ҳудудий давлат божхона хизмати органи)га


АРИЗА

____________________________________,

(ташкилотнинг тўлиқ номи)

Қуйидаги манзил бўйича жойлашган


    

     

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)











3. СТИР











4. ИФУТ








5. Телефон: код





рақам










       

Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси эканлигини маълум қилади.

      

Имтиёзни қўллаш учун асос



(норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи)

Маълумотлар ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Масъул орган ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

СТИР











Ф.И.Ш.







Имзо


















Бош бухгалтер







СТИР














Ф.И.Ш.



Имзо



Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана












Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    



   

     

       





Низомга

3-ИЛОВА



Йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади

        

(жойлардаги солиқ ҳисоби бўйича давлат солиқ хизмати органи)га

       

(ташкилотнинг тўлиқ номи)

тақдим этилади.

Қуйидаги манзил бўйича жойлашган


1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)











3. СТИР











4. ИФУТ








5. Телефон: код





рақам










             

______ йил учун Шахсий дастурий таъминот

воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш

ва амалга оширишдан олинган фойданинг

ҲИСОБ МАЪЛУМОТНОМАСИ

Имтиёзни қўллаш учун асос



(норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи)

(минг сўм)

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Сумма

Товар (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган соф фойда - жами


010


Шахсий дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширишдан тушган соф фойда


020


шу жумладан:




шахсий дастурий таъминот воситасини экспорт қилишдан тушган соф фойда


030


Товар (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган соф фойдадаги шахсий дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширишдан олинган соф фойданинг солиштирма қиймати, фоизда

(020-сатр / 010-сатр)


040


шу жумладан:




шахсий дастурий таъминот воситасини экспорт қилишдан олинган соф фойданинг солиштирма қиймати, фоизда (030-сатр / 010-сатр)


050


            

Маълумотлар ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:



Раҳбар

СТИР











Ф.И.Ш.







Имзо


















Бош бухгалтер







СТИР














Ф.И.Ш.



Имзо











Сана














(кк/оо/йй)



          



               

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 701-модда



































Время: 0.1332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск