ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2013 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2013 й. ПФ-4589-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
26.12.2013 й.
N ПФ-4589
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2013 йил 26 декабрдаги
ПФ-4589-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим фармонларига 2014 йил 1 январдан
бошлаб киритиладиган ўзгартишлар
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-бандидаги "2014 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2019 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 689-модда