Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 742-XII-сон "Патта тўлови тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 742-XII



ПАТТА ТЎЛОВИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Патта ҳақи тўловчилари


Бозорлар, ярмаркалар ва олди-сотди қилиш учун махсус белгиланган бошқа жойларда моллар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотаётган жисмоний шахслар патта ҳақи тўлайдилар.



2-модда. Патта тўлови олиш объектлари


Патта тўлови олди-сотди қилишга ажратилган ҳар бир жой учун, савдо қилинган ҳар бир кун ёки ҳар бир мол, буюм, ҳар бош чорва мол учун олинади. Агар олди-сотди қилиш учун ажратилган жой учун ижара шартномасига кўра ижара ҳақи тўланса, у ҳолда патта тўлови ижара қийматига киритилади.



3-модда. Патта тўлови олиш тартиби


Патта тўлови ҳар бир тўловчидан нақд пул олиб, унга патта қоғози бериш йўли билан ундирилади. Патта қоғозини бошқа тўловчиларга бериш ман этилади. Патта тўлови бозорлар, ярмаркалар ва олди-сотди учун махсус ажратилган бошқа жойлар ходимлари томонидан йиғилади.



4-модда. Патта тўлови миқдори


Патта тўлови миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



5-модда. Патта ҳақини тўловчи ҳамда олувчи

идораларнинг вазифалари ва жавобгарлиги


Моллар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини бозорлар, ярмаркалар ёки олди-сотди қилиш учун ажратилган бошқа махсус жойларда патта ҳақи тўламасдан сотиш тақиқланади.

Бозорлар, ярмаркалар ҳамда моллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш учун махсус ажратилган бошқа жойларнинг маъмурияти патта ҳақи тўғри ва ўз вақтида ундирилишига риоя қилиши шарт. Патта тўловидан тушган маблағ бюджетга ҳар ойда бир марта, лекин ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирилмай ўтказилади. Патта тўловидан тушган маблағни ўз вақтида бюджетга ўтказмаганлик учун ҳар бир кечиктирилган кун ҳисобидан 0,5 фоиз миқдорда жарима ундирилади.



6-модда. Патта тўловидан тушган

маблағдан фойдаланиш тартиби


Патта тўлови маблағларидан фойдаланишнинг тартиби ҳар йили халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланади, лекин шу маблағнинг камида ярми бозор, ярмарка ёки моллар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун махсус ажратилган жойлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бошқа ташкилот тасарруфида қолиши шарти билан.

Патта тўловининг қолган қисми маҳаллий бюджетга ўтказилади.



7-модда. Патта тўлови тўғри ундирилиши

устидан назорат қилиш


Патта тўлови тўғри ундирилишини давлат солиқ идоралари назорат қиладилар.



8-модда. Ушбу қонунни қўллашга доир йўриқнома


Ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан чиқарилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Ахборотномаси", 1993 й. 1-сон, 25-модда






































Время: 0.1537
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск