ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш. ФҲДЁ органлари. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш /

Адлия вазирининг 31.12.2013 й. 400-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.12.2013 й. 2547-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.12.2013 й.

N 2547




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.12.2013 й.

N 400-мҳ


БУЙРУҒИ



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 22 апрелдаги 10-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1564, 2006 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 142-модда) ва 2009 йил 1 июлдаги 16/09-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 322-модда) (рўйхат рақами 1564-1, 2009 йил 1 июль) қарорлари Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2013 йил 30 декабрдаги 25/13-сонли қарори билан ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Муродов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                           Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 январь, 1-сон, 10-модда


























Время: 0.2215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск