ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2013 й. 346-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 30 декабрдаги

346-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт турлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси терма жамоалари аъзолари

бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб

этилган хорижий мутахассисларнинг иш

шарт-шароитлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом меҳнат шартномаси (контракт) асосида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган, меҳнатига бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланадиган хорижий мутахассисларга ҳақ тўлаш тартибини ва уларнинг иш шарт-шароитлари белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хорижий мутахассис - бошқа мамлакатнинг амалий спорт тажрибасига эга бўлган спорт соҳасидаги мутахассиси;


иш берувчи - Олий спорт маҳорати республика мактаби, спорт турлари бўйича республика спорт федерацияси (уюшма, марказ ва шу кабилар);


спорт маслаҳатчиси - спортчини ёки спорт жамоасини тайёрлаш масалалари бўйича, шунингдек спортчилар спорт мусобақаларида қатнашиши жараёнида маслаҳатлар берувчи спорт турлари бўйича мутахассис;


спорт менежери - спортчи ёки спорт жамоасининг натижали касб фаолиятини таъминлайдиган бошқарув, иқтисодиёт, психология, социология соҳасидаги мутахассис;


тренер - тегишли маълумотга эга бўлган, ўқув-машқ ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказувчи, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун мусобақалашиш фаолиятига раҳбарлик қилувчи жисмоний шахс.


3. Хорижий мутахассис ишга тренер, спорт менежери, спорт маслаҳатчиси сифатида қабул қилиниши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассис белгиланган тартибда унинг номига берилган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқининг тасдиқномаси мавжуд бўлганда ва хорижий ишчи кучини жалб этишга иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин.



II. ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН

МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИ (КОНТРАКТЛАР)

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ТАКЛИФЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


5. Иш берувчи хорижий мутахассислар фаолиятини фаолият натижалари асосида ўрганади. Ўрганиш якунлари бўйича натижали хорижий мутахассисни танлайди ва у билан музокаралар олиб боради.


6. Хорижий мутахассис иш берувчига ўз хизматларини кўрсатишга рози бўлган тақдирда, иш берувчи у билан меҳнат шартномаси (контракт) тузиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


7. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифларни (кейинги ўринларда иш берувчининг таклифлари деб аталади) тақдим этади. Иш берувчининг таклифларида қуйидагилар:

хорижий мутахассиснинг тренерлик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;

спортчиларни тайёрлаш бўйича хорижий мутахассиснинг дастури;

хорижий мутахассиснинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

хорижий мутахассис меҳнатига ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг мўлжалланаётган суммаси (шартнома (контракт) тузилган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача миқдорда, ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг миқдори томонлар тузган шартнома (контракт) билан аниқланади) мавжуд бўлади.

8. Вазирлик иш берувчининг таклифларини ўзининг ҳузурида ташкил этиладиган Эксперт комиссиясига юборади.


III. ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН МЕҲНАТ

ШАРТНОМАЛАРИ (КОНТРАКТЛАР) ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАКЛИФЛАРИНИ ЭКСПЕРТ

КОМИССИЯСИДА КЎРИБ ЧИҚИШ


9. Эксперт комиссияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи билан ташкил этилади.

Эксперт комиссияси камида етти нафар кишидан иборат таркибда тузилади, унга ваколатли органнинг тегишли бошқармалари ва кадрлар бошқармаси бошлиқлари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Олий спорт маҳорати республика мактаблари ва спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалар, марказлар ва шу кабилар)нинг вакиллари киритилади.

Эксперт комиссиясига раис бошчилик қилади (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосаридан паст бўлмаган даражада).

10. Эксперт комиссияси иш берувчининг таклифларини иш берувчи томонидан таклиф этилаётган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан бир ой мобайнида кўриб чиқади.


11. Эксперт комиссияси мажлисини раис, у бўлмаганда эса - раиснинг қарори бўйича Эксперт комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.


12. Эксперт комиссиясининг мажлиси, агар унда Эксперт комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисми ҳозир бўлса, қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади. Қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.


13. Эксперт комиссияси иш берувчининг таклифларини кўриб чиқади ва хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки бюджет маблағлари ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


14. Эксперт комиссиясининг қарори, агар унинг учун Комиссиянинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


15. Эксперт комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва у Эксперт комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланади.


16. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Эксперт комиссияси бир вақтнинг ўзида ушбу маблағлар миқдорини белгилайди (шартнома (контракт) тузилган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача). Бунда:

ушбу Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш бўйича прогнозлаштирилаётган натижалар ҳисобга олинади.


17. Иш берувчи томонидан таклиф этилган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Эксперт комиссиясининг қарорида рад этиш сабаблари кўрсатилади.


17-1. Иш берувчи томонидан таклиф этилган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваридан кўп бўлган тақдирда, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича тузилган Республика комиссияси раисининг рухсати билан Давлат бюджетидан қўшимча молиялаштиришга рухсат берилади.

18. Вазирлик Эксперт комиссиясининг қарорини иш берувчига у қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда юборади.


IV. ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС БИЛАН

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШ


19. Эксперт комиссиясининг хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори асосида иш берувчи хорижий ишчи кучини жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятда фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун тасдиқнома, хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома, визаларни расмийлаштириш ва шу кабилар) белгиланган тартибда олади.


20. Иш берувчи билан хорижий мутахассис ўртасида зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин меҳнат шартномаси (контракт) тузилади.


21. Иш берувчи хорижий ишчи кучини жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ишчи кучидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда меҳнат шартномасининг нусхасини Вазирликга уч кун муддатда юборади.


V. ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


22. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун иш берувчига тегишли молиявий йилга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар Календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига молиявий маблағлар ажратилади.

23. Вазирлик томонидан Эксперт комиссиясининг бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори ва ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ иш берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида хорижий мутахассиснинг ҳар ойлик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун молиявий маблағлар ажратиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

24. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари Вазирлик томонидан иш берувчининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.

25. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан, у билан тузилган меҳнат шартномасига (контрактга) мувофиқ, унга Вазирлик томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

26. Хорижий мутахассис ҳар ойлик иш ҳақини ўзи билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида олади.



VI. КАФОЛАТЛАР ВА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАРГА

ЯРАТИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР


27. Иш берувчи хорижий мутахассисларни спорт кийим-боши, спорт ускунаси, инвентарь ва улар меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаши, шунингдек кўрсатиб ўтилган кийим-бош, ускуна, инвентарь ва моддий-техника воситаларини улардан фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаши мумкин.


28. Хорижий мутахассис билан тузилган меҳнат шартномасида (контрактда):

хорижий мутахассиснинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган қисмида спорт мусобақалари тўғрисидаги қоидаларга (регламентларга) риоя қилиш тўғрисида хорижий мутахассиснинг мажбурияти тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларида назарда тутилган ҳолларда хорижий мутахассиснинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинган тақдирда, хорижий мутахассис томонидан иш берувчининг фойдасига неустойка тўлаш тартиби ва кўрсатиб ўтилган тўловнинг миқдори тўғрисидаги;

хорижий мутахассиснинг соғлиғини яхшилаш мақсадида тиклаш тадбирлари ўтказилиши тўғрисидаги;

бошқа жойга ишга ўтиши муносабати билан қўшимча компенсациялар миқдорлари ва тўлаш тартиби тўғрисидаги;

ҳам республика ҳудудида, ҳам чет элда спорт тадбирларида қатнашиш даврида моддий таъминлаш тўғрисидаги;

меҳнат шартномаси (контракт)нинг амал қилиши даврида хорижий мутахассисни ва унинг оила аъзоларини турар жой билан таъминлаш тўғрисидаги;

транспорт харажатларини қоплаш тўғрисидаги;

қўшимча тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энергия сарф-харажатларини қоплаш ва жисмоний ресурсларни тиклаш тўғрисидаги шартлар назарда тутилиши мумкин.



VII. ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


29. Хорижий мутахассиснинг функционал мажбуриятларига қуйидагилар киради:

бириктирилган спортчи(лар)ни тайёргарлик режасида режалаштирилган юксак спорт натижаларига эришишга, шу жумладан, уларни жаҳон, Осиё чемпионатларида, Олимпия ва Осиё ўйинларида юқори ўринларни эгаллашга тайёрлаш;

спорт турлари бўйича терма жамоалар тренерлар кенгаши томонидан тасдиқланган спорт режимига ва ўқув-машқ жараёни интизомига қатъий риоя қилиш, спорт тури ёки турларига бириктирилган спорт врачларининг кўрсатмалари ва тавсияларини бажариш;

спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини мусобақаларга тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини бажариш;

бириктирилган спортчи(лар)нинг соғлиғи ва шахсий гигиенаси тўғрисида ғамхўрлик қилиш, шу жумладан, уни (уларни) диспансер кўригидан ўтказишга мунтазам равишда юбориш;

юксак маънавий-ахлоқий даражани сақлаб туриш.


30. Хорижий мутахассисга қуйидагилар тақиқланади:

спорт натижаларига эришиш учун мусобақа қоидаларида тақиқланган усуллар ва воситалардан фойдаланиш;

допингга қарши қоидаларни бузиш;

меҳнат шартномаси (контракт) амал қилиши муддати мобайнида тижорат сирини ва бошқа маҳфий ахборотни, шунингдек ўқув-машқ жараёни тўғрисидаги ахборотни, тиббий ва бошқа текширишлар (тест синовлари) натижаларини ва ҳоказоларни ошкор қилиш;

иш берувчининг ёзма рухсатисиз бошқа мамлакатлар номидан иш кўриши, шунингдек улар билан музокаралар.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


32. Хорижий мутахассис билан меҳнат шартномасини (контрактни) бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


33. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 январь, 1-сон, 4-модда







































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск