Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2013 й. 347-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2013 й.

N 347


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ

ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

МАРКАЗИНИНГ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сон ва "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 ноябрдаги ПФ-4486-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 30 декабрдаги

347-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

қошидаги Юристлар малакасини ошириш

марказининг Уставига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. II бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Марказнинг мақсадлари, вазифалари ва фаолиятининг

асосий йўналишлари".


2. II бўлимга қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тингловчиларни амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий мамлакатимиз ва хорижий тажрибаси билан таништириш;

назарий тайёргарликнинг суд фаолияти амалиёти билан чамбарчас ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, ўқув жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда яхши ўзлаштириб олиш учун тегишли республика, вилоятлар, туманлар судларидаги судьяликка номзодларнинг стажировкасини ташкил этиш;

ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун республиканинг етакчи таълим, тадқиқот муассасалари, суд органлари, шунингдек хорижий мамлакатларнинг жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини жалб этиш, шу жумладан, контракт асосида жалб этиш".


3. 9-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"судьялар лавозимига захирада турган ёки биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларни суд фаолияти кўникмаларига тайёрлашни, қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисидаги чуқур билимларни эгаллаб олишини таъминлаш";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 10-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш".


5. 24-банддагиқув режалари" сўзлари "ўқув дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 25-банддагиқув режалари" сўзлари "ўқув дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 28-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Судья лавозимига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахслар белгиланган тартибда мажбурий тайёргарликдан ўтадилар";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. 29-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

қиш (стажировка) натижаларига кўра Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Олий хўжалик судига судья лавозимларида ишлаш учун номзоднинг назарий ва амалий тайёргарлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 январь, 1-сон, 5-модда





































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск