Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2001 й. 173-сон "Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳамда кон-металлургия саноати корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2001 й.

N 173



НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ҲАМДА     КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ     САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ    ЮҚОРИ    МАЛАКАЛИ

МУТАХАССИСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 12 апрелдаги ПФ-2829-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Навоий давлат кончилик институтининг юқори малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш корхоналарини ҳамда республика кон-металлургия ишлаб чиқаришларини мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2001 йил 1 июлгача белгиланган тартибда Навоий давлат кончилик институтини техника коллежи, бизнес-мактаб ва лицей-интернат билан биргаликда "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни таркибига бепул ўтказсин.


2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларини рўёбга чиқариш юзасидан Навоий давлат кончилик институтининг ўқув-методика таъминоти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олий ўқув юртларини молиялаштиришнинг тасдиқланган нормативлари бўйича ҳар йили Навоий давлат кончилик институтининг бюджетдан маблағ билан таъминланишини сақлаб қолсин.


4. Навоий давлат кончилик институти, "Қизилқумнодирметалл-олтин" концерни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

- 2000-2001 ўқув йили тугагандан сўнг институт, унинг факультетлари ва кафедралари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар, институт уставини тасдиқласинлар;

- икки ой муддатда, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналари ҳамда республика кон-металлургия тармоғининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат ва магистратура таълим дастурлари бўйича соҳа мутахассисликлари рўйхатини қайта кўриб чиқсинлар, ўқув режалари ва дастурларини қайта тасдиқласинлар, илғор педагогика технологияларини, шу жумладан ўқитишнинг дуал тизимини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнининг ташкил этилишига ўзгартиришлар киритсинлар;

- янги ўқув йили бошлангунга қадар институт кафедралари ва факультетларини юқори малакали педагог кадрлар билан, шу жумладан "Қизилқумнодирметаллолтин" концернининг кон ишлари ва металлургия бўйича тажрибали ишлаб чиқариш мутахассисларини, шунингдек хорижий давлатларнинг етакчи ўқув ва ишлаб чиқариш марказларидан мутахассислар таклиф этиш ҳисобига бутлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

- Навоий давлат кончилик институти, кон-металлургия йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

- Хорижий мамлакатларнинг кон-металлургия йўналишидаги етакчи олий ўқув юртлари, илмий ва ишлаб чиқариш марказлари билан ҳамкорлик қилиш, талабалар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар айирбошлашни ривожлантириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


5. "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни раиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда аттестация комиссияси ташкил этсин ҳамда 2001 йил 1 сентябргача Навоий давлат кончилик институтининг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин.


6. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ва республика кон-металлургия тармоғининг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда 2001-2002 ўқув йилида Навоий давлат кончилик институтига талабалар қабул қилиш режаси юзасидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


7. Навоий қон-металлургия комбинатининг:

- Навоий давлат кончилик институтини комбинат маблағлари ҳисобига замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва компьютер техникаси, янги дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисидаги;

- 2001 йилда ва кейинги йилларда комбинат маблағлари ҳисобига Навоий давлат кончилик институтини жорий ва мукаммал тузатиш, институт ўқув корпуслари ҳамдa ётоқхоналарини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, шунингдек таклиф этилган ўқитувчи-профессорлар таркибига уй-жой бериш тўғрисидаги;

- Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларига Навоий кон-металлургия комбинати ходимларини моддий рағбатлантириш ҳақидаги амалдаги қоидани жорий этиш, ушбу мақсадлар учун комбинат ихтиёрида қоладиган фойдадан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Навоий давлат кончилик институтининг 2 минг талабага мўлжалланган ўқув-лаборатория корпуси ва Навоий шаҳрида 400 ўринли ётоқхона қурилиши ва жиҳозланишиши 2002 eилдан бошлаб Республика инвестиция дастурларига киритишни назарда тутсинлар, ушбу объектлар қурилиши 2004 йил 1 августгача тугалланади aа фойдаланишга топширилади.

Навоий кон-металлургия комбинати кўрсатиб ўтилган объектларнинг тегишли техник қисми мавжуд бўлган тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва ушбу объектлар қурилиши бўйича бажарувчини аниқлаш юзасидан тендер ўтказсин.

Навоий вилояти ҳокимлиги ушбу объектлар қурилиши учун белгиланган тартибда бир ой муддатда ер участкаси ажратсин.


9. "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда концерн йўлланмалари бўйича чет мамлакатлар олий ўқув юртларида ўқишни хоҳловчи шахсларни танлов бўйича танлаш ва уларни ўқитиш ҳақини тўлаш тартибини, шунингдек ўқишни тугатгач уларнинг концерн корхоналарига ишга қайтиб келишини кафолатловчи шартларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Навоий кон-металлургия комбинати йўлланмалари бўйича ўқиган ва концерн корхоналарида ишлайдиган мутахассисларга чет мамлакатларда берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломларни Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорига 2-илованинг 7-бандига мувофиқ тан олиш ва нострификациялашни белгиланган тартибда амалга оширсин.

11. Махфий.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари олий ўқув юртларини тугатганларга, МДҲ мамлакатларидан таклиф этилган юқори малакали мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига уларнинг Навоий кон-металлургия комбинатида ишлаш даври учун республикада бўлишига рухсатномаларни ва уларни рўйхатдан ўтказишни кўпи билан уч ой муддатда расмийлаштирсинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов








































Время: 0.1563
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск