Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2001 й. 172-сон "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2001 й.

N 172



"ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ"

УЮШМАСИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Чарм-пойабзал тармоғини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва тармоқ корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлаш, чарм хома шёсини янада пухта қайта ишлаш ҳамда рақобатбардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси:

маҳаллий хом ашёдан фурнитура, ёрдамчи ва бутловчи материаллар ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг тармоқ дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Наманган ва Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йилдан бошлаб иловага мувофиқ ижтимоий соҳа объектларини топшириш - қабул қилиб олиш далолатномалари асосида ҳокимликлар балансига бериш бўйича бир ой муддатда келишилган қарор қабул қилсин.


2. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналарининг ишламаётган ишлаб чиқаришлари 2001 йил 1 майдан бошлаб уч йил муддатга мулк солиғи тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, дастурда истиқболсиз ишлаб чиқаришларни тугатиш, ишламаётган ишлаб чиқаришларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, уларни рақобатбардошли чарм товарлар ва пойабзаллар чиқаришга қайта ихтисослаштириш чора-тадбирларини назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси билан биргаликда шу йил 1 майгача уюшманинг ишламаётган, мол-мулки қиймати белгиланган имтиёзга мувофиқ солиққа тортилмайдиган ишлаб чиқаришлари рўйхатини аниқласинлар.


3. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган болалар пойабзали ва махсус пойабзаллар нархини пасайтириш мақсадида ушбу маҳсулотлар 2001 йил 1 июндан 2003 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғидан истисно тариқасида озод қилинсин.

5. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Савдогарбанк" "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг 2001 йилда ўз ресурслари ҳисобидан "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдиришга жами 1,0 млрд сўм миқдорида ўртача муддатли кредит ажратиш, маблағларнинг бир қисмини хорижий банкларнинг асбоб-анжомлар сотиб олиш учун ажратилган кредитларини тўлашга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси ташкилотларига импорт қилинадиган хом ашё, моддий ва техника ресурслари бўйича қўшилган қиймат солиғи, божхона божлари ва йиғимлари тўловини белгиланган тартибда 2 ой муддатгача кечиктирсин;

чарм ва мўйна (шунингдек ностандарт), шу жумладан қоракўл хом ашёсининг (ТИФ ТН кодлари 4101-4103, 4301-4302) республикадан ташқарига ноқонуний олиб кетилишини бартараф этиш мақсадида божхона назоратини кучайтирсин.

Давлат даромадига ўтказилган тери, мўйна ва қорақўл хом ашё уларни қайта ишлашга ихтисослашган ташкилотларга тўлов эвазига берилади.

7. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати Республика маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси билан биргаликда божхона органлари томонидан мусодара қилинган чарм, мўйна ва қоракўл хом ашёсини кейинчалик қайта ишлаш учун "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси ташкилотларига бериш, тўлов нархини белгилаш тартибини бир ой муддатда, белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда чарм, мўйна ва қоракўл хом ашёсини ноқонуний тайёрлаш, ташиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб кетиш ҳолларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича келишилган тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 мартдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993й., 3-сон, 11-модда) aилан тасдиқланган Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жун, гўштбоп моллар, парранда, қуёнлар, ғалла, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳақи олиниб, давлат ёки кооператив тайёрлов ташкилотларига берилади.

Чарм ва мўйна хом ашёси, ҳақи олиниб, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси ташкилотларига, қоракўл хом ашёси эса "Бухоро қоракўл" акциядорлик жамиятигa берилади”.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.




Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 12 апрелдаги

172-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг маҳаллий

бошқарув органлари балансига бериладиган

ижтимоий соҳа объектлари

РЎЙХАТИ

Номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Эгаллаган

майдони (кв.м)


Балансига берилаётган

маҳаллий органлар


"Косонсойпойабзал" АЖ болалар боғчаси


ўрин

200

10000

Наманган вилояти

"Қўқонпойабзал" АЖ болалар боғчаси


ўрин

280

930

Фарғона вилояти

"Сунъий чарм" АЖ ётоқхона


ўрин

400

4790

Фарғона вилояти

"Фарғонапойабзал" АЖ ётоқхона


ўрин

160

4300

Фарғона вилояти

1-Тошкент пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси ётоқхона


ўрин

53

440

Тошкент шаҳар

"Ўзбекистон" АЖ профилакторийси


ўрин

30

500

Тошкент шаҳар

"Пойабзалчи" АЖ ётоқхона


ўрин

105

200

Тошкент шаҳар

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 4, 22-модда.










































Время: 0.1378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск