ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2002 й. 411-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2002 й.

N 411



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ

ВИЛОЯТИДА ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сув тақчиллигидан зарар кўрган аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, минтақа аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек ресурсларни тежаш сиёсатини амалга ошириш ва Орол бўйида қишлоқ ичимлик сув таъминоти  инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш учун қайтариш муддати, шу жумладан беш йилдан иборат имтиёзли давр билан бирга, 25 йил бўлган 38,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз беришни  маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Осиё тараққиёт банкининг қарзи Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида  имзоланган Қарз битими асосида берилади;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши  ҳамда  Лойиҳанинг амалга оширилиши  учун масъул бўлган ижро этувчи агент ҳисобланади;

инвестиция даврида  (2002-2006 йилларда) қарз бўйича фоизлар ва воситачилик тўлови Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига қопланади.


3. Қуйидагилар:

Қарзни қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Сублойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда Осиё тараққиёт банки қарзининг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва Хоразм вилояти ҳокими зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Лойиҳанинг алоҳида компонентларини Ўзбекистон улуши ҳисобидан маблағ билан таъминлаш учун потенциал инвесторлар маблағларини белгиланган тартибда жалб этиш чора-тадбирларини белгиласин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни имзолашга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Осиё тараққиёт банки билан Лойиҳа битимини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тегишли сув таъминоти ташкилотлари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда  Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2007 йилдан бошлаб, ҳар йилги давлат бюджетларини шакллантиришда Осиё тараққиёт банкининг кўрсатилган қарзи бўйича асосий қарзни қайтаришга, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлашга Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан, минтақалар сув таъминоти ташкилотларининг ушбу мақсадга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда, маблағлар ажратишни назарда тутсин.

Осиё тараққиёт банкининг ушбу Лойиҳа бўйича қарз маблағларидан мақсадли ва  самарали фойдаланилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2003-2006 йиллар учун инвестиция дастурини  шакллантиришда Лойиҳани маблағ билан таъминлашда Ўзбекистоннинг етишмайдиган улушини қоплаш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан ҳар йилги капитал қўйилмалар лимитини назарда тутсинлар.


9. Лойиҳани амалга оширишга доир ишларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги бир ой муддатда, белгиланган тартибда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузурида 7 кишидан иборат таркибда Лойиҳани бошқариш гуруҳини тузсин, гуруҳ фаолияти Осиё тараққиёт банки қарз маблағлари ҳисобидан миллий валюта - "сўм"да маблағ билан таъминланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш давомида сув таъминоти хизматлари учун сув таъминоти ташкилотларининг молиявий мустақиллигини таъминлайдиган тариф сиёсатини амалга оширсинлар.


11.  Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битимига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ Лойиҳа доирасида инвестиция даври мобайнида импорт бўйича келтириладиган товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, ишлар (хизматлар) эса - мазкур Лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати  улуши сифатида, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги буюртманомаларига кўра, ушбу Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги буюртманомаларига кўра, Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ва визалар муддатини узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



































Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск