Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2002 й. 414-сон "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2002 й.

N 414


ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ЖАМОАТЧИЛИК

ИШТИРОКИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмалари томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини ўтказиш;

аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.

Ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда тасдиқланган Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси режалари асосида амалга оширилади.

2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тузилмаси тўғрисидаги;

бир ой муддатда туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ҳамда икки ой муддатда - ҳудудий ва республика конференцияларини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ўтказишга доир ташкилий масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатсинлар.

Белгилансинки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппарати, туман, шаҳар жамиятлари, шунингдек уларнинг ҳудудий бирлашмалари ижро этувчи аппаратларининг таъминоти ҳар ойлик аъзолик бадаллари ҳисобига амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан истеъмолчиларга товарларни (ишларни, хизматларни) яроқлилик муддати, сақлаш ва хизмат кўрсатиш муддатини бузган ҳолда реализация қилганлик учун жарима солишига рухсат берилсин.

5-1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши натижасида тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) томонидан олинган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига олиб қўйилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, "Ўзстандарт" агентлиги:

истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини сертификатлаш ва экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисида ахборот олишда зарур ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, санитария соҳасидаги қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларига риоя этилишини текшириш ишларига истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилсинлар;

истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ўзларига қарашли лабораторияларда уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда синовдан ўтказсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш билан биргаликда 2003/2004 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда республиканинг барча таълим муассасалари дастурларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус курсларни киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

адвокатлик идораларининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотларининг грантларини жалб этишда кўмаклашсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига уларнинг уставдаги вазифаларини ҳал этишда кўмаклашсинлар ҳамда Федерация марказий аппаратини, ҳудудий бирлашмаларни, туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларини бир ой муддатда:

ижара шартларида, ижара ҳақи ундирмасдан ва коммунал хизматларга имтиёзли тарифлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда хоналар билан;

ўз маблағлари ҳисобига мебель ва зарур техника воситалари билан таъминласинлар.


11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг туман, вилоят ва республика конференциялари кенг ёритилишини таъминласинлар;

телевидение ва радиоканалларда, даврий матбуот нашрларида "Истеъмолчи" рукни ташкил этилишини таъминласинлар, унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятини, бу соҳадаги муаммолар ва камчиликлар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, истеъмол маданиятини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича анъаналарни кенг ва мунтазам ёритиб боришни назарда тутсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 22-сон






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 ноябрдаги

414-сон қарорига

1-ИЛОВА



Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



Республика конференцияси


Назорат-тафтиш комиссияси








Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси кенгаши

Тафтиш комиссияси








Ҳудудий* бирлашма конференцияси










Ҳудудий бирлашма кенгаши










Туман ва шаҳар** жамиятлари










Жойлардаги таянч гуруҳлар




) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида


минтақалар

жамиятлар:


туман

шаҳар


Қорақалпоғистон Республикаси

вилоятлар:

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Наманган

Навоий

Самарқанд

Сирдарё

Сурхондарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм

Тошкент шаҳри


15

14

13

12

14

12

9

17

9

14

15

16

10

11

2

3

2

1

1

1

2

2

3

1

6

4

1

Жами:

181


29





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 ноябрдаги

414-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари

федерацияси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ*




Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси










  


Шикоятлар ва мурожаатлар бўйича эксперт кенгаши

Ижро этувчи директор











Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида**

Ҳуқуқий ҳимоя ва ахборот бўлими

3











Уй-жой-коммунал хизматлар соҳасида**

Мониторинг сектори

2











Хизмат кўрсатишнинг бошқа соҳаларида**

Мустақил экспертиза сектори

2




----------------------------------

*) Доимий асосда ишлайдиган ходимларнинг умумий сони - 10 киши. Жамиятлар аъзолари ва иш ҳажми, шунингдек кириш ва ҳар ойлик аъзолик бадаллари кўпайишига қараб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий аппарат ходимлари сонини қайта кўриб чиқиши мумкин.

**) Эксперт кенгашларда махсус билимларга эга бўлган, турли вазирликлар, идоралар ва илмий-тадқиқот институтларидан таклиф этилган мутахассислар қатнашадилар.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 73-модда.


















Время: 0.1561
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск