Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2002 й. 414-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 ноябрдаги

414-сон қарорига

4-ИЛОВА



Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича

Идоралараро кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига доир фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилади.

2. Кенгаш ўз фаолиятида "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.



II. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, республика истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотларининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш механизмини яратиш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишда қатнашиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги биргаликдаги ишларни ишлаб чиқиш мақсадида бошқа давлатларнинг давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга доир ишларни ташкил этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида манфаатдор халқаро ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан амалий алоқаларни таъминлаш ва уларни кенгайтиришга кўмаклашиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этиш;

республика аҳолисини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш.

Кенгаш ўз фаолияти жараёнида барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ва истеъмолчилар бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади.



III. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


4. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг ижроси масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли органларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунда белгиланган тартибини бузган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича норматив материалларни қўлланишда пайдо бўладиган масалаларни кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;

турли даражалардаги давлат бошқарув органларидан, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан зарур ахборотлар олиш.

Кенгаш ишига мутахассислар, олимлар, экспертлар ҳамда турли ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин.



IV. КЕНГАШНИНГ ТАРКИБИ ВА ИШ ТАРТИБИ


5. Кенгаш таркибига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари киради.

Кенгаш ишига мутахассислар, олимлар, экспертлар ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсатини амалга ошириш масалалари фаолияти соҳасига кирувчи турли ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан хорижий ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин.

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


6. Кенгашни раис бошқаради, Кенгаш таркибидан оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан сайланадиган бир нафар ўринбосари ҳамда котиби бўлади.

Кенгаш раиси (у бўлмаганда  ўринбосар) Кенгаш фаолиятига раҳбарлик қилади, мажлисларда раислик қилади, унинг ишларини режалаштиради ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши устидан умумий назоратни амалга оширади, Кенгаш номидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар киритади.


7. Котибият Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади, у Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ходимларидан иборат бўлади ҳамда ташкилий-техник ишларни амалга оширади.

8. Кенгаш ўз фаолиятини ўзи тасдиқлаган иш тартиби асосида амалга оширади. Кенгаш мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади ва протоколлар билан расмийлаштирилади.


9. Кенгаш қарорлари тавсиянома тусида бўлади ва мажлисда аъзоларининг 50 фоиздан ортиғи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Қарорлар Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан кўпчилик овози билан қабул қилинади (овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раиси ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлади) ҳамда мажлис ўтказилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.

Кенгаш мажлислари протоколлари раис (ўринбосар) ва котиб томонидан имзоланади.

Идоралараро кенгашнинг жамоатчилик бирлашмаларидан бўлган аъзолари маслаҳат овози ҳуқуқига эгадирлар.


10. Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалалар ва унинг қарорлари лойиҳалари Кенгаш аъзолари томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа марказий бошқарув органлари, шунингдек жамоат бирлашмалари вакиллари билан биргаликда тайёрланади.























































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск