ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2002 й. 414-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 ноябрдаги

414-сон қарорига

5-ИЛОВА


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари

федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Низом Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади)нинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади.


3. Жамғарма Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳузурида ташкил этилади.



II. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Жамғарма жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятининг иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларини, кафолатларини ҳамда рағбатлантирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш;

ҳаракатнинг самарали фаолият кўрсатишини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадбирларнинг ривожлантирилишини ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.



III. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарма халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

7. Жамғармага тушадиган маблағлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг махсус ҳисоб рақамида жамланади.



IV. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


8. Жамғарма маблағларидан фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолияти (тадбирлари) харажатларини маблағ билан таъминлашга қуйидаги мақсадли йўналишлар бўйича фойдаланилади:

жамоатчиликни ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда мониторинглар, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига доир материалларни эълон қилиш, шарҳлар, ўқув-услубий қўлланмалар, плакатлар, буклетлар, даврий нашрларни ишлаб чиқиш, оммавий-ахборот воситаларида чиқишларни, ахборотларни, семинарларни, давра суҳбатларини ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган бошқа тадбирларни ташкил этиш;

товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларини аниқлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган танловлар, викториналар, олимпиадалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


9. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.































Время: 0.1938
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск