Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 08.01.2014 й. 2550-сон билан рўйхатга олинган маданият ва спорт ишлари вазирининг 25.12.2013 й. 1323-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 8 январда 2550-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

маданият ва спорт ишлари

вазирининг

2013 йил 25 декабрдаги

1323-сон буйруғига

ИЛОВА



Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тренер-ўқитувчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;

йўриқчи-услубчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.


II БОБ. ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЙЎРИҚЧИ-УСЛУБЧИЛАРГА

БЕРИЛАДИГАН МАЛАКА ТОИФАЛАРИ

3. Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали тренер;

биринчи тоифали тренер;

олий тоифали тренер.


4. Йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи;

биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;

олий тоифали йўриқчи-услубчи.


5. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади.


6. "Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади.


7. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан, "Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.


8. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.



III БОБ. МАЛАКА ТОИФАЛАРИНИ

БЕРИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


9. Малака тоифаларини олишга даъвогарларнинг ҳужжатлари тегишли малака комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.


10. Малака тоифаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

иш жойидан тавсифнома;

тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси (фақат тренер-ўқитувчи томонидан тақдим этилади);

йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси (мавжуд бўлганда) (фақат йўриқчи-услубчи томонидан тақдим этилади).

11. Малака тоифалари мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.

12. Иккинчи ва биринчи тоифали малака тоифаларини олиш учун даъвогар бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида ташкил этилган, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига мурожаат қилади.

Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.

13. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари жавобгар ҳисобланади.

14. Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. Мазкур муддат ўтгандан сўнг, тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.

Малака тоифалари қайтадан тасдиқлангунга қадар, тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иш ҳақи мутахассис лавозими бўйича тўланади.

15. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли малака комиссияларига тақдим этилади.


16. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.


17. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари Олимпия, ноолимпия ўйинлари ёки Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича натижа кўрсатган спортчи билан камида икки йил узлуксиз шуғуллангандан сўнг берилади.

18. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли. Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган натижаларга эришган спортчиларга эга бўлиши шарт. Бу спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир марта малака тоифаси олиши мумкин.


19. Малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.


IV БОБ. МАЛАКА ТОИФАЛАРИНИ БЕРИШ

БЎЙИЧА МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИ


20. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича тегишли ташкилотлар ҳузурида малака комиссиялари ташкил этилади.

21. Малака комиссияси аъзолари бир йил муддатга тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.

22. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари - республика малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиқларининг спорт ишлари бўйича ўринбосари ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тегишли бўлинмалари, спорт федерациялари (уюшмалари), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари - республика малака комиссиясининг, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари - ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади.

23. Малака комиссияси аъзоларидан бири комиссия котиби этиб тайинланади. Котиб ҳужжатларни қабул қилади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.


24. Малака комиссияси раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

вафот этган тақдирда.


25. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


26. Малака комиссиясининг йиғилишлари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари зарурат бўлган тақдирда, раис томонидан чақирилади.


27. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади. Комиссиянинг қарори ижобий бўлганда, у мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашига гувоҳнома бериш учун тақдим этилади.

28. Малака тоифасини бериш тўғрисидаги тегишли малака комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгаши томонидан буйруқ чиқарилади ҳамда мазкур буйруққа асосан даъвогарга гувоҳнома расмийлаштирилади.

29. Малака комиссияси қароридан норози бўлган шахслар қарор қабул қилингандан сўнг, бир ой ичида республика малака комиссияси ёки судга мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда, республика малака комиссияси тегишли ҳудудий малака комиссияларидан ҳужжатлар нусхаларини ўрганиб чиқиш учун сўраб олишга ҳақли.


30. Республика малака комиссиясининг хулосаси уч нусхада баённома билан расмийлаштирилади, баённоманинг бир нусхаси аризачига, иккинчи нусхаси ҳудудий комиссиясига юборилади.



V БОБ. МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛГАН

ШАХСЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


31. Берилган малака тоифалари ҳисоби малака тоифасини бериш тўғрисидаги буйруқларга асосан юритилади.


32. Малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларида, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашида икки йил мобайнида сақланиб, тегишли архив муассасаларига топширилади.

33. Тренер-ўқитувчи ва йўриқчи-услубчиларга берилган гувоҳномалар тўғрисидаги маълумот "Гувоҳномаларни рўйхатга олиш дафтари"га навбатма-навбат қайд этиб борилади.

34. "Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини олган тренер-ўқитувчиларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан юритилади.


VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг

спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича:

Спорт мусобақасининг номи


Спортчи

сони*

(камида)


Спортчи томонидан спорт

мусобақасида эгалланган ўрин

(эришилган натижаси)**


олий тоифа

бериш учун


биринчи

тоифа

бериш учун


иккинчи

тоифа

бериш учун


Олимпия ўйинлари

1

1 - 10

11 - 20

иштирок

этган бўлиши

кифоя


Жаҳон чемпионати ва кубоги


1

1 - 6

7 - 10

11 - 20

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Осиё ўйинлари


1

1 - 6

7 - 10

10 - 14

Осиё чемпионати ва кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1-2

3 - 5

6 - 8

Халқаро спорт мусобақалари


2

1

2-3

4 - 6

Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги


2

-

1 - 3

4 - 6

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги


2

-

1

2-3

          

Изоҳ: тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томондан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчи сони* ва спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришилган натижаси)**.

"Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги ҳамда Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилигида эгаллаган ўрни кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди.

Мазкур жадвалда кўрсатилган спорт мусобақаларининг нуфузи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ аниқланади.

          

Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма

жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини

тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича:


Терма жамоалар ва спорт захираси


Тайёрланган спортчи сони*


биринчи тоифа

бериш учун


иккинчи тоифа

бериш учун


Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)


2

1

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира)


4

3

Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириши учун тайёрлаш


3

1

Спортчиларни олимпия захираси коллежига кириши учун тайёрлаш


4

2

Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш


4

2

Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш


2

1

Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш


-

2

        

Изоҳ: *) тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томондан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини яратиш учун тайёрлаши лозим бўлган спортчилар сони. Бунда "Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда мазкур кўрсаткичлар инобатга олинмайди.

"Биринчи тоифали тренер" малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчининг бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига спортчиларни тайёрлашдаги кўрсаткичи инобатга олинмайди.

        





Низомга

2-ИЛОВА


Йўриқчи-услубчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Ташкилотлар, иш хусусиятлари


Иш стажи (йил)*


олий тоифа

бериш учун


биринчи тоифа

бериш учун


иккинчи тоифа

бериш учун


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик лавозимидаги

ҳамда ташкилий-услубий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида


5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида


5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларида


7

4

3

Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида


10

6

4

Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да


5

3

2

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да


7

5

3

Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


10

6

4

Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:

Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олимпия захираси коллежи, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида


6

5

4

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида


7

5

3

Илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:

Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда


7

4

2

Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда


10

7

4

Изоҳ: иш стажини ҳисоблашда тегишли ишда (лавозимда) тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.

Йўриқчи-услубчининг иш натижаларини баҳолашда унинг иш стажидан қатъи назар, Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан рухсат берилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида якка муаллифликда чоп этган услубий қўлланмалари ҳисобга олинади. Бунда "Олий тоифали тренер" малака тоифасини олиш учун камида 2 та, "Биринчи тоифали тренер" малака тоифасини олиш учун эса, камида 1та услубий қўлланма чоп этилган бўлиши лозим.






Низомга

3-ИЛОВА


Малака тоифаларини олишда тан олинадиган

нуфузли спорт мусобақалари


Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги киради. Бунда:


1. Олимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.


2. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.


3. Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.


4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилиши билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 26-модда










































Время: 0.1520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск