Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 8-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 90-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 117-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 31.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 08.01.2014 й. 2553-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2014 й.

N 2553

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2013 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2013 й.

N 90-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2013 й.

N 117


ҚАРОРИ



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 декабрдаги ПФ-4582-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 631-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2013 йил 15 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 29 августдаги 4, 65-СП ва 80-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2507, 2013 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2013 й., 37-сон, 488-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

    

   

Ш. Салихов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

     

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

     





Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори



профессор


1 485 580,00

фан доктори


1 425 226,00

фан номзоди


1 365 201,00

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



профессор


1 365 201,00

фан доктори


1 316 697,00

фан номзоди


1 257 790,00

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки профессор


1 316 697,00

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1 257 790,00

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 209 614,00

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки профессор


1 257 790,00

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1 209 614,00

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 161 167,00

5.

Бош илмий ходим



профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1 257 790,00

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1 209 614,00

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1 161 167,00

6.

Етакчи илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан доктори


1 209 614,00

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1 161 167,00

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 103 861,00

7.

Катта илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 103 861,00

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 047 208,00

илмий даражага эга бўлмаган


991 816,00

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди


1 047 208,00

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


991 816,00

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


936 885,00

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


826 623,00

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 29-модда
































Время: 0.1741
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск