Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.01.2014 й. 1-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 7 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда

тузилган битимларни давлат рўйхатидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, "Давлат ер кадастри тўғрисида", "Давлат кадастрлари тўғрисида" ва "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга (шу жумладан, ер ости иншоотларига), кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек ипотекани ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаб, "бир ойна" тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига жорий этилмайди.


2. Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосномасига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар бериш йўли билан ёки рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт.


3. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


4. Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқларини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш, белгиланган тартибда улар билан боғлиқ битимларни амалга ошириш мақсадида амалга оширилади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


вақтинчалик иморат - қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат;


кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларининг вужудга келганлигини, бошқа шахсга ўтганлигини, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳаракат;


кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестри - кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларнинг, ҳуқуқ эгаларининг тизимга солинган жамламаси, у кўчмас мулк объектининг ўрнашган жойи бўйича туман (шаҳар) чегарасида юритилади;


гаров хати - кўчмас мулк гаровга қўйилганлиги тўғрисидаги қарзлик гувоҳномаси, қарз берувчига - юридик ёки жисмоний шахсга банк томонидан берилади;


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


ер участкаси - ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ҳужжатларда акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;


ипотека - кўчмас мулкни (ер участкасини, бино ва иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятни таъминлаш шарти билан гаровга қўйиш, у ушбу мулкни гаров кредитори эгалигига топширмасдан амалга оширилади;


кадастр йиғмажилди - объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;


кадастр плани - кўчмас мулк объектининг ўрнашган жойини, чегараларини, бинолар, иншоотлар ва бошқа топографик элементларини акс эттирувчи, умумий қабул қилинган шартли белгиларда тузилган чизма ҳужжат;


кадастр рақами - ер участкаси, бино, иншоотнинг ўзига хос, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақами, у кўчмас мулкни шакллантиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ берилади, ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлиши даврида сақлаб қолинади;


кўп йиллик дарахтлар - боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;


кўчмас мулк - ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;


қурилиши тугалланмаган объектлар - қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, лекин қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши - кўчмас мулк объектининг мулкдори бўлмаган шахсларнинг (ипотекага олувчилар, ижарага олувчилар, кредиторлар ва бошқаларнинг) унга бўлган мулкий ҳуқуқлари;


ёрдамчи-хўжалик иморатлари - ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига нисбатан ёрдамчи тавсифдаги иморатлар (омборхоналар, бостирмалар, йўлаклар ва шу кабилар), уй ҳайвонлари ва паррандаларини боқиш учун мўлжалланган иморатлар, омборхона, гаражлар, ёзги ошхоналар, тандирхоналар, ертўлалар, ҳаммомлар, ҳовлидаги ҳожатхоналар, душхоналар, иссиқхоналар, ҳовузлар, сауналар, қозонхоналар ва одамларнинг вақтинча туриши билан боғлиқ турли иш турларини бажариш учун мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;


ҳуқуқ эгаси - битим асосида ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестри - юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалари рўйхатга олинадиган электрон файл;


кўчмас мулк ҳақида тузилган битимлар - фуқаро ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ўрнатишга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга (ўзга шахсга ўтказишга, ипотекага қўйишга, узоқ муддатли ижарага, меросни қабул қилишга ва бошқаларга) қаратилган хатти-ҳаракатлари;


сервитут - бегона ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;


электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.


6. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказиш объектлари ҳисобланади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа эга бўлган Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади) юридик ва жисмоний шахслар ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар мулкка бўлган мулк ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш субъектлари ҳисобланади.

7. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ва у ҳақда тузилган битимларни, ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни қўшган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) амалга оширадилар.

Юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарга тутилган кадастр ва рўйхатга олиш хизматларини тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси таркибида "бир ойна" бўлими ташкил этилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахс (кейинги ўринларда рўйхатга олувчи деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


8. Кўчмас мулк мулкдорлари ёхуд унга ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулкнинг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилишлари шарт. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектлари белгиланган тартибда марказларга мурожаат қиладилар.

Аризада кўчмас мулкнинг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларидан марказ орқали ва бошқа ариза берувчилардан бевосита давлат рўйхатидан ўтказувчи органга келиб тушган ариза мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шакл бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрида рўйхатга олинади. Ариза олингани ҳақида марказга билдиришнома жўнатилади, бошқа ариза берувчиларга тилхат берилади.

"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари тасдиқланганлиги ҳақида маълумот олинса, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрига мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, объектнинг номланиши, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам ҳақидаги маълумотлар киритилади.

8-1. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

9. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади, у мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича электрон тарзида ер участкаларига, биноларга, иншоотларга ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ҳужжат сифатида юритилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахснинг номини, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига навбатдаги рақам билан киритиш йўли билан амалга оширилади, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши ва бекор бўлишини давлат рўйхатидан ўтказиш эса унга бўлган ҳуқуқнинг чекланиши ёки бекор бўлиши тўғрисидаги ёзувни ёзув унинг асосида қилинган ҳужжатнинг санаси ва рақамини Давлат реестрининг 9, 10, 21 ва 28-устунларида кўрсатган ҳолда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги ёзув киритилган сатрга ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши биринчи навбатда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу ер участкасида қурилган ёки барпо этилган бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтишининг кейинги рўйхатдан ўтказилиши бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ер участкасига ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ёзув киритилган сатрга киритиш йўли билан амалга оширилади.

9-1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқага ўтишини, чеклашларни, сервитутларни ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бекор бўлишини давлат рўйхатидан ўтказганлик, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, шу жумладан ипотекани ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, бинолар, иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби тўғрисида, шахсий турар жойи мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида маълумотномалар берганлик учун тўлов ундирилмайди.


II. КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ АХБОРОТ

ТИЗИМИ КОМПЛЕКСИДАН ФОЙДАЛАНИБ "БИР ОЙНА"

ПРИНЦИПИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10. Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўзларининг танловларига кўра телекоммуникация каналлари бўйича электрон ҳужжат кўринишида мурожаат қилишга ҳақлидирлар.


11. Ариза электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда расмийлаштирилади ва мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва ахборот ресурси орқали электрон шаклда жўнатилади.


12. Ариза ва кадастр йиғмажилдларини электрон тарзда қабул қилиш ва уларга ишлов бериш тизими ахборот тизимлари комплекси, шунингдек алоқа каналлари ва ахборотни узатиш ва қабул қилишнинг ахборот хавфсизлиги таъминланган дастурий-аппарат воситалари, олинган ахборотга ишлов бериш, уни сақлашнинг дастурий-аппарат воситалари базасида юритилади.

14. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган электрон ҳужжат олинган куни аризани кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрига киритади.


15. Рўйхатдан ўтказувчи ариза рўйхатга олингандан кейин икки кун мобайнида қуйидаги ишларни амалга оширади:

юридик ва жисмоний шахсга электрон рақамли имзо қўлланиб, жўнатилган ҳужжатлар олинганлигини тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома юбориш;

олинган электрон ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг электрон архивида сақлаш;

юридик ва жисмоний шахс ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини текшириш;

олинган электрон ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 20 - 25, 42 - 46 ва 71-бандлари талабларига мувофиқлигини текшириш.


16. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни мазкур Низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, ариза иловалари билан бирга ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан электрон кўринишдаги хат билан юридик ва жисмоний шахсга, марказга (тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган тақдирда) қайтарилади. Ҳужжатлар қайтарилганлиги ҳақида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрида белги қўйилади. Хатда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг аниқ сабаблари ва тақдим этилган ҳужжатларда топилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилади.

Юридик ва жисмоний шахслар камчиликлар тузатилгандан сўнг, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишлари мумкин.

Кўрсатилган камчиликларни тузатиб ариза такроран жўнатилганда, рўйхатдан ўтказувчи томонидан икки кун мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказувчи орган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тайёрлайди ва расмийлаштиради ҳамда уларни буюртма хат билан юридик ёки жисмоний шахсга (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) жўнатади.

Тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида тайёрланган ва расмийлаштирилган гувоҳнома тадбиркорлик субъектларига бериш учун бир кун мобайнида марказга жўнатилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ахборот тизимлари комплексини қўллаган ҳолда "бир ойна" тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.


18. Юридик ва жисмоний шахслар нотўғри ёки бузилган маълумотларни тақдим этганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



II-1. НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНГАН КЎЧМАС

МУЛКНИНГ ОЛДИ-СОТДИ, АЙИРБОШЛАШ ВА ҲАДЯ

ҚИЛИШ БИТИМЛАРИ АСОСИДА ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН

ҲАМКОРЛИК ВОСИТАСИДА КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

18-1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари нотариал тасдиқланганлиги ҳақида маълумот олингандан кейин амалга оширилади.

Бунда давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар тегишли тўловлар амалга оширилгандан ва нотариусларнинг маълумоти олингандан бошлаб 5 кун муддат мобайнида кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради, бу ҳақда кўчмас мулк мулкдорига хабарнома юборади.


18-2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомда кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, рўйхатга олувчи мулкдорни ёзма шаклда ёки электрон почта орқали хабардор қилади, бу ҳақда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрига белги қўяди. Хабарномада аниқ сабаблар ва тақдим этилган маълумотларда аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир тавсиялар кўрсатилади.


18-3. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиргандан кейин коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга қуйидаги маълумотларни юборади:

мулкдорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда доимий прописка қилинган манзили;

нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам;

кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони;

мулкдорнинг мобил телефон рақами (мавжуд бўлса);

мулкдорнинг электрон почта манзили (мавжуд бўлса).


18-4. Кадастр йиғмажилдини олиш учун мулкдор олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларининг асл нусхаларини давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга тақдим этади.


18-5. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулк объектларини вақти-вақти билан режали хатлашлар ўтказиш йўли билан беш йилда камида бир марта, шунингдек режадан ташқари текширишлар жараёнида ҳисобга олиш кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланишига қараб техник хатловни амалга оширишлари лозим.



III. ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


19. Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ ва ўрмон хўжалиги (қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) юритиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддатини белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштириб ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.


20. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:

ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикасининг муайян фуқароларига ер участкалари бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариус томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;

ер участкаларига доимий эгалик қилиш, доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори;

ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;

ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари асосида ваколатли органлар томонидан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси.


21. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 - 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

шаҳарлар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

қишлоқлар (овуллар) фуқаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.


22. Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ҳақидаги буйруқларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари.


22-1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ёки халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг (Қорақалпоғистон Республикасида - Жўқорғи Кенгеснинг) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг қисмлари шаҳарлар ва посёлкалар чегараларига киритилган ҳолларда жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий томорқа) хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда илгари берилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида давлат ҳокимияти органларининг қарорларида кўрсатилган ўлчамларда рўйхатдан ўтказилади.

23. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахсларининг ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимининг ушбу жисмоний шахсга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида, қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши шарти билан амалга оширилади.

Бунда жисмоний шахс туман (шаҳар) ҳокими номига ариза беради, аризада унинг ер участкасидан амалда фойдаланганлиги учун сабаб бўлган ҳолатлар акс эттирилади. Аризага ер участкасига ўн беш йил мобайнида эгалик қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ариза берувчининг ер участкасига эгалик қилган муддатлари тўғрисидаги ва давлат солиқ хизмати органларининг сўнгги 5 йилда ер солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси) илова қилинади.

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) билан биргаликда ариза келиб тушган кундан бошлаб етти кун мобайнида ер участкаси бериш бўйича материаллар ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳаси шартнома асосида тайёрланади, улар ер участкасига эгалик қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда кўрилаётган ер участкасида жойлашган бинолар ва ишоотларнинг фойдаланиш учун яроқлилиги ҳолатини ва хулоса тайёрлаш учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга киритилади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг ариза берувчига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қабул қилинади. Ушбу қарор ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

24. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқнинг тури давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорига мувофиқ қабул қилинади.

Агар давлат ҳокимияти органининг қарорида ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда юридик ва жисмоний шахс учун қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ҳамда рўйхатдан ўтказилиши лозим:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (агар ҳатто давлат ҳокимияти органларининг қарорларида бошқа ҳуқуқ тури кўрсатилган бўлса ҳам);

бинолар ва иншоотлар қуриш учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи.


25. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишда, кўрсатилган объектлар билан эгалланган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи янги ҳуқуқ эгасининг номига расмийлаштирилади.

Турар жой биносига, боғ уйчасига бўлган мулк ҳуқуқи ўзга шахсга ўтган тақдирда, жисмоний шахсларга ушбу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан бирга белгиланган тартибда берилган ва унда ушбу иморатлар жойлашган бутун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар уйларни нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзга шахсга ўтказиш шартномалари ва бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Юридик ва жисмоний шахс бошқа шахсга ўтказиладиган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган ҳолларда, янги ҳуқуқ эгаси номига бутун ер участкасига ёки унинг кўчмас мулк эгаллаган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, агар ўзга шахсга ўтказиш шартномаси билан бошқаси назарда тутилмаган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.

Ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ўзга шахсга ўтиши олди-сотди ва ўзга шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартномалар, мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари, суд қарори ёхуд давлат ижрочисининг қарори ёки қарз ундирувчи ҳамда қарздор ўртасида бино ва иншоотларни топшириш тўғрисидаги давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома, шунингдек бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ундан бошқага ўтадиган шахснинг ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказилади.

Айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўзга шахсга ўтиши давлат ҳокимияти органининг ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб қўйиш ҳамда уни янги ердан фойдаланувчига белгиланган мақсадлар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган ўлчамларда бериш тўғрисидаги қарори асосида рўйхатдан ўтказилади. Қарор ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кун мобайнида ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар асосида қабул қилинади.

Бунда янги ҳуқуқ эгасига иморат ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг олдинги эгасида ер участкасига бўлган ҳуқуқ ўтади.


26. Ер участкасининг умумий майдони ва чегаралари, унга бўлган илгари рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ тури ўзгарган тақдирда, юридик ва жисмоний шахслар бир ой муддатда давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш ҳақида ариза беришлари шарт. Аризага ер участкасининг умумий майдони, чегаралари ва ҳуқуқ тури ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

аризага илова қилинган ҳужжатлар текширилади;

мавжуд план-картографик материаллардан фойдаланиб, ер участкасининг янги кадастр плани чизилади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига, шунингдек кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

юридик ва жисмоний шахсга ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.


27. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг белгиланган тартибда ваколатланган вакиллари тегишли давлат ҳокимияти органларининг қарори ёки бошқа асослар бўйича ер участкаси олинган кундан эътиборан бир ой мобайнида ер участкасининг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза беришлари лозим.

Объект қуриш учун ер участкаси олган тадбиркорлик субъектлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан ер участкасини танлаш ҳамда ажратиш материалларини тайёрлашда ер участкасини ажратиш бўйича йиғмажилдни аризага илова қилган ҳолда марказлар орқали берадилар, давлат рўйхатидан ўтказиш эса икки кун мобайнида амалга оширилади.

28. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи қуйидаги ишларни бажаради:

аризага илова қилинган ер участкасига кадастр йиғмажилдини (ер участкасини ажратиш бўйича йиғмажилдни ер участкасининг чегараларини жойга кўчириш далолатномаси билан бирга) экспертизадан ўтказади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ёзув киритади;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тайёрлайди ва расмийлаштиради.


29. Рўйхатдан ўтказувчи икки кун мобайнида кадастр йиғмажилдини экспертизадан ўтказади, бу жараёнда у:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши учун асос бўладиган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади;

заруратга кўра юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ва материалларни текширади;

бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтказилишига оид, улар асосида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бино ва иншоотларнинг янги мулкдорига ёки уларга бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар эгасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳужжатларни текширади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки тақдим этилган ҳужжатлар экспертизадан ўтказилиши зарур бўлган тақдирда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда юридик ва жисмоний шахсларни ёки марказни (тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган тақдирда) ёзма равишда хабардор қилади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга тушунтиришлар беради;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳамда бошқа зарурий ҳужжатларнинг таркиби тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда ёрдам кўрсатади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмаган ёки буни истамайдиган юридик ва жисмоний шахсларни бунинг оқибатлари ҳақида огоҳлантиради.


30. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган асослар йўқ бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ариза олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказади.

Агар тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш зарурати бўлса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатидан ўтказишни ариза олинган кундан бошлаб беш кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва бу ҳақда юридик ва жисмоний шахсларни, марказни (тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган тақдирда) ёзма равишда хабардор қилади. Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлари бартараф этилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.

Марказ давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан ер участкаларига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин кўрсатилган камчиликлари бартараф этилган ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида тадбиркорлик субъектини белгиланган тартибда хабардор қилади.

Агар хабарномада кўрсатилган камчиликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч кун мобайнида бартараф этилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда ариза берувчини, ариза берувчи тадбиркорлик субъекти бўлган тақдирда - марказни ёзма равишда хабардор қилади.

31. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкасининг мансублиги масаласида низолар борлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаслиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран мурожаат этилган тақдирда, рад этиш ҳақидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


32. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланган чекланишлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Айрим объектлар атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши билан боғлиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат ҳокимияти органларининг муҳофаза зоналарини белгилаш тўғрисидаги қарори асос бўлади. Муҳофаза зоналарида муайян фаолият турларини амалга ошириш ман этилади ёки чекланади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини гаровга қўйишда, ер участкасига ижроия ҳужжатлар бўйича ундирув қаратилганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ҳуқуқларнинг чекланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг гаровга (ипотекага) қўйишда чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомнинг VIII бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


33. Ер участкасига бўлган сервитут давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахснинг аризаси бўйича, сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс ва ерларида сервитут белгиланадиган юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида тузилган ёзма келишуви асосида ёки суд қарори бўйича амалга оширилади.

Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига сервитут белгиланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолинади, у белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.


34. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ёки ер қонунчилигининг бузилиши муносабати билан олиб қўйилиши ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни унда жойлашган бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлари;

давлат статистика органларининг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги ахбороти;

уй-жойларининг бошқа шахсга ўтганлиги бўйича ҳужжатлар, улар муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўзга шахсга ўтадиган;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ҳуқуқнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги илгари берилган гувоҳномани давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қайтаришлари мажбурийдир, гувоҳнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.



IV. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


35. Ер юзида, ер тепасида ва ер остида жойлашган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шунингдек бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижараси ҳуқуқи ҳам бир йилдан ортиқ муддатга тузилган шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ер остида жойлашган иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг тавсифи ушбу иншоотларнинг қурилиш лойиҳаси маълумотлари бўйича қабул қилинади.


36. Муайян юридик ёки жисмоний шахснинг алоҳида ер участкасида жойлашган, алоҳида кадастр рақамига эга бўлган бино ва иншоотларга, жумладан улар ёнидаги ёрдамчи-хўжалик иморатларига бўлган ҳуқуқи рўйхатдан ўтказиш объекти ҳисобланади.

Турли ёрдамчи-хўжалик иморатларига бўлган ҳуқуқлар асосий бино ёки иншоотдан алоҳида тарзда давлат рўйхатидан ўтказилмайди.


37. Кўп квартирали уйлардаги квартираларга ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳар бир мулкдор бўйича алоҳида амалга оширилади.

Уй-жой қурилиши ширкатларига тегишли уй-жойларига бўлган ҳуқуқлар тегишли ширкат номига, ушбу ширкат аъзолари рўйхатини илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.


38. Давлат рўйхатидан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга белгиланган тартибда қабул қилинган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ўтказилади.


39. Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг суд томонидан тан олиниши ҳоллари бундан мустасно, шунингдек қурилиш даврида фойдаланиш учун қурилган вақтинчалик иморатларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.


40. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган бинолар ва иншоотлар улар томонидан янги яратилган юридик шахсларнинг устав фондига киритилган тақдирда, ушбу бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи янги яратилган юридик шахслар номига рўйхатдан ўтказилади.

Корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказилади:

хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини хусусийлаштиришда аниқланмаган кўчмас мулк;

хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк.

41. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади, улар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳуқуқ эгасига қайтариб берилади.


42. Бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;

нотариус томонидан тасдиқланган уй, квартиранинг олди-сотди шартномаси;

бино ва иншоот бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси;

корхонани, топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси;

нотариус томонидан тасдиқланган лизинг шартномаси;

бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган шартнома;

бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган шартнома;

турар жойнинг бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариус томонидан тасдиқланган рента шартномаси;

хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

нотариуслар томонидан берилган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;

суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси.

Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш фақат бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади, бинолар ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилган ҳоллар бундан мустасно.

43. Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда бунёд этилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

давлат ҳокимияти органларининг капитал қурилиш ва кейинчалик фойдаланиш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари;

ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлари, қарорлари, фармойишлари;

нотариал тасдиқланган: олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари; иморат солиш тўғрисидаги, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисидаги шартномалар;

шаҳар ва туман Халқ депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарининг иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш (мавжуд ҳужжатлар асосида) тўғрисидаги қарорлари;

умумий мулк бўлган иморатнинг тегишли улушига бўлган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда уй кимошди савдосида харид қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари ёки ҳакамлик судининг қарорлари;

инвентаризация-техник материаллар, агар уларнинг матнида тўғри расмийлаштирилган, уйга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора бўлса;

шартномаларнинг дубликатлари, нусхалари ёки олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш битимлари амалга оширилганлиги тўғрисида, шунингдек мерос қилиб олиш тўғрисида гувоҳнома ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқага ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар берилганлиги ҳақидаги нотариал идораларнинг реестрларидан кўчирмалар.


44. Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги ва уларга кўчмас мулкни хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари;

ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоотларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари;

муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассасаларга бериш тўғрисидаги қарорлари.

Моддий маданий мерос объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


45. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

бинолар ва иншоотлар хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги хабарномалар;

бинолар ва иншоотларнинг ўзга шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарномалар;

бинолар ва иншоотлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома.

Ҳуқуқларнинг чекланиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритиш ва ҳуқуқ чекланганлигини, унинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатга устхат битилиши йўли билан рўйхатдан ўтказилади.

46. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органларнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлари;

тегишли давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини уларда жойлашган бинолар ва иншоотлар билан бирга жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги қарорлари;

бино ва иншоотларни, турар жойларни олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, турар жойнинг рента тўлаш шарти билан ўзга шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариус томонидан тасдиқланган шартномалари;

мулкдорнинг ёки бошқа ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ҳамда оператив бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарори;

мулкдорнинг бино ва иншоотни бузиб ташлаш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги қарори;

бино ва иншоотнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганини тасдиқловчи ҳужжатлар;

суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида бино ва иншоотни бериш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.

Ҳуқуқнинг бекор бўлиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлгани тўғрисидаги маълумотларни Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритиш ва ҳуқуқ бекор бўлганлигини, унинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатга устхат битилиши йўли билан рўйхатдан ўтказилади.

47. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи, ушбу Низомнинг 42 - 46-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ масаласи даъво тартибида суд томонидан ҳал этилади.


48. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза келиб тушган кундан эътиборан икки кун мобайнида амалга оширилади.


49. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи:

аризани ва унга илова қилинган кадастр йиғмажилдини ўрганади, аризадаги ахборотни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридаги ахборот билан таққослайди;

ўзга шахсга ёки мерос бўйича ўтадиган бинолар ва иншоотларни, уларнинг ҳақиқатдаги таркиби ҳамда ҳолатини аниқлаш мақсадида жойда текширади;

бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос мавжудлигини ҳамда унинг юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

бинолар ва иншоотлар ўзга шахсларга ўтказилиши бўйича ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши қонунийлигини, уларнинг ўзга шахсларга ўтказилиши учун мулк ҳуқуқлари ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини аниқлайди;

умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва, тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу объект ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

бошқа шахслардан айнан шу бинолар ва иншоотлар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза бор ёки йўқлигини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридан аниқлайди.


50. Тақдим этилган материалларда аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган рўйхатдан ўтказишни уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида икки иш куни мобайнида қарор қабул қилади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни, марказни (тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган тақдирда) бу ҳақда хабардор қилади. Қарорда муайян камчиликлар ва рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш сабаблари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим эта олишлари учун етарли бўлган муддат кўрсатилади.

Марказ давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши тўхтатиб турилиши тўғрисидаги қарорни олгандан кейин тадбиркорлик субъектларини кўрсатилган камчиликлари бартараф этилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тузатилган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран мурожаат қилинганда, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.


51. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар қуйидагилардан иборат:

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу бино ёки иншоотнинг мансублиги масаласида низолар борлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

жойдаги текширишлар жараёнида ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек бино ва иншоотларни қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда реконструкция қилиш ҳолларининг аниқланиши;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузилган маълумотлар топилиши.

Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик баҳонаси бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


52. Бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга умумий улушли мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар мулкдорлар номига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган улушларда рўйхатдан ўтказилади.

Агар улушли мулк ҳуқуқи иштирокчилари ўзаро келишув бўйича умумий бино ва иншоотнинг (хоналардан, квартиралардан ва ҳ.к.) алоҳида қисмларидан (хоналардан) ўзларининг улушларига мувофиқ равишда фойдаланиш тартибини белгилаган бўлсалар ва бу келишув нотариал тасдиқланган бўлса, у ҳолда бундай келишув уларнинг илтимослари бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим. Бунда келишувда ва унинг давлат рўйхатидан ўтказувчи органда қолдириладиган, тегишли равишда тасдиқланган нусхасида рўйхатдан ўтказиш устхати битилади.


53. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар суд томонидан бедарак йўқолган ёки ўлган деб топилган мулкдорларнинг оила аъзолари ёки меросхўрлари томонидан тақдим этилган ҳолларда, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар уларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ, мерос қилиб олиш тартибида рўйхатдан ўтказилади.


54. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ушбу объектларга бўлган муайян юридик ва жисмоний шахснинг тегишли ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади.


55. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг чекланиши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.


56. Мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг бекор қилиниши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.



V. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ

ТАРКИБИ ВА ТЕГИШЛИЛИГИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


57. Бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисида маълумотнома қуйидагиларнинг сўрови бўйича берилади:

идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат нотариал идораларининг - олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя шартномаларини, васиятномаларни ва кўчмас мулк билан бошқа битимларни расмийлаштириш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга гувоҳномалар бериш учун;

суд ва бошқа ваколатли органларнинг - улар томонидан функционал вазифаларини бажариш учун;

юридик ва жисмоний шахсларнинг.

Сўровномада юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар эгаларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровлари бўйича Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрида мавжуд бўлган кўчмас мулкка ҳуқуқлар уларга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши мумкин.

58. Маълумотномалар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридаги ёзувларга, кадастр йиғмажилди ва ваколатли органларнинг маълумотларига асосан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилади.


59. Бинолар ва иншоотларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун, зарурат бўлганда, ўзгага ўтадиган ёхуд мерос бўйича ўтадиган бино ва иншоотларни икки кун ичида жойида текшириш амалга оширилиши мумкин.

60. Агар бино ва иншоот умумий улушли мулк ҳуқуқида эгалланаётган бўлса, маълумотномада ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларга мувофиқ ҳар бир мулкдорнинг улуши кўрсатилади.


61. Агар бино ва иншоотга судлар, суд ижрочилари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бошқа шахсга беришни тақиқлаш ёки хатлов қўйилган бўлса, ушбу ҳолат маълумотномада тақиқ ва хатлов қачон, қандай ҳужжатга асосан ва қайси орган томонидан қўйилганлиги, шунингдек улар қачон ва қандай рақам билан рўйхатдан ўтказилганлиги акс эттирилади.

62. Маълумотномада ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар жойида текшириш асосида кўрсатилади.

Жойида текшириш натижасида бино ва иншоотларнинг ҳақиқий таркиби уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида кўрсатилган таркибига тўғри келмаслиги аниқланганда, маълумотномада ушбу маълумотлар ҳам акс эттирилади.


63. Маълумотномага бузиб ташланиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий давлат органларининг қарорлари ва архитектура ва қурилиш ҳудудий органларининг хабарномалари бўйича киритилади.

Маълумотномага мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ қарздорлигининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ хизмати органларининг ахборотлари бўйича киритилади.


64. Маълумотнома давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланади ва уни сўраган юридик ва жисмоний шахсга жўнатилади, ушбу Низомнинг 57-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

65. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича кадастр йиғмажилди тайёрланади, унда:

ҳуқуқ эгасининг номи;

ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ер участкасининг иморат ва иншоотлар туширилган плани;

объектнинг номи ва қурилиш бошланган йили;

лойиҳа-смета ҳужжатларининг мавжудлиги ҳамда архитектура ва қурилиш органларининг қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат берганлиги;

қурилиши тугалланган, аммо давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган объектлар рўйхати;

қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларнинг ҳолати;

қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати, зарур бўлганда, баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қиймати.


66. Қурилиши тугалланмаган уйни сотишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан кадастр йиғмажилди тайёрланади, унда қурилиш ишларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бунда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олинган бўлиши зарур. (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


VI. КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


67. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дарахтларга (боғлар, узумзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтларига) бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.


68. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтларни, ўрмон дарахтларини ҳам ўтқазиш ҳуқуқига эгадирлар ва улар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


69. Ижарачи, агар шартномада ерларни боғдорчилик, узумчилик, тутчилик ёки кўп йиллик дарахтлар ўтқазиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган бўлса, мустақил равишда кўп йиллик дарахтлар ўтқазиш ҳуқуқига эга.

Агар ижарага олинган ер участкасида ижарага берувчининг рухсати билан кўп йиллик дарахтлар ўтқазилган бўлса, унда шартнома муддати ўтиши ёки уни муддатидан олдин бекор қилинганда ижарачи ушбу мақсад учун амалга оширилган харажатларни қоплашни талаб қилиш (шартномада бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса) ҳуқуқига эга.

Ижарага олинган ер участкасида ижарага берувчининг рухсатисиз ўтқазилган кўп йиллик дарахтлар шартноманинг муддати ўтганда ёки у бекор қилинганда ижарага берувчига бепул ўтади.


70. Қуйидаги кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

кўчатзорлардаги кўчатлар;

юридик шахсларнинг балансига олинмаган ҳамда ҳосилга кирмаган ва фойдаланишга қабул қилинмаган кўп йиллик дарахтлар;

кўп йиллик бутазорлар ва резавор ўсимликлар;

ўрмон хўжаликлари ва бошқа ўрмон хўжалиги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ўрмонлари ва кўп йиллик дарахтлари;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг кўп йиллик дарахтлари;

аҳоли пунктларининг, шунингдек ташкилотларнинг ерларини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўстирилган кўп йиллик дарахтлар;

узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсатисиз ўстирилган кўп йиллик дарахтлар.


71. Қуйидагилар:

махсус комиссиянинг қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) боғ ва токзорларини фуқароларга фермер хўжалиги ташкил этиш учун аукцион асосида сотиш тўғрисидаги баённомаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган шартнома;

боғдорчиликка, узумчиликка, тутчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган шартнома;

боғдорчиликка, узумчиликка, тутчиликка ихтисослашмаган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган ва кўп йиллик дарахтлар ўтқазишга рухсат берилган шартнома;

ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномага кўп йиллик дарахтлар ўтқазиш ҳуқуқини бериш тўғрисида тузилган қўшимча битим;

сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ёзма равишда тузилган кўп йиллик дарахтларнинг олди-сотди шартномаси туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини кўп йиллик дарахтларни сотиб олувчига расмийлаштириш тўғрисидаги қарори билан бирга;

тегишли давлат органининг боғдорчиликка, узумчиликка ва тутчиликка ихтисослашган ҳамда кўп йиллик дарахтлар ўтқазиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни юритиш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорлари;

суд қарори ёки давлат ижрочиси қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган кўп йиллик дарахтларни бериш далолатномаси кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш ва жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат органларининг ушбу мақсадлар учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларига асосан давлат рўйхатидан ўтказилади.


72. Кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига кўчмас мулкнинг мустақил тури сифатида дарахтларнинг тури ва сонини ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув қайд этилган сатрда кўрсатган ҳолда киритиш йўли билан амалга оширилади.

Кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномада ҳам кўчмас мулкнинг бир тури сифатида акс эттирилади.


VII. ЕР УЧАСТКАЛАРИГА, БИНОЛАРГА, ИНШООТЛАРГА

ВА КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИНГ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


74. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ер участкасига, бинога, иншоотга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши тўғрисидаги ёзув киритилгандан кейин юридик ва жисмоний шахсларга:

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда;

бино, иншоотларга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда берилади.

Давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганда гувоҳномага уларнинг давлат мулкига мансублиги ва ашёвий ҳуқуқларнинг тури: хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи кўрсатилади.


75. Ер участкасига, бинога, иншоотга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар бланки қатъий ҳисобланадиган ҳужжат бўлиб, у махсус қоғозда тайёрланади, серия ва тартиб рақамига ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбари бланкларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.


76. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ мулкдорнинг ёки ушбу объектга ашёвий ҳуқуққа эга бўлган шахс, шунингдек объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги эски гувоҳнома мажбурий равишда қайтариб олиниб ва бекор қилиниб, янги гувоҳнома берилади.


77. Ҳар хил ҳуқуқий мақомга эга бўлган ер участкаларига алоҳида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Бир нечта юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда фойдаланилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома биргаликда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир юридик ва жисмоний шахсга берилади.


78. Биноларга, иншоотга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасида жойлашган барча бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтлар мажмуаси учун расмийлаштирилади.

Битта бино ва иншоот бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома уларнинг ҳар бирига бино ва иншоотларнинг уларга тегишли бўлган қисмини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади, кўп квартирали уй-жойлар бундан мустасно.

Кўп квартирали уй-жойлардаги квартиралар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларга бўлган мулк ҳуқуқи квартира ва нотурар хоналар мулкдорларининг ҳар бири учун алоҳида рўйхатдан ўтказилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотларига улушли мулк ҳуқуқи мавжуд бўлганда, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳар бир улушли мулк ҳуқуқи эгасига ҳар бирининг улуши кўрсатилган ҳолда берилади.


78-1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан мулкдорга ёки унинг ваколатли шахсига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликат берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


VIII. ИПОТЕКА ВА БИНО ВА ИНШООТЛАР, ШУНИНГДЕК ЕР

УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР ИПОТЕКАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


79. Ипотека тўғрисидаги шартнома (шу жумладан, навбатдагилари ҳам) нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Ипотека тўғрисидаги шартнома асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза бермасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.

80. Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ишончнома асосида ҳаракат қилаётган шахснинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ишончноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

шартнома томонлари сонига тенг миқдорда нотариал тасдиқланган ипотека тўғрисидаги шартнома ва рўйхатдан ўтказиш ишига қўшиш учун шартноманинг иккита асл нусхаси.

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади ва бу ҳақда ариза берувчига асослантирилган ёзма жавоб берилади.


81. Манфаатдор шахс ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши юзасидан судга мурожаат этиши мумкин.


82. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ипотека шартномасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ёзув амалга оширилган сана ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатига олинган кун ҳисобланади.


83. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига тегишли ёзувлар киритиш билан бирга, тегишли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар бўйича шартлар (ипотека) мавжудлиги тўғрисида ёзувлар киритилади.


84. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши назарда тутилган бўлса, бу тўғрида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар реестрининг тегишли устунларида кўрсатилган бўлиши керак. Бунда мазкур устунларда "гаров хати берилган" сўзлари ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан гаров хатини дастлабки ипотекага олувчига бериш санаси кўрсатилади.


85. Ипотека тўғрисидаги шартноманинг барча асл нусхаларига ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи, қуйидагилардан иборат бўлган устхатлар киритилади:

давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг тўлиқ номи;

ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган жой;

ипотека тўғрисидаги шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва тартиб рақами.

Кўрсатилган устхатлар тегишли имзо билан тасдиқланади ва уларга давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг муҳри қўйилади.

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишнинг амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида ҳужжатлардаги рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампи қўлланилади, унда "давлат рўйхатидан ўтказилди" сўзларидан олдин "ипотека / гаров хати, гаров хатининг янги эгаси" сўз(лар)и ёзилади.


86. Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека предметига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар бу мулкнинг ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қўювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.


87. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ипотекани қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидагиларни амалга оширади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ипотека тўғрисидаги шартнома, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш санаси ва тартиб рақами, мулкка нисбатан янги эгалик қилувчининг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжат (олди-сотди, ҳадя шартномалари, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ.к.) реквизитлари тўғрисидаги ёзувлар киритилади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрининг тегишли устунларидаги дастлабки ипотекага қўювчининг ҳуқуқларини чеклаш (уларга шартлар белгилаш) тўғрисидаги аввалги ёзувлар белгиланган тартибда, ипотека тўғрисидаги янги ёзувга ишора қилган ҳолда ўзгартирилади.


88. Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи томонидан нобуд бўлган ёки шикастланган мулкни тиклаш ёки алмаштириш тўғрисида битим тузилганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ушбу битим реквизитлари киритилади ва аввалги ёзувлар белгиланган тартибда бекор қилинади.


89. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қайси шахснинг ҳуқуқлари ипотека билан чекланган бўлса, шу шахснинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади. Қонун асосидаги ипотека бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.


90. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқлари ипотека билан чекланган шахснинг мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатига олишда мазкур шахсни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрининг тегишли бўлимларига унинг ҳуқуқи ипотека билан чекланиши тўғрисидаги ёзув киритилиши ҳақида огоҳлантиради, шунингдек битимга ва (ёки) ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қонун асосида вужудга келган ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги тўғрисида белги қўяди.


91. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрининг тегишли устунларига ёзувлар киритилади.


92. Агар битта кўчмас мулк бир нечта ипотекага олувчиларда қонун асосидаги ипотекада бўлса, у ҳолда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.


93. Қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқлаш мақсадида ипотекага қўювчининг мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларга рўйхатга олинганлик устхати штампи қўйилади ва у белгиланган тартибда тўлдирилади. Рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампида "давлат рўйхатидан ўтказилди" сўзларидан олдин "қонун асосидаги ипотека" сўзлари ёзилади.


94. Бир мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк (олдинги ипотека) ўша ёки ўзга қарздорнинг бошқа мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун ўша ипотекага олувчининг ўзига ёхуд бошқа ипотекага олувчига гаровга берилиши мумкин (навбатдаги ипотека).


95. Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномага айни ўша мол-мулкнинг олдинги ипотекалари тўғрисидаги барча қайд ёзувлари ҳақида белги қўйилади.

Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномага рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампи (штамплари) қўйилади. Кўрсатилган штамп олдинги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда киритилган маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Бунда мазкур штампда (штампларда) "давлат рўйхатидан ўтказилди" сўзларидан олдин "ипотека" сўзи ўрнига "навбатдаги ипотека" сўзлари ёзилади.


96. Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига мазкур кўчмас мулк объектининг олдинги ипотекалари тўғрисида ёзувлар бўлган тегишли устунларига "навбатдаги ипотека" сўзларини киритиш орқали амалга оширилади.


97. Ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ва ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.


98. Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин гаров хати давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан, ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи иштирокида расмийлаштирилади ва дастлабки ипотекага олувчига берилади.

Гаров хатининг барча варақлари бир бутун ҳужжатни ташкил қилади, улар рақамланиши ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланиши лозим.


99. Гаров хати бекор қилинган ва шу билан бир вақтда янги гаров хати берилган тақдирда, ипотекага қўювчи давлат рўйхатидан ўтказувчи органга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ариза билан бирга янги гаров хатини беради, ушбу гаров хати ипотекага олувчига унинг қонуний эгалигида турган гаров хати ўрнига топширилади.


100. Гаров хатининг мазмуни ипотека тўғрисидаги шартномага ёки вужудга келтирган мажбурияти ипотека билан таъминланган шартномага мувофиқ келмаса, амалдаги гаров хати ипотекага қўювчи томонидан бекор қилинади ва янги гаров хати тузилади, у расмийлаштириш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга берилади.


101. Янги гаров хати ипотекага қўювчи томонидан киритиладиган маълумотлардан ташқари, янги гаров хати берилган санани ўз ичига олиши, янги гаров хатини берган давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг номини, рўйхатдан ўтказувчининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфларини, унинг давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг муҳри илова қилинган имзосини ҳам ўз ичига олиши лозим.


102. Бекор қилинган гаров хати биринчи варағининг олд томонига рўйхатдан ўтказиш ёзувини бекор қилиш штампи босилади, унда фақат бекор қилинган гаров хатининг бекор қилиш санасига мос келадиган сана, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбарининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ва имзоси кўрсатилади ва муҳр билан тасдиқланади.

Бекор қилинган гаров хати давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ипотека тўғрисидаги рўйхатга олиш ёзувини бекор қилиш вақтигача сақланади.


103. Гаров хати йўқолган тақдирда ипотекага қўювчи томонидан гаров хатининг дубликатини унда "дубликат" белгиси билан тузади, у давлат рўйхатидан ўтказувчи органга расмийлаштириш учун топширилади, расмийлаштириш бир кун мобайнида амалга оширилади.


104. Гаров хатининг мазмуни ўзгарган тақдирда унинг эгаси янги гаров хатини рўйхатга олиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилиши керак.

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган гаров хати мазмунининг ўзгарганлиги тўғрисидаги битим давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ёзувни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритади.


105. Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги битимга ҳужжатлардаги рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампи босиш йўли билан тасдиқланади, унда "давлат рўйхатидан ўтказилди" сўзларидан олдин "гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битим" сўзлари кўрсатилади.


106. Гаров хатининг ажралмас қисми бўлган унинг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг асл нусхаси гаров хатига илова қилинади ва унга тикилади.


107. Гаров хатининг қонуний эгаси давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан ўзининг ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.


108. Гаров хатининг қонуний эгаси бир иш куни мобайнида қуйидагиларга:

гаров хати бўйича ҳуқуқни белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган, у гаров хатини белгиланган тартибда сотган бўлса;

гаров хати бўйича ҳуқуқлар юридик шахс қайта ташкил этилганлиги натижасида ёки мерос тартибида бошқа шахсларга ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

гаров хати бўйича ҳуқуқлар ариза берувчига тегишли деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори асосида амалга оширилади.


109. Гаров хатининг қонуний эгасини рўйхатдан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрининг дастлабки ипотекага олувчи ёки гаров хатининг олдинги қонуний эгаси кўрсатилган устунига гаров хатининг янги қонуний эгаси тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Давлат реестридаги олдинги ёзув белгиланган тартибда бекор қилинади.


110. Гаров хатининг эгасига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва унинг билан боғлиқ битимлар давлат реестрига тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзуви киритилганлигини тасдиқлаш мақсадида унинг аризаси асосида белгиланган тартибда давлат реестридан кўчирма берилиши мумкин.

Бунда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ чекловлари (шартлари) тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришда мазкур кўчирмага ипотека кўрсатилгандан сўнг "гаров хатининг қонуний эгаси" сўзлари ва янги ипотекага олувчи (гаров хатининг янги қонуний эгаси) тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар киритилади.


111. Гаров хатининг гаровини рўйхатдан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига тегишли ёзувлар киритиш орқали амалга оширилади.


Х. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


117. Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


118. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги низолар судлар томонидан кўриб чиқилади.


119. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда

тузилган битимларни давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисидаги аризалар

РЕЕСТРИ

Т/р

Ариза берган юридик

шахснинг номи ёки фуқаронинг

фамилияси, исми, отасининг

исми


Ариза

қабул

қилинган

сана


Объектнинг

манзили


Рўйхатдан ўтказиш

объекти ва унга

илова қилинган

ҳужжатлар таркиби


Изоҳлар


1

2


3

4

5

6





























      





Низомга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у

ҳақда тузилган битимларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

   

Т/р

Юридик

шахснинг номи

ёки фуқаронинг

фамилияси,

исми, отасининг

исми


Кадастр рақами


Жой-

лаш-

ган

жойи


Ер участкасига ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш


ер

участка-

синики


бино ва

иншоот-

ники


ер

участка-

сига

бўлган

ҳуқуқни

тасдиқ-

ловчи

ҳужжат-

лар


май-

дони,

га


ҳу-

қуқ

тури


ер

участка-

сининг

мўлжал-

ланган

мақсади


ер

участка-

сига

бўлган

ҳуқуқнинг

чекланиши


серви-

тутлар


ка-

дастр

қий-

мати,

минг

сўм

20___

й.

ҳола-

тига



рўй-

хатдан

ўтка-

зилган

сана ва

рақам


гувоҳ-

номанинг

серияси ва

рақами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14





































Жадвалнинг давоми

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар


Ипотека

тўғрисида

маълумотлар


Изоҳ-

лар


бино,

иншоот ва

кўп йиллик

дарахтзор-

ларга

бўлган

ҳуқуқларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


бино ва

иншоотлар-

нинг рўйхати,

кўп йиллик

дарахтзорлар-

нинг турлари


майдон, кв.м


ҳуқуқ

тури


бино ва

иншоот-

га

бўлган

мулк

ҳуқуқи-

нинг

улуши,

қисм


бино ва

иншоот-

га бўлган

ҳуқуқ-

нинг чек-

ланиши


ка-

дастр

қий-

мати,

минг

сўм

20___ й.

ҳола-

тига

рўйхатдан

ўтказилган

сана ва

рақам


гувоҳ-

номанинг

серияси ва

рақами


дарахт-

лар сони


рўй-

хатдан

ўтказиш

пред-

мети


рўй-

хатдан

ўтказиш

санаси

ва ра-

қами


жами


ишлаб

чиқариш,

тураржой


15

16


17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28





































      





Низомга

3-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Ҳаракатлар


Муддатлар

























1-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари


Давлат рўйхатидан ўтказувчи органга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда ариза беради. Бунда тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда "ягона дарча" марказларига мурожаат қиладилар


Ҳуқуқлар вужудга келгандан кейин бир ой мобайнида































2-босқич

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрида аризани рўйхатдан ўтказади.


Ўша куниёқ



2 кун
























3-босқич

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.





















Зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади.



























Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради ва уни юридик ёки жисмоний шахсга беради.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда "ягона дарча" марказлари орқали берилади.






































4-босқич

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган


Тақдим этилган ҳужжатларда тузатишга вақт талаб қилинадиган сезиларли бўлмаган камчиликлар мавжуд бўлганда ҳужжатлар аризачига қайтарилади.




















































5-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс


Қайд этилган камчиликларни бартараф этади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни такроран тақдим этади.









3 кун


































6-босқич

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган


Рўйхатдан ўтказади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.









2 кун











           

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда - 2 кун мобайнида;

тақдим этилган ҳужжатларда тузатишга вақт талаб қилинадиган сезиларли бўлмаган камчиликлар мавжуд бўлганда - 7 кунгача муддатда амалга оширилади.






Низомга

4-ИЛОВА


НАМУНАВИЙ МАЪЛУМОТНОМА

Кўчмас мулкка бўлган

ҳуқуқларни давлат

рўйхатидан ўтказувчи

органнинг штампи

Мазкур маълумотнома

    

         

         

(унинг талаби билан

      


томонидан

маълумотнома берадиган органнинг номи)


             


         

га

(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


            


         

ҳуқуқида тегишли бўлган,

(бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ тури)


  

         

манзилида жойлашган

(объектнинг ўрнашган жойи)


        

     

бино, иншоот бўйича берилди.

      

      

     

(маълумотларнинг сўровга мувофиқ таркиби)

Ушбу маълумотнома берилган кундан эътиборан бир ой мобайнида амал қилади.

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат

корхонасининг ________________________

                                           (минтақа номи)

туман (шаҳар) филиали бошлиғи



(имзо, фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари)

Рўйхатдан ўтказувчи



(имзо, фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари)

                           М.Ў.






Низомга

5-ИЛОВА

(Титул варақ)



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ




Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА




(Орқа томони)



Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


00 серияли 000000-сон

Ушбу гувоҳнома _____________ манзили бўйича жойлашган (яшаётган)


да


берилган


(паспорт берган органнинг номи, берилган сана)


паспорт серияси _____ рақами



(гувоҳнома берилаётган юридик шахснинг номи ёки


га

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


шу ҳақда берилдиким, унга илова қилинган планга мувофиқ ______ гектар


да

(ер участкасининг жойлашган жойи: вилоят, туман (шаҳар), аҳоли пунктининг, кўчанинг номи, уй рақами)


жойлашган ___________ кадастр рақами берилган ва



(туман, шаҳар номи)

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар реестрига ______ -сон билан киритилган

ер участкаси


ҳуқуқи билан тегишли.


(ҳуқуқ тури)


Ушбу гувоҳнома




туманининг (шаҳрининг)


(минтақанинг номи)


(туман, шаҳар номи)


Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали томонидан


га асосан берилди.

(ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи)


Филиал бошлиғи



(имзо, Ф.И.О.)

Рўйхатга олувчи



(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.






Низомга

6-ИЛОВА


(Титул варақ)



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ




Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга

бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА




(Орқа томони)



Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга

бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


00 серияли 000000-сон

Ушбу гувоҳнома _____________ манзили бўйича жойлашган (яшаётган)


да


берилган


(паспорт берган органнинг номи, берилган сана)


паспорт серияси _____ рақами



(гувоҳнома берилаётган юридик шахснинг номи ёки


га

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


шу ҳақда берилдиким, унга


ҳуқуқи билан


(ҳуқуқ тури)


илова қилинган рўйхатга мувофиқ



(бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларнинг


да

жойлашган жойи: вилоят, туман (шаҳар), аҳоли пункти ва кўчанинг номи, уй рақами)


жойлашган ___________ кадастр рақами берилган ва



(туман,


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар

шаҳар номи)


реестрига __-сон билан киритилган бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар тегишли.

Ушбу гувоҳнома



(минтақа номи)


туманининг (шаҳрининг) Ер тузиш ва кўчмас мулк

(туман, шаҳар номи)


кадастри давлат корхонаси филиал томонидан



га асосан берилди.

(бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи)


Филиал бошлиғи



(имзо, Ф.И.О.)

Рўйхатга олувчи



(имзо, Ф.И.О.)


   

    


(сана)


М.Ў.

    

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 19-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 1-модда




































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск