Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.01.2014 й. 1-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 7 январдаги

1-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмунини ҳамда уни туманларда ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда юритиш тартибини белгилайди


2. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари (кейинги ўринларда ер кадастри дафтари деб аталади) ерларни ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, у ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотларни, ер участкасининг жойлашган ўрнини, қайси мақсадда фойдаланиш мўлжалланганлигини, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ижарага олиш ҳуқуқларини ва унга бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда ушбу маълумотларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади, ер участкасининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.

Ер кадастри дафтари шаклларини тўлдириш тартиби "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан белгиланади.


3. Ер кадастри дафтари маълумотлари ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ерларни бериш (сотиш) ва олиб қўйиш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорини аниқлашда, ер тузишда, ҳўжалик фаолиятини баҳолашда ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилиши шарт.


4. Ер кадастри дафтари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан давлат бюджети ҳисобига юритилади.


5. Ер кадастри дафтарида асосий ҳисоб тариқасида олдинги йил маълумотлари қабул қилинади.

Ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари (кейинги ўринларда ердан фойдаланувчилар деб аталади) ер кадастри маълумотлари ўзгаргандан кейин ўн кун муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмаларига ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолати, ерларнинг миқдор ва сифат бўйича ҳолати, ерлардан фойдаланилиши, уларнинг баҳоланишидаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот беришга мажбурдирлар.

Захира ва аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгариши "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан мавжуд ҳужжатлар ва материаллар асосида аниқланади.


6. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари ердан фойдаланувчилардан ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолати, таркиби ва фойдаланилиши ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларни оладилар ва уларни уч кун муддатда жойида текширгандан кейин жорий ўзгаришларни ер кадастри дафтарига киритадилар.


7. Ер кадастри дафтари махсус дастурий маҳсулот бўйича ишлаб чиқилган электрон шаклда юритилади. Ер кадастри дафтарининг маълумотлари қоғоз шаклида фойдаланиш ва сақлаш учун нусхаси босиб чиқарилади, тегишли имзолар билан расмийлаштирилади ва махсус йиғмажилдга тикиб қўйилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида электрон шаклда юритилади.

8. Ер кадастри дафтари маълумотлари умуман туман (вилоятга бўйсунувчи шаҳар) бўйича ўтган йил бўйича ерларнинг ҳажми ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йилги ҳисоботни тузишга асос бўлади.


9. Ер кадастри дафтари қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

ерларнинг миқдорини ҳисобга олиш;

ерларнинг сифатини ҳисобга олиш (тупроқларнинг бонитировкаси тўғрисидаги маълумотлар);

ерларнинг қийматини баҳолаш.



II. ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА ЕР

УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИНГ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР


10. Ер фонди маълумотларини ҳар хил кўрсаткичлар бўйича дастурий маҳсулот асосида таҳлил қилиш имконини таъминлаш мақсадида ер кадастри дафтарига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахсларнинг ер тоифалари бўйича ер участкалари тўғрисидаги асосий маълумотлар киритилади.


11. Ердан фойдаланувчиларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва улар билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЕРЛАРНИНГ МИҚДОРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


12. Ерларнинг миқдори ҳар бир ердан фойдаланувчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаларининг майдонлари тўғрисида аниқ маълумотларни олиш мақсадида ерларнинг тоифалари бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олинади. Бунда ерларни тоифаларга тақсимлаш, уларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, ҳам қишлоқ жойлардаги ерлар, ҳам аҳоли пунктларининг ерлари учун ягона тамойил бўйича амалга оширилади.


13. Ерларнинг майдони 0,001 гектаргача аниқликда ҳисобга олинади.


14. Ерларнинг миқдори ер участкаларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бўйича ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлигидан қатъи назар, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олинади.


15. Фуқароларга деҳқон хўжалигини (шахсий ёрдамчи) хўжаликни юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар ердан фойдаланувчилар сифатида алоҳида сатрда умумий сони ва улар томонидан фойдаланилаётган майдонлар кўрсатилиб, ҳар бир фуқаро бўйича ҳисобга олиш асосида 3-иловага мувофиқ ёзилади.


16. Фуқароларга деҳқон хўжалигини (шахсий ёрдамчи хўжаликни) юритиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларнинг ерлари берилган ер участкалари ушбу ташкилотларнинг ерлари таркибидан чиқарилади ва деҳқон хўжалигини (шахсий ёрдамчи хўжаликни) юритиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерлар таркибида акс эттирилади.


17. Аҳоли пунктларининг ерлари ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифаларига тақсимланади.

Бунда ташкилотларнинг аҳоли пунктларида жойлашган ер участкалари тегишли ер тоифалари ва кичик тоифалари бўйича акс эттирилади. Аҳоли пунктлари ерлари таркибида фақат уй-жой қурилиши ерлари акс эттирилади. Умумий ер фондининг тоифалар ва турларга тақсимланиши тўғрисидаги ҳисоботда қўшимча ахборот тариқасида аҳоли пунктлари экинзорлари майдонларининг сони, умумий майдони ва таркиби келтирилади.


18. Ерларнинг миқдори ҳисоби қуйидаги тоифалар ва кичик тоифалар бўйича юритилади:


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар:

1.1. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкатларнинг) ерлари;

1.2. Фермер хўжаликларининг ерлари;

1.3. Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари;

1.4. Ёрдамчи қишлоқ хўжаликларининг ерлари;

1.5. Бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ерлари;

1.6. Деҳқон хўжаликларининг (шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг) ерлари;

1.7. Жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритувчи фуқароларнинг ерлари;

1.8. Якка тартибда боғдорчилик, сабзавотчилик ва чорвачиликни юритувчи фуқароларнинг ерлари;

1.9. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган ерлар.


2. Аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкаларнинг ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари:

2.1. Шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари;

2.2. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари.


2.3. Уй-жой қурилиши ерлари:

2.3.1. Кўп қаватли уйлар билан банд бўлган ерлар;

2.3.2. Якка тартибдаги уйлар билан банд бўлган ерлар.


3. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар:

3.1. Саноат ерлари;

3.2. Темир йўллар ерлари;

3.3. Автомобиль йўллари ерлари;

3.4. Қувур транспорти ерлари;

3.5. Алоқа ерлари;

3.6. Мудофаа ерлари;

3.7. Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар.


4. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ерлари ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар:

4.1. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;

4.2. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;

4.3. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;

4.4. Тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар.


5. Ўрмон фонди ерлари:

5.1. Ўрмон хўжаликлари ерлари;

5.2. Бошқа ўрмон хўжалиги ташкилотлари ерлари.


6. Сув фонди ерлари.


7. Захира ва умумий фойдаланишдаги ерлар

7.1. Захира ерлар;

7.2. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари.


19. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳар хил мақсадларга мўлжалланган ер участкалари мавжуд бўлганда, ушбу ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар тегишли тоифа ва кичик тоифалар бўйича келтирилади.

Экинзорларининг умумий майдони амалдаги ҳолати бўйича келтирилади, суғориладиган ерларнинг майдони алоҳида сатрларда келтирилади.

Агар юридик ва жисмоний шахснинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси мавжуд бўлса, у ҳолда маълумотлар ушбу ер участкаларининг ҳар бири бўйича келтирилади.


20. Ер кадастри дафтарини юритишда ҳар бир ер участкасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастр рақами берилади.


21. Ерларни ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.

Ерларни асосий турда ҳисобга олишда ер кадастри дафтарига юридик ва жисмоний шахсларнинг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра барча ерлари киритилади.

Ушбу дафтарга ваколатли органлар томонидан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахслар ҳам киритилади, агар улар кейинги йилнинг 1 январигача корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан чиқарилмаган бўлса.

Ҳисобот йилининг 1 январигача бошқа юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида янги ташкил этилган юридик шахслар ҳисобга олишнинг асосий тури тариқасида ҳисобга олинади.

Фуқарога ер участкаси берилган, кейинчалик у ушбу ер участкасида қурилган бино ва иншоотлар билан биргаликда хусусий корхона ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона ташкил этган ҳолларда ушбу ер участкаси ер кадастри дафтарида ташкил этилган юридик шахсга тегишли ер участкаси сифатида ёзилади.

Ерларни жорий ҳисобга олишда ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ҳисобот йилининг 1 январидан кейин номида, ер участкасининг умумий майдони ва экинзорларида ўзгаришлар юз берган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади. Бунда майдонлар юз берган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда экиннинг барча турлари бўйича келтирилади.


22. Ердан фойдаланувчилар ва экинзорлар таркибидаги жорий ўзгартиришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.

Жорий ўзгаришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга масъул бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.

Муҳофаза зоналарига киритилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, уларни белгилаш тўғрисида давлат органларининг қабул қилинган қарорларига асосан киритилади.

Ерларнинг миқдорини ҳисобга олиш маълумотлари бўйича туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда умуман Ўзбекистон Республикасининг экинзорлари тоифалари ва турлари бўйича умумий ер фонди ва алоҳида суғориладиган ерлар фонди тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклга биноан ҳисоботлар тузилади.


23. Ер кадастри дафтари билан бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)нинг ер кадастри навбатчи харитаси белгиланган тартибда, электрон шаклида юритилади.

Ер кадастрининг навбатчи харитасига барча ер участкаларининг чегаралари, уларнинг таркибида юз бераётган ўзгартиришлар мунтазам равишда киритилади ва у ер кадастри бўйича геоахборот тизимини ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



IV. ЕРЛАРНИНГ СИФАТИ ҲИСОБГА ОЛИНИШИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


24. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ва лалми ерлар тупроқларининг унумдорлиги (бонитет балларида), уларнинг тавсифи тўғрисида ҳар бир ердан фойдаланувчи бўйича аниқ маълумотлар олиш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш шакли алоҳида мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ерларни тоифалар ва кичик тоифаларга бўлган ҳолда суғориладиган ва лалми ерларга алоҳида тузилади.


25. Суғориладиган ва лалми ерларнинг сифатини ҳисобга олиш шаклида тупроқларнинг бонитет баллари тупроқ бонитировкаси натижалари ва ерларнинг тавсифи бўйича синфларга бўлиниб, ерларнинг агрономик, экологик ва технологик хусусиятларининг тавсифи бўйича акс эттирилади.


26. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.

Ерларнинг сифатини ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида ер кадастри дафтарига жорий йилнинг 1 январидаги мавжуд маълумотлар киритилади.

Тупроқларнинг янги бонитировкаси амалга оширилганда ушбу маълумотлар ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида киритилади.

Ерларнинг сифатини жорий ҳисобга олишда ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик в жисмоний шахслар ҳамда ҳисобот йилининг январидан кейин ерларнинг таркиби, майдони ва сифатида ўзгариш юз берган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади.


27. Ерларнинг сифатида юз берган жорий ўзгаришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.

Жорий ўзгартиришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.



V. ЕРЛАРНИНГ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


28. Ер кадастри дафтарида ерларнинг қийматини баҳолаш сифатида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.


29. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг меъёрий қийматини ҳисобга олиш ҳар бир ердан фойдаланувчи бўйича ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклга биноан юритилади.


30. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ерлар тоифалари ва кичик тоифаларига бўлинган ҳолда юритилади.

Ҳисобга олиш шаклида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг майдонлари турлари бўйича 1 гектар ернинг ўртача норматив қиймати ва экинзорларининг умумий норматив қиймати акс эттирилади, хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги экинзорлари бўйича якун чиқарилади.


31. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.

Ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида ер кадастри дафтарига жорий йилнинг 1 январидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати янгидан аниқланган ҳолатларда, ушбу маълумотлар ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида киритилади.

Экинзорларнинг норматив қийматини ҳисобга олишнинг жорий турида ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ҳисобот йилининг 1 январидан кейин қишлоқ хўжалиги экинзорларининг таркиби ва майдони ўзгарган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади. Бунда норматив қиймат қишлоқ хўжалиги экинзорлари ҳар бир турининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб уларнинг норматив қийматини қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг барча турлари бўйича келтирилади.


32. Қишлоқ хўжалиги экинзорининг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг жорий ўзгартиришлари ҳисобга олиш шаклига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.

Жорий ўзгартиришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга масъул бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


33. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ер кадастри дафтарининг аниқ ва мунтазам юритилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари,

ижарачилари ва мулкдорлари тўғрисида умумий

МАЪЛУМОТЛАР

Тар-

тиб

рақа-

ми


Ер

участкала-

ри эгалари,

фойдаланув-

чилари,

ижарачи-

лари ва

мулкдор-

ларининг

номи


С

Т

И

Р


Ка-

дастр

рақа-

ми


Жой-

лашган

жойи

(ман-

зили)


Ҳу-

қуқ

тури


Ер

участка-

сининг

асосий

фойда-

ланиш

мақсади


Ер

участка-

сига

ҳуқуқни

тасдиқ-

ловчи

ҳужжат


Ер

участка-

сига

бўлган

ҳуқуқ-

нинг

чекла-

ниши

мавжуд-

лиги


Сер-

витут-

лар

мав-

жуд-

лиги


Ер

участка-

сига

ҳуқуқ-

нинг

давлат

рўйха-

тидан

ўтказил-

ганлиги


Ер

участка-

сидан

фойда-

ланиш

муддати


Умумий

майдон, га


ҳуж-

жат-

лар

бўйи-

ча


амал-

да


1

2



3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра

























Жорий маълумотлар













(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)





































        

Изоҳлар:

1. Шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.

2. СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари бўйича қабул қилинади.






Низомга

2-ИЛОВА



_____________________ тумани (шаҳри) ер фондининг

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари,

ижарачилари ва мулкдорларига

ТАҚСИМЛАНИШИ

Тар-

тиб

рақа-

ми


Ер

участкалари

эгалари,

фойдаланув-

чилари,

ижарачилари

ва мулкдор-

ларининг

номи


Ка-

дастр

рақа-

ми


Умумий

майдон, га


Экин

ерла-

ри


Шу

жум-

ладан,

иссиқ-

хона-

ларда


Кўп йиллик дарахтлар


Бўз

ер-

лар


Пи-

чан-

зор-

лар


Яйловлар


ҳуж-

жат-

лар

бўйи-

ча


амал-

да


ҳам-

маси


Шу жумладан


ҳам-

маси


ш.ж. сув

билан

таъмин-

ланган

яйловлар


боғ-

лар


узум-

зор-

лар


тут-

зор-

лар


бош-

қа-

лар


1

2

3


4


5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра











































Жорий маълумотлар















(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)











































        

       

2-илованинг давоми

Қишлоқ

хўжалиги

экинзор-

лари май-

донлари

(6 + 8 +

13 + 14 +

15-уст.)


Мелио-

ратив

тайёрлаш

ҳолатида-

ги ерлар


Ўрмонлар


Бута-

зор-

лар


Сув остидаги ерлар


Йўллар,

сўқмоқ-

лар ва

чорва

йўллари


Кўча-

лар,

май-

дон-

лар


Бино

ва

ҳов-

ли-

лар


Бош-

қа

ер-

лар


ҳам-

маси


шу жумладан


ҳам-

маси


шу жумладан


иҳота

дарахт-

зорла-

ри


терак-

зорлар


дарё-

лар,

сой-

лар,

ирмоқ-

лар


кўл-

лар


сув

омбор-

лари ва

ҳавза-

лари


канал-

лар,

кол-

лек-

тор ва

зовур-

лар


17

18

19


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра








































Жорий маълумотлар














(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)








































       

Изоҳ: шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА



____________________ туманининг (шаҳрининг)

умумий ер фондини тоифалар ва турлар

бўйича тақсимлаш тўғрисида

ҲИСОБОТ

Тоифа

ва

кичик

тоифа-

лар

рақами


Ер фондининг тоифалари ва кичик тоифалари


Сатр-

лар

рақа-

ми


Сони


Умумий

майдон


Экин

ерла-

ри


Кўп йиллик дарахтлар


ҳам-

маси


шу жумладан


боғ-

лар


узум-

зор-

лар


тут-

зор-

лар


бош-

қа-

лар


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар











1.1.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ерлари


1









1.2.

Фермер хўжаликлари ерлари


2









1.3.

Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари


3









1.4.

Ёрдамчи қишлоқ хўжаликлари ерлари


4









1.5.

Бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ерлари


5









1.6.

Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)нинг ерлари


6









1.7.

Жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритадиган фуқароларнинг ерлари


7









1.8.

Якка тартибда боғдорчилик, сабзавотчилик ва чорвачилик юритувчи фуқароларнинг ерлари


8









1.9.

Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган ерлар


9










Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг жами

(1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9-сатрлар)


10









2.

Аҳоли пунктларининг ерлари











2.1.

Шаҳар ва посёлкаларнинг ерлари (маълумот тарзида келтирилади)


11









2.2.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари (маълумот тарзида келтирилади)


12









2.3.

Шаҳар ва посёлкаларнинг уй-жой қурилиши ерлари











2.3.1.

Кўп қаватли уйлар билан банд бўлган ерлар


13









2.3.2.

Якка тартибдаги уйлар билан банд бўлган ерлар


14










Уй-жой қурилиши ерларнинг жами (13 + 14-сатрлар)


15














3-илованинг давоми, иккинчи варақ

3.

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар











3.1.

Саноат ерлари


16









3.2.

Темир йўллар ерлари


17









3.3.

Автомобиль йўллари ерлари


18









3.4.

Қувур транспорти ерлари


19









3.5.

Алоқа ерлари


20









3.6.

Мудофаа ерлари


21









3.7.

Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


22










Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларнинг жами (16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22-сатрлар)


23









4.

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар











4.1.

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар


24









4.2.

Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар


25









4.3.

Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар


26









4.4.

Тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар


27










Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерларнинг жами (24 + 25 + 26 + 27-сатрлар)


28









5.

Ўрмон фонди ерлари











5.1.

Ўрмон хўжаликларининг ерлари


29









5.2.

Бошқа ўрмон хўжаликлари ташкилотларининг ерлари


30










Ўрмон фонди ерларининг жами (29 + 30-сатрлар)


31









6

Сув фонди ерлари


32









7.

Захира ва умумий фойдаланишдаги ерлар











7.1.

Захира ерлар


33









7.2.

Умумий фойдаланишдаги ерлар


34










Жами захира ва умумий фойдаланишдаги ерлар (33 + 34-сатрлар)


35










Туман (шаҳар) ерларининг жами (10 + 15 + 23 + 28 + 31 + 32 + 35-сатрлар)


36










Туман (шаҳар) чегарасидан ташқарида фойдаланилаётган ерлар


37










Бошқа туманларнинг (шаҳарларнинг) ердан фойдаланувчилари томонидан фойдаланилаётган ерлар


38










Туман (шаҳар) маъмурий чегарасидаги ерларнинг жами

(36 - 37 + 38-сатрлар)

39









3-илованинг давоми, учинчи варақ

Бўз

ерлар


Пичан-

зорлар


Яйловлар


Қишлоқ хўжалиги

экинзорлар майдонлари-

нинг жами (6 + 7 + 12 +

13 + 14-устунлар)


Мелиоратив

тайёрлаш

ҳолатидаги

ерлар


Ўрмонлар


Бута-

зорлар


Бошқа

ерлар

(5 - 16 -

17 - 18 -

21-ус-

тунлар)


жа-

ми


шу

жумладан,

сув билан

таъмин-

ланган

яйловлар


ҳам-

маси


шу жумладан


ихота

дарахт-

зорлари


терак-

зорлар


12

13


14


15

16

17

18

19

20

21

22




































































































































































     





Низомга

4-ИЛОВА



Суғориладиган ва лалми ерларнинг сифати

Тар-

тиб

рақа-

ми


Ер участкалари

эгалари, фой-

даланувчилари,

ижарачилари ва

мулкдорлари-

нинг номи


Суғорила-

диган

қишлоқ

хўжалиги

экинзор-

лари

майдони, га


Шу жумладан, бонитет синфлари бўйича


I

II


III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

Х

Баҳо-

ланма-

ган

ерлар


0 - 10

11 - 20


21 - 30

31 - 40

41 - 50

51 - 60

61 - 70

71 - 80

81 - 90

91 - 100

1

2

3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра





































Жорий маълумотлар













(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)





































4-илованинг давоми

Ўртача

балл

бони-

тети


Сув билан

таъмин-

ланган-

лиги,

%


Ўзлаштирилган

давр


Маданий-

лашганлиги


Эрозияга

дучор

бўлиш

даражаси


Тош-

лоқлик

даражаси


Шўр-

ланиш

даражаси


Ер ости

сувининг

чуқурлиги, м


Ерларнинг

ифлосла-

ниши


15

16

17


18

19

20

21

22

23

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра






















Жорий маълумотлар







(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)






















       

Изоҳ: шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.






Низомга

5-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати

Тар-

тиб

рақа-

ми


Ер

участкалари

эгалари, фой-

даланувчилари,

ижарачилари ва

мулкдорлари-

нинг номи


Экин ерлари


Боғлар


суғориладиган


лалми


суғориладиган


лалми


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қий-

мати,

минг

сўм


умумий

қий-

мати,

минг

сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қий-

мати,

минг

сўм


умумий

қий-

мати,

минг

сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қий-

мати,

минг

сўм


умумий

қий-

мати,

минг

сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қий-

мати,

минг

сўм


умумий

қий-

мати,

минг

сўм


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра





































Жорий маълумотлар













(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)






































5-илованинг давоми, иккинчи варақ

Узумзорлар


Бошқа дарахтзорлар


суғориладиган


лалми


суғориладиган


лалми


май-

дони

га



1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


15

16


17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра































Жорий маълумотлар











(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)
































5-илованинг давоми, учинчи варақ

Бўз ерлар


Пичанзор ва яйловлар


Жами

суғориладиган


лалми


суғориладиган

суғорилмайдиган

май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


1 га

ернинг

қиймати,

минг сўм


умумий

қиймати,

минг сўм


май-

дони,

га


умумий

қиймати,

минг сўм


27

28

29


30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

Асосий маълумотлар

20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра





































Жорий маълумотлар













(Ўзгартиришлар киритиш учун асос, ўзгартириш киритган шахснинг лавозими, фамилияси, имзоси, сана)





































Изоҳ: шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 19-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 1-модда





































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск