ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2014 й. 5-сон "Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2014 й.

N 5



САНОАТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ

ПАСАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда уни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ўстириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2014 йилда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, улар биринчи навбатда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан технологик жараёнларни ва моддий-хом ашё ресурслари сарфи, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатлари нормаларини рационализациялаштириш;

меҳнат унумдорлигини ўстириш, бошқарув ва саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш, бошқа омиллар.


2. Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган хўжалик бирлашмаларида ва йирик корхоналарда иловага* мувофиқ йиғма параметрлар бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини ўртача 10 фоизга пасайтириш, шу жумладан, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ҳисобига 8,3 фоизга пасайтириш бўйича таклифлари маъқуллансин.

Вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ушбу қарор билан маъқулланган тармоқ бўйича таннархни пасайтиришнинг йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўн кун муддатда ўз таркибига кирадиган саноат корхоналари учун таннархни пасайтиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, республика вазирликлари, идоралари, акциядорлик компаниялари, уюшмалари ва бошқа хўжалик бирлашмалари:

корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан ҳар чораклик мониторинг ўрнатсинлар;

олиб бориладиган мониторинг якунлари бўйича зарурат бўлганда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича параметрларга эришишнинг тўлиқлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб корхоналарнинг раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрсинлар.


4. Белгилансинки, тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида технологик жараёнларни рационализациялаштириш ва моддий-хом ашё ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатлари ва юклама харажатларни қисқартириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг пасайтирилиши 2014 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни бузиш деб ҳисобланмайди.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 23-модда












































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск