Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 й. 355-сон "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2013 й.

N 355



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ишончли кўрсаткичларини тизимли тўплаш ва шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими 2014 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.


2. Қуйидагилар:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолашни амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

ҳар чоракда ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг электрон шаклда, белгиланган муддатларда ўз вақтида тақдим этилишини;

2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда ўзларининг расмий веб-сайтларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқлаштиришни;

рейтингли баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ривожлантирилиши самарадорлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 20 июнгача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича индикаторларни қўллаган ҳолда аниқланадиган Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолати кўрсаткичлари тақдим этилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қўмитаси:

бир ой муддатда - 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методикасини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ва ривожланиши рейтингли баҳоланиши керак бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рўйхатини тасдиқлаш учун киритсин;

икки ой муддатда - ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда - NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 20-бандининг бешинчи хатбоши, шунингдек Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 31 декабрдаги

355-сон қарорига

1-ИЛОВА


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида

ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш ва ривожлантириш самарадорлигини

рейтингли баҳолаш тизими

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Кўрсаткич


Кўрсаткичнинг салмоғи


давлат

бошқаруви

органлари,

маҳаллий давлат

ҳокимияти

органлари


ҳўжалик

бошқаруви

органлари


хизматлар

кўрсатмайдиган

ташкилотлар



Якуний рейтинг,

шу жумладан:


100%

100%

100%

I.

Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш


60%

15%

40%

1.1.

Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш


1%

1%

1%

1.2.

Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги


5%

5%

20%

1.3.

"Очиқ маълумотлар" бўлимининг мазмуни


8%

1%

11%

1.4.

"Электрон қатнашиш" учун имкониятлар мавжудлиги


16%

4%

8%

1.5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бўйича талабларни бажариш


30%

4%

х

II.

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари


16%

50%

22%

2.1.

Ахборот тизимлари, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари


8%

2%

15%

2.2.

Идоралараро электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг фаолият кўрсатиши


3%

1%

2%

2.3.

Ички электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг фаолият кўрсатиши


1%

1%

1%

2.4.

Бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базалари


4%

1%

4%

2.5.

Ишлаб чиқариш ва техник жараёнларни ташкил этиш, ходимлар бошқаруви доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари


х

30%

х

2.6.

Моддий-техника ресурсларининг ҳисоб-китоби ва ҳисоботини тартибга солиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизимлари


х

15%

х

III.

Ахборот хавфсизлиги


20%

20%

20%

3.1.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги


3%

3%

3%

3.2.

Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати


7%

7%

7%

3.3.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати


4%

4%

4%

3.4.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати


6%

6%

6%

IV.

Ташкилий жиҳатдан баҳолаш


4%

15%

18%

4.1.

Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги


1%

4%

6%

4.2.

Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги


1%

х

х

4.3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги


1%

1%

2%

4.4.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги


1%

1%

4%

4.5.

Ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион механизмлар ва технологияларни жорий этиш


х

2%

х

4.6.

Ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулотларни Интернет тармоғи орқали сотиш


х

3%

х

4.7.

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил қилиш


х

4%

6%

           

Изоҳ: Давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг АКТни, шу жумладан "электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, шунингдек АКТни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлари ўз вақтида ва тўлиқ рўёбга чиқарилиши, "электрон ҳукумат" хизматлари ва ахборот тизимларини жорий этишнинг ижроси таъминланмаган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари якуний баҳодан олиб ташланадиган 20 балл миқдорида "жарима" балли оладилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 31 декабрдаги

355-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида

ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш ва ривожлантириш самарадорлигини

рейтингли баҳолашни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Муддатлар


Масъул орган


1-босқич

Таркибий бўлинмалардан ахборотни тўплаш ва ишлов бериш


Ҳисобот даври тамом бўлишидан 20 кун олдин

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


2-босқич

Маълумотларни NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этиш


Ҳисобот даври тамом бўлишидан 10 кун олдин

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


3-босқич

АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда рейтинг тузиш


Ҳисобот даври тамом бўлишидан 2 кун олдин

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4-босқич

Рейтинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарларига киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш

Ҳисобот давридан кейин 5 кун мобайнида

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 31 декабрдаги

355-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантиришнинг ҳолатини

аниқлашда қўлланиладиган индикаторлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Индикатор


Ўлчов

бирлиги


Изоҳ


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

томонидан тақдим этиладиган кўрсаткичлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг жинслар бўйича доимий аҳолиси сони


киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


2.

Бир йилда жинслар бўйича иқтисодий фаол аҳолининг умумий сони


киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


3.

Жинслар бўйича алоқа соҳасида ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ходимлар сони; улардан бир йилда электр-радио-уяли ва пейжинг алоқа соҳасида


киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


4.

Аҳоли пунктларининг умумий сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


5.

Уй хўжаликларининг ҳисоблаб чиқилган сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


6.

Компьютерларга эга бўлган уй хўжаликлари улуши


%

социологик сўров натижалари бўйича тақдим этилади


7.

Интернет тармоғидан фойдаланадиган уй хўжаликлари улуши


%

социологик сўров натижалари бўйича тақдим этилади


8.

Ишлаб турган корхоналар ва ташкилотлар сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


9.

Интернет тармоғидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


10.

Локал ҳисоблаш тармоғига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


11.

Компьютерларга эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


12.

Ялпи ички маҳсулотда АКТ тармоғи улуши


%

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


13.

Корхоналар ва ташкилотлардаги компьютерлар сони


та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


14.

Интернет тармоғига уланган абонентлар сони


бирлик

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


15.

Соғлиқни сақлаш органлари ходимлари сони


киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


16.

Маданият тармоғи ходимлари сони


киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


17.

Асосий нархларда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш


млн сўм

ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


18.

АКТ соҳасида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми


млн сўм

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича тақдим этилади

19.

Товарлар ва хизматлар экспортининг умумий ҳажми


минг

АҚШ

доллари


ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


20.

АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми

минг

АҚШ

доллари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича тақдим этилади

21.

Товарлар ва хизматлар импортининг умумий ҳажми


минг

АҚШ

доллари


ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади


22.

АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар импорти ҳажми


минг

АҚШ

доллари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

томонидан тақдим этиладиган кўрсаткичлар

23.

Давлат бошқаруви органларининг ресурслари умумий ҳажмида АКТга харажатлар улуши


%

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги томонидан тақдим этиладиган кўрсаткичлар

24.

Ҳисобот даврида АКТ соҳасида мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларини битирувчилар сони


киши

-

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 17-модда




































Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск