Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2002 й. 415-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2002 й.

N 415


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚҚА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан солиқларни ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолларини аниқлаш, солиққа оид жиноятлар ва қонун бузилишларининг олдини олиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ва давлатга етказилган зарарни ундириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, Департамент ва унинг жойлардаги органлари ишларининг натижадорлиги улар олдига қўйилган вазифаларга, биринчи навбатда "яширин" иқтисодий фаолиятни аниқлаш ва олдини олиш, хўжалик, молия-валюта соҳасида белгиланган қонун нормаларини бузиш йўли билан давлат манфаатларига етказилаётган жиддий зарарни аниқлаш бўйича қўйилган вазифаларга тўлиқ жавоб бермаяпти.

Департаментнинг ахборот-таҳлилий ишлари даражаси, қўлланилаётган таҳлил методлари замонавий талабларга жавоб бермайди. Кўп ҳолларда қонун ҳужжатларининг кўриниб турган бузилишлари аниқланмоқда. Айни бир вақтда жиддий жиноятларга олиб келаётган чуқур сабаблар эътибордан четда қолмоқда.

Солиқ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда қатъият етишмаяпти, солиқларни тўлашдан бош тортишнинг мавжуд механизмлари ва йўлларини аниқлашга доир ишлар етарли самара билан олиб борилмаяпти.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва солиқ органлари, Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилган.

Валюта соҳасида йўл қўйилаётган қонун бузилишлари ва жиноятлар фаолият доирасидан четда қолмоқда.

Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашишни янада кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ходимларнинг штатдаги умумий сони доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент тузилмасида 10 кишидан иборат;

Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тузилмасида 20 кишидан иборат бўлган валютага доир жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлимлари ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган функциялар бошқа минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаларининг солиқ ва валютага оид жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлимлари томонидан бажарилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:

валютага оид жиноятлар тўғрисидаги ишларни тергов қилишга ихтисослашган суриштирувчилар ва терговчиларни қайта тайёрлашни, тергов давомида ноқонуний валюта операцияларининг барча қатнашчиларини, энг аввало жиноий гуруҳларнинг ташкилотчиларини, шунингдек хорижий валютанинг ноқонуний айланиши молиявий манбалари ва йўлларини аниқлашга доир чора-тадбирлар кўришни таъминласин;

ташкил этилган бўлинмаларни юқори касб малакасига ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлган малакали кадрлар билан бутлашни бир ой муддатда таъминласин;

Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича махсус комиссия тузсин.

Комиссия аттестацияни икки ой муддатда амалга оширсин, бунда ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражасининг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, уларнинг таҳлилий фикрлаш қобилиятини, шунингдек ишчанлик ва шахсий сифатларини танқидий баҳоласин.

7. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентларга ягона марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритиш учун зарур бўлган валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Департаментга тақдим этиш юклансин.

Бош прокуратура манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда валюта назорати органлари ва агентлари томонидан аниқланган қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 32-модда)га 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.


10. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2003 йилги инвестиция дастурига Департаментда валюта соҳасидаги қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратишни киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Азизов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 ноябрдаги

415-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 июндаги 291-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 1-банднинг биринчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузурида Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 7-бандда:

иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 8-банднинг иккинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларда "Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 9, 10, 12-бандларда ва 14-банднинг биринчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 14-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида "Солиққа оид жиноятларга" сўзлари "Солиқ ва валютага оид жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 1, 2, , 3, , 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. 4 ва 4а-иловаларнинг номланишидаги "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 6-иловада:

илованинг номланишида, 1-бандда ва иловада "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.



















































































Время: 0.1297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск