Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш Департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2002 й. 415-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 ноябрдаги

415-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, вазифалари ва функцияларини, тизими ва тузилмасини, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) мустақил ихтисослаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланади, солиқ ва валютага оид жиноятларга ва ҳуқуқ бузилишларига қарши курашиш соҳасида тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш унинг асосий мақсади ҳисобланади.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

солиқ ва валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;

солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқ тўловчилар тўлиқ қамраб олиниши ва ҳисобга олиниши, нақд пул маблағлари муомаласининг белгиланган тартиби бузилишига барҳам бериш;

экспорт, бартер ва консигнация контрактлари бўйича валюта маблағларининг хориждан ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини назорат қилиш;

хорижий нақд валютанинг ноқонуний муомаласига барҳам бериш, қалбаки банкнотларни аниқлаш;

валюта алмаштириш операциялари соҳасида суиистеъмолликлар ва бошқа қонун бузилиши ҳолларини аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан тезкор тадбирларни амалга ошириш;

республика ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан хорижий валютада иш ҳақи тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш ҳолларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

миллий ва хорижий валютадаги тўловларнинг асосланганлигини, ҳисоб ва ҳисоботнинг тўлиқлигини ва объективлигини текшириш;

хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланиши, четга чиқиб ва яшириб қолинишининг мавжуд механизмлари ва йўлларини, уларнинг ноқонуний айланишини, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашдан, хорижий валютани сотиш бўйича мажбуриятлардан бўйин товлаш, бош тортиш ҳолларини, "яширин" иқтисодиётни шакллантириш йўлларини, коррупция ҳолларини аниқлашга қаратилган самарали оператив-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;

амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда ўтказилаётган хорижий валютадаги операциялар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, улар билан ишлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш;

валюта соҳасидаги қонун бузилишлари ва уларни содир қилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш ва маълумотларнинг компьютер базасини яратиш;

хорижий валютани сотиб олиш ва импорт-экспорт ҳамда воситачилик операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ валютага оид қонун бузилишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан валютани тартибга солиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишни ва ахборотлар алмашишни амалга ошириш, бунда жиноий йўллар билан олинган даромадларни қонунийлаштиришга (ҳалоллаб олинишига) қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор бериш;

норматив-ҳуқуқий базани, энг аввало солиқ соҳасида ва валюта муомаласи соҳасида ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш ва профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш;

одамларнинг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлашга доир мунтазам иш олиб бориш, фуқароларда иқтисодий фаолият, солиқ сиёсатини амалга ошириш ва валютани тартибга солиш соҳасида конституциявий нормалар ва амалдаги қонун ҳужжатлари бажарилиши зарурлигини тушунишни шакллантириш;

аҳолида солиқ тўлашдан бўйин товлаш, иқтисодиёт, валюта ва солиқ соҳасида жиноятлар содир этганлик учун жазонинг муқаррарлигини тушунишни тарбиялаш.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Департамент ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

тезкор-қидирув фаолияти соҳасида:

а) қуйидагиларнинг механизмларини ўрганади ва аниқлайди:

ишлаб чиқариш, фойда (даромад) ҳажмларини яшириш, сотилган маҳсулот, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини пасайтириш;

хўжалик субъектлари томонидан ҳисобга олинмаган (тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар) сотилиши;

"яширин" иқтисодиётнинг вужудга келиши, қарор топиши ва фаолият кўрсатиши, унинг ривожланишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитлар;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ инспекцияларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши;

хорижий валюта маблағларининг яшириб қолиниши, четга чиқиб кетиши, ноқонуний айланиши ва хорижий валютани сотиш бўйича мажбуриятлардан бўйин товлаш йўлларини;

б) қуйидагиларни амалга оширади:

нақд пул муомаласига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул маблағлари айланишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилишини, шунингдек акциз солиғи солинадиган товарларнинг ғайриқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишга доир махсус тадбирларни;

солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан, солиқ органларига ҳисоботлар, солиқ декларациялари ва ҳисоб-китоблар тақдим этишдан қасддан бўйин товловчи солиқ тўловчиларнинг турар жойини аниқлашга доир тезкор-қидирув тадбирларини;

солиқ ва валюта ҳақидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетга солиқлар ва тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини текшириш йўли билан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектларни муқобил текширади, текширилаётган (тафтиш қилинаётган) ташкилотдаги ҳужжатлар ва маълумотларни пул маблағлари, моддий бойликлар ва ҳужжатлар олинган ёки улар берилган ташкилотлардаги ёзувлар, ҳужжатлар ва маълумотлар билан солиштиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ўз мажбуриятларини ноҳалол бажариши ҳолларини аниқлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларини назорат тартибида текширишни ташкил этади;

хорижий валютадаги операцияларни амалга оширишда қонун бузилишларини аниқлаш, бартараф этиш, олдини олиш, профилактика қилиш чора-тадбирларини кўради;

республика ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан хорижий валютада иш ҳақи тўланиши ва ҳисоб-китоблар ўтказилиши ҳолларини аниқлайди ва бартараф этади;

амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда ўтказилаётган хорижий валютадаги опреациялар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, улар билан ишлаш ва уларни атрофлича таҳлил қилишни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан валютани тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилади, бунда жиноий йўллар билан олинган даромадларнинг қонунийлаштирилишига (ҳалоллаб олинишига) қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор беради;

суриштирув олиб бориш соҳасида:

жиноий ишлар қўзғайди, солиқ ва валютага оид жиноятлар содир этилиши ҳоллари юзасидан суриштирувгача текширишларни ташкил этади ва амалга оширади;

Департаментнинг ҳудудий бўлинмаларида суриштирув олиб борилишини назорат қилади;

ташкилий-назоратни таъминлаш соҳасида:

солиқ ва иқтисодиёт соҳасида ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва барҳам беришга қаратилган режали, режадан ташқари тадбирлар ва бошқа тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишига доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;

ўз ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини ижро ва хизмат интизомига, амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан улар томонидан ўз функционал мажбуриятлари бажарилиши бўйича идоравий текширишлар ўтказади;

кадрлар билан таъминлаш соҳасида:

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Департамент ва унинг жойлардаги бўлинмалари кадрлари заҳирасини шакллантиришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари жамоасида соғлом маънавий-психологик муҳит яратишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади, Департамент ходимларининг касб тайёргарлиги ва ижтимоий муҳофазаси ташкил этилишини таъминлайди;

ахборот-таҳлилий ишлар, мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, шу жумладан валюта алмаштириш операциялари, валюта мадлағларининг ноқонуний олиб келиниши ва олиб чиқиб кетилиши соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш ҳамда профилактикаси борасидаги норматив-ҳуқуқи ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Бош прокурорга киритади;

солиқ ва валюта ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолларини йиғади, атрофлича таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда тегишли органларга иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид жиноятлар содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритади;

валюта соҳасидаги қонун бузилишларининг ва уларни содир қилган шахсларнинг марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритади;

тезкор-хизмат фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

прокуратура раҳбариятига иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш натижалари ва муаммолари тўғрисида ахборот беради;

Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга доир услубий ишларни олиб боради;

ходимларни ўқитишни, шу жумладан ишда замонавий фан ютуқлари ва янги технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА УНИНГ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Департамент қуйидаги бўлинмалардан иборат бўлади:

Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси;

Солиққа оид жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлими;

Валютага оид жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлими;

Криминалистика лабораторияси;

Тезкор гуруҳ;

Солиқ ва валютага оид жиноятларни суриштириш бўлими;

Ҳужжатли текширишлар бўлими;

Норматив-ҳуқуқий база бўлинмаси;

Шахсий таркиб бўйича инспекция;

Кадрлар бўлими;

Молия-хўжалик бўлинмаси;

Департаментнинг ҳудудий бўлинмалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш туман (шаҳар) бўлимлари).


7. Департаментга мақомига кўра Бош прокурорнинг ўринбосарига тенглаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.

Департамент бошлиғининг ўринбосарлари лавозимга Департамент бошлиғи тақдимномасига биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Бош прокурор томонидан тайинланади.

Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Департаментнинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари тегишли лавозимларга Департамент бошлиғининг тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан тайинланади.


8. Департамент мустақил юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг герби тасвири туширилган ва Департаментнинг номи тўлиқ ёзилган муҳрга эгадир.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари бўлинмаларининг телекоммуникация воситалари ва маълумотлар компьютер базалари, шунингдек солиқ тўловчиларнинг ҳужжатлари билан қонунда белгиланган тартибда танишиш;

солиқ органлари ва бошқа органлар ходимлари томонидан ҳуқуқни бузишлар яширилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда қонунда белгиланган тартибда такрорий текширишларни амалга ошириш;

суриштирувгача текширишларни амалга ошириш ва жиноий ишлар қўзғаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Департамент бўлинмалари ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтиришлар, маълумотномалар, маълумотлар олиш учун таклиф қилиш;

агар фуқаролар ва мансабдор шахслар солиқ ва хорижий валюта айланиши соҳасида жиноят содир этганликда шубҳаланиш учун етарли асослар мавжуд бўлса белгиланган тартибда уларнинг зарур ҳужжатларини текшириш;

вазирликлар, идоралар, банклардан, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, жисмоний шахслардан Департаментга юкланган вазифалар бажарилиши учун зарур бўлган ахборотни талаб қилиш, бундай ахборот олишнинг қонун томонидан махсус тартиби белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Департамент томонидан олинган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади ва у ошкор қилиниши мумкин эмас;

хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, омбор, савдо биноларини ва бошқа бинолари ва жойларини уларнинг жойлашган жойидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар текшириш, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш, товар-моддий бойликларни хатлаш;

қурилиш, монтаж, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишларни назорат тартибида ўлчаш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;

текшириш, тадқиқ этиш ва экспертиза ўтказиш учун товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва маъмурий жазо бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ валюта назорати органлари ва агентларига берилган функцияларни бажариш;

юридик ва жисмоний шахслардан улар фаолиятига тегишли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатларни олиш;

хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа рақамлари бўйича содир этилган операциялар тўғрисидаги банк ва бошқа кредит-молия муассасалари маълумотларини олиш;

божхона органлари ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан импорт-экспорт операцияларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ва хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) тўғрисидаги бошқа ахборотни олиш.

10. Махфий.


11. Департамент ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади.


12. Департамент ходимлари давлат, хизмат, тижорат сирини, жисмоний шахсларнинг омонатлари тўғрисидаги маълумотлар сирини ва улар ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган бошқа ахборотни сир сақлашлари керак. Сир ошкор қилинган тақдирда ходим қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.


13. Департамент берилган ваколатларга мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан улар фаолиятининг бутун доираси бўйича тезкор назоратни амалга оширади.


14. Бош прокурор ва унга бўйсунувчи прокурорлар Департамент бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тушадиган хабарлар ва аризалар ҳисобга олиниши, рўйхатдан ўтказилиши ва кўриб чиқилишининг белгиланган тартибига риоя қилинишига, текширишлар, суриштирувлар ва улар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши, солиқ ҳақидаги қонунлар бажарилиши текширилиши ҳамда прокурорнинг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар материаллари бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлигига риоя қилиш бўйича фаолияти устидан назорат қилинишини таъминлайдилар.



VI. ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ


15. Солиқ ва валютага оид жиноятларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича процессуал ҳаракатларнинг жиноий иш қўзғашдан бошлаб уни судда кўриб чиқишга қадар узвийлиги ва изчиллиги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иқтисодий ва солиқ соҳасидаги жиноятлар бўйича жиноий ишларни тергов қиладиган, судда улар бўйича давлат айбловини қўллаб-қувватлайдиган барча даражалардаги прокуратура органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлиги ва хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириши натижасида таъминланади.


16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва унинг жойлардаги органларига:

иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид жиноятлар ҳоллари бўйича жиноий ишларни ўз вақтида тергов қилиш масалалари, уларнинг тезроқ судга берилиши юкланади, бунда жиноий иш қўзғатилган вақтдан бошлаб суд қарори қабул қилингунга қадар жиноий ишни кўриб чиқиш муддатларини энг кўп даражада қисқартириш назарда тутилади;

иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш олиб бориш давомида қонунийликка ва жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик ва фуқаролик-процессуал кодекслар нормаларига риоя этишни умумий назорат қилиш юкланади.


17. Департамент Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан белгиланган муддатларда Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иши тўғрисидаги ҳамда солиқ соҳасида ҳамда валюта айланиши соҳасида қонунийликнинг ҳолати ҳақида ҳисобот, ахборот ва ҳисобга олиш-таҳлилий маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди.


18. Валютани тартибга солиш, солиқ солиш ва бюджетга тўловлар соҳасида қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга ошириладиган Департамент тадбирларини жорий ва истиқболли режалаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишган ҳолда амалга оширилади.


19. Бош прокурорнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган буйруқлари ва кўрсатмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳайъатининг Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарорлари Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ходимлари томонидан сўзсиз бажарилиши керак.


20. Солиқ, бюджет соҳаларида ва валютани тартибга солиш соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, даромадлар ва солиқ солиш объектлари ҳисобга олишдан яширилганлиги, солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан бўйин товланганлиги учун жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш бўйича қўшма тадбирлар амалга оширилишида Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.



VII. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ,

ВАЛЮТАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ВА

АГЕНТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ


21. Департамент давлат солиқ хизмати органлари, валютани назорат қилиш органлари ва агентлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:

солиқ ва валютага оид ҳуқуқни бузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш, уларнинг профилактикаси бўйича ҳар ойлик, чораклик ва йиллик тадбирларга мувофиқ тегишли тафтишлар ўтказилишини ташкил этиш;

прогноз кўрсаткичлар бажарилишида, солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган тўловларни ундиришда давлат солиқ инспекцияларига кўмаклашиш;

валютани назорат қилиш органлари ва агентлари томонидан валютага оид ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш;

солиқ ва валютага оид ҳуқуқни бузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қўшма рейдлар ўтказиш;

тезкор аҳамиятли ахборотларни айирбошлаш.


22. Ўзаро ҳамкорлик Департаментнинг вазифалари, функциялари ва мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилади.



VIII. БОШҚА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ


23. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишган ҳолда, прокуратура томонидан амалга ошириладиган қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш доирасида:

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашишнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

солиқ ва валютага оид жиноятлар бўйича қўзғатилган жиноий ишларни тергов қилишга процессуал кўмаклашиш учун масалаларнинг бутун доираси юзасидан прокуратуранинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлайди;

прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорликда Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўзғатилган жиноий ишлар бўйича улар қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилган вақтдан бошлаб ишлар кўриб чиқилишига ва суд инстанцияларида қарор қабул қилинишига қадар назоратни амалга оширади;

ички ишлар органлари билан биргаликда тезкор ахборотни айирбошлаш, солиқ тўлашдан бўйин товлаган ҳамда солиқ ва валютага оид жиноятлар содир этган шахсларни қидириш ва ушлаш тадбирларини амалга оширади;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ушбу соҳада ҳуқуқни бузишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни ўзаро айирбошлайди.



IX. ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


24. Департамент ходимлари ўз функционал вазифалари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


25. Ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.



X. ДЕПАРТАМЕНТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ


26. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади ва тугатилади.





































Время: 0.1377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск