Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2002 й. 380-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2002 й.

N 380



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ

4 ИЮНДАГИ 197-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003 йил 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкпл этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладигаи фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига улгуржи савдо фаолияти киритилсин.


2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон. 30-модда):

1-банднинг биринчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1-банднинг иккинчи хат бошидаги "илова қилинаётгаи рўйхатга" сўзлари "Тадбиркорлик субъектлари - фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарни Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                       И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 ноябрдаги

380-сон қарорига

ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектлари - фақат юридик

шахслар томонидан қонун ҳужжатларида

белгиланган тартибда амалга ошириладиган

фаолиятнинг айрим турлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Фаолият турининг номи


1.


Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлардан ясалган буюмларни ёхуд бундай   материаллар қўлланилган буюмларни сотиб олиш ва сотиш


2.


Муҳр ва штамплар тайёрлаш


3.


Меҳмонхоналар, отеллар ва кемпинглар ташкил этиш


4.


Юридик шахсларга капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш


5.


Лойиҳа, лойиҳа-конструкторлик фаолияти ҳамда лойихалар ва сметаларни экспертизадан ўтказиш


6.


Нефть маҳсулотларининг барча турларини сотиш


7.


Улгуржи савдо


8.

Умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш (уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш ўринлари ташкил этмасдан донали таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар бундан мустасно)

9.

Технология жараёнлари ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларига, рақамли дастур билан бошқариладиган прецизион ва дастгоҳ асбоб-ускуналарининг радиоэлектрон аппаратларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш

10.

Телекўрсатувларни тарқатиш (трансляция қилиш) - кабель тармоғи бўйича телерадиодастурларни қайта трансляция қилиш тармоқларига хизматлар кўрсатиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш

11.

Биржаларда брокерлик фаолияти

12.

Автомобиль транспортида тижорат асосида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш фаолияти

13.

Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

14.

Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва сотиш

15.

Алкоголли маҳсулотларни сотиш

16.

Баҳолаш фаолияти

17.

Гўштли яримфабрикатларни саноат йўли билан қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, шунингдек колбаса маҳсулотлари, гўшт ва балиқ консерваларини саноат йўли билан ишлаб чиқариш

18.

Хом сутни саноат йўли билан қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари (пастеризация қилинган сут, сливка, қаймоқ, творог, қатиқ маҳсулотлари), шу жумладан пишлоқ, бринза, мол ёғи, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланган барча турлари), қуруқ сут, музқаймоқ ва қуйилтирилган сут ишлаб чиқариш

19.

Қуйидагилар:

маргарин ва майонез маҳсулотлари;

конфет ва шоколад (миллий ширинликлардан ташқари);

тухум кукуни;

минерал сувлар, шарбатлар ва салқин ичимликларнинг бошқа турлари (шиша идишда, пластик, асептик ва ноасептик ўрамларда);

шахсий гигиена буюмлари;

қурилиш материаллари (қўлда ва қўл асбоблари ҳамда кичик механизация воситаларидан фойдаланган ҳолда тайёрланадиган материаллардан ташқари);

мебеллар (бадиий халқ ҳунармандчилиги ва амалий-декоратив санъат буюмларидан ташқари) ишлаб чиқариш

20.

Полиэтилен хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

21.

Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати

22.

Янги импорт автомобилларни чакана савдода сотиш

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 11-сон, 66-модда.












































Время: 0.1419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск