Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 31.12.2013 й. 01/13-26/26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.01.2014 й. 2152-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2014 й.

N 2152-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2013 й.

N 01/13-26/26


ҚАРОРИ


"Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини

бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан

баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар

хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 523-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2010 йил 12 октябрдаги 01/11-18/08-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2152, 2010 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 412-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                         А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини

баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини

аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номидаги "Республикаси Давлат мулкини бошқариш" сўзлари "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 51-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:".


3. 1-банддаги "Республикаси Давлат мулкини бошқариш" сўзлари "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Низомда:


а) номидаги ва 1 - 4-иловалар белгисидаги "Республикаси Давлат мулкини бошқариш" сўзлари "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) ва баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) буюртмаларига асосан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар (кейинги ўринларда баҳоловчи ташкилот деб юритилади) томонидан баҳолаш объектларини баҳолаш хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.";


в) 1 - 3-бандлардаги, 9-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 2 - 4-иловалардаги "мулки" сўзи "рақобат" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 январь, 3-сон, 37-модда

































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск