Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.01.2014 й. 2555-сон билан рўйхатга олинган 10.12.2013 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-31-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 15-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 13 январда 2555-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси ва

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2013 йил 10 декабрдаги

01-02/12-31, 15-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси

сифатидаги фаолияти устидан назорат

олиб бориш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 64-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат давлат божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 39-моддасига мувофиқ божхона назорати шаклларини қўллаш ва божхона ташувчилари реестрига киритиш йўли билан олиб борилади.


2. Божхона ташувчиларининг ҳисобини юритиш ва фаолияти мониторингини олиб бориш учун давлат божхона хизмати органлари томонидан электрон автоматлаштирилган ахборот тизими қўлланилади.


3. Божхона ташувчиси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси асосида ташувчига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этиши шарт.



II БОБ. БОЖХОНА ТАШУВЧИЛАРИ РЕЕСТРИ


4. Юридик шахс божхона ташувчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ хабарнома орқали ёзма равишда хабардор қилади.


5. Хабарномага юридик шахс раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

а) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;

б) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи суғурта полиси. Бунда, суғурта полиси бўйича умумий қиймат 50000 (эллик минг) АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан берилган лицензия;

г) Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш божхона Конвенциясининг (1975 йил, Женева) 2-иловаси талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган, божхона ташувчиси сифатида юкларни ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари рўйхати.


6. Агар тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда бўлмаса, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар шубҳали бўлса ёки етарли бўлмаса, ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун ичида, ДБҚ томонидан божхона ташувчисига асос бўлган сабабларни кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборилади.


7. Ушбу Низом талабларига мувофиқ талаб этилган барча ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг божхона ташувчиси божхона ташувчилари реестрига киритилади. Реестр ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда ДБҚ томонидан электрон тарзда юритилади ва ДБҚнинг расмий сайтида эълон қилинади.


8. ДБҚ давлат божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармаларини божхона ташувчиси божхона ташувчилари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳақида хат орқали хабардор қилади ва ушбу хатнинг нусхасини божхона ташувчисига юборади.


9. Мазкур Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши кутилаётганда, божхона ташувчиси ушбу ўзгартиришлар киритилгандан сўнг 3 кун давомида ДБҚга хабар бериши шарт.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хабарнома намунаси


Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси


Ушбу билан




(юридик шахс номи)

божхона ташувчиси сифатида фаолият юритиши ҳақида хабардор қилади.


Корхона ҳақида қуйидагилар маълум қилинади:

Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили):

Телефон рақами:

КТУТ ____________________.

СТИР _____________________.


Банк реквизитлари:

Ҳ/р _______________________;

МФО _____________________.


Хабарномага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:


1. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома.


2. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи суғурта полиси.


3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан берилган лицензия.


4. Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш божхона Конвенциясининг (1975 йил, Женева) 2-иловаси талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган, божхона ташувчиси сифатида юкларни ташишда фойдаланадиган автотранспорт воситалари рўйхати.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

201__ йил "____"_______________


      (йил)        (кун)                 (ой)


      





Низомга

2-ИЛОВА



Божхона ташувчилари

РЕЕСТРИ

Божхона

ташувчи-

сининг

тартиб

рақами


Реестрга

киритилган

сана


Божхона

ташувчиси-

нинг номи

ва ташки-

лий-ҳуқуқий

шакли


Божхона

ташувчи-

сининг

доимий

фаолият

юритувчи

ижро органи

жойлашган

ери (манзил)


Авто-

транспорт

воситалари

сони


Суғурта

полисида

кўрсатилган

суғурта

муддати


Изоҳ


1


2

3

4

5

6

7
















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 январь, 3-сон, 36-модда





































Время: 0.1857
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск