ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Покистон Ислом Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2007 йил 14 март, 17.12.2007 й. ЎРҚ-129-сон Қонуни билан ратификация қилинган, 2008 йил 10 декабрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида

жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати (бундан кейин алоҳида ҳолда "Томон" ёки биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар),

жиноий ишлар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш орқали жиноятчиликни олдини олиш, тергов қилиш, жиноий таъқиб ҳамда бартараф этишда самарадорликни оширишга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда

Қўллаш соҳаси


1. Томонлар ушбу Шартноманинг қоидаларига ва ўз миллий қонунларига мувофиқ жиноий ишлар бўйича тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки жиноий ишлар бўйича суд жараёнини амалга оширишда бир-бирларига ёрдам берадилар.


2. Ушбу Шартнома мақсадларида, жиноий ишлар деганда ёрдам сўралган вақтда Сўраётган Томон ваколатли органлари юрисдикциясига тааллуқли ҳамда икки давлат жиноят қонунчиликларида кўрсатилган қилмиш юзасидан тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки суд жараёнини амалга ошириш тушунилади.


3. Сўралган ёрдамга қуйидагилар киради:

а) шахслардан далиллар ёки кўрсатмаларни олиш;

b) маълумотлар, ҳужжатлар, ёзувлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини тақдим этиш;

с) шахсларни идентификациялаш;

d) ҳужжатларни топшириш;

е) ўғирланган мулкни қидириб топиш ва бериш;

f) Сўраётган Томонда кўрсатмалар беришга қодир ёки терговни олиб бориш, жиноий таъқиб ёхуд суд жараёнини амалга оширишга кўмак берувчи шахслар билан учрашувларни ташкил қилиш;

g) Сўралаётган Томоннинг қонунчилиги билан тақиқланмаган, ушбу Шартнома мақсадларига мувофиқ келадиган бошқа турдаги ёрдам;

h) ашёлар ва ҳужжатларни қидириб топиш, олиб қўйиш ва уларни тақдим қилишни ташкиллаштириш, ёзма ва ашёвий далилларни бериш;

i) кўздан кечириш ва гувоҳлантириш ўтказиш;

j) экспертиза алмашинуви;

k) гумон қилинувчи шахслар, жабрланувчилар, айбланувчи ва гувоҳларни ўз мамлакатларида сўроқ қилиш;


4. Томон ёзма равишда қуйидагилар бўйича ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин;

а) қамоққа олиш ва ушлаб туриш;

b) Сўраётган Томон давлатида жиноий ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Сўралаётган Томонда унинг қонунчилиги ва ушбу Шартнома доирасида ижро этиш;

с) жиноий ишлар бўйича иш юритувни ўтказиш.



2-модда

Бошқа турдаги ёрдам


Ушбу Шартнома бошқа шартномалар, аҳдлашувлар келиб чиқадиган ёки ўзгача тарзда Томонлар ўртасида мавжуд мажбуриятларга дахл қилмайди ҳамда бошқа шартномалар, аҳдлашувларга мувофиқ ёки ўзгача тарзда Томонлар бир-бирларига ёрдам беришларига тўсқинлик қилмайди.



3-модда

Марказий органлар


1. Ҳар бир Томон ушбу Шартнома мақсадларида илтимосномалар юбориш ва қабул қилиш учун ваколатли Марказий орган ҳисобланадиган идорани чекланмаган муддатга тайинлайди.


2. Ушбу Шартнома кучга кирган пайтда қуйидаги идоралар Марказий органлар этиб тайинланади:

(а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати учун Бош прокуратура;

(b) Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати учун Ички ишлар вазирлиги.


3. Ҳар бир Томон ўзининг Марказий органлари ўзгаришлари тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.


4. Марказий органлар,

...
Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск