Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2014 й. 10-сон "Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2014 й.

N 10



ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ,   ОЛИБ   КИРИШ   ВА   ТАРҚАТИШ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТАРТИБИНИ     ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва муносабатларни тартибга солиш, экспертизадан ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда:

конфессиялар билан ишлаш ва экспертиза бўлими юқори малакали мутахассислар, шунингдек зарур ахборот базаси ва моддий-техник воситалар билан таъминланишини;

диншунослик экспертизаси хулосаларини ҳисобга олишнинг ягона реестрини;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартибига оид тушунтириш ишлари кенг миқёсда ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, 3-бандининг биринчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 47-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 5-модда



























Время: 0.2183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск