Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2014 й. 10-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 январдаги

10-сон қарорига

2-ИЛОВА



Диний мазмундаги материалларни

давлат диншунослик экспертизасидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга мўлжалланган диний мазмундаги материалларнинг давлат диншунослик экспертизасини амалга оширишда иштирок этувчи томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга мўлжалланган диний мазмундаги материалларнинг давлат диншунослик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат диншунослик экспертизаси (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан мутахассислар, экспертлар ва диний ташкилотлар вакиллари иштирокида босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар) ва диний мазмундаги бошқа материалларни тадқиқ этиш жараёни;


экспертиза хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан бажариладиган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга рухсат бериш (рухсат бермаслик) масаласини ҳал этиш учун кўрсатилган материалларда диний қонун-қоидалардан оғишганлик ёки бузиб кўрсатишнинг борлигига оид илоҳиётшунослик тадқиқотлари ўтказилганлигини расман тасдиқловчи ёзма ҳужжат;


диний мазмундаги материаллар (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) - дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимоти ва шарҳлари ҳамда маросимларини ўтказиш амалиётини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар);


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;


эксперт кенгаши - ваколатли орган ҳузуридаги олимлар, экспертлар ва диншунослик ҳамда илоҳиётшунослик соҳаси мутахассислари кенгаши.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга мўлжалланган материал, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, экспертизадан ўтказилиши керак.


5. Экспертиза Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ мурожаат этилган кундан бошлаб ўн иш куни давомида ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ўтказилади.


6. Ваколатли орган ҳузурида олимлар, экспертлар ва диншунослик ҳамда илоҳиётшунослик соҳаси мутахассисларидан иборат таркибда эксперт кенгаши тузилиши мумкин.


7. Экспертиза кўрсатиб ўтилган фаолиятнинг бирор турини амалга оширишдан олдин юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма мурожаатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идораларининг мурожаатлари асосида ўтказилади.


8. Юридик ёки жисмоний шахслар ёки манфаатдор вазирлик ёхуд идора ваколатли органга қуйидагилар учун зарур ҳужжатларни тақдим этади:


а) материалларни тайёрлаш учун:

нашр этилиши режалаштирилган материал ҳақидаги маълумот, жумладан, материалнинг нашрдан чиқариладиган адади, фойдаланилган манбаларнинг рўйхати (адабиётни тайёрлашда бир нечта манбалардан фойдаланилганда), материал таржима қилинган тақдирда, унинг қайси адабиётдан таржима қилингани, қаерда чоп қилингани ва тўлиқ номи;

нашрга тайёрлашга мўлжалланган материал муаллифи ёки таржимон диний маълумотга эга бўлса, унинг диний маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (бундай ҳужжатга эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақда ваколатли органга киритиладиган хат ёки аризада кўрсатилади);

б) материалларни олиб кириш учун:

мулк эгаси ёки муайян материални Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етказиб бериш мажбуриятини олувчи ҳуқуқ эгаси бўлган шахс билан тузилган шартнома нусхаси;

олиб кирилиши режалаштирилган материаллар ҳақида маълумот;


в) материалларни тарқатиш учун:

тарқатилиши режалаштирилган материаллар ҳақидаги маълумот.


9. Экспертизани ўтказишда иштирок этувчи мутахассислар ўзлари ҳақида қуйидагиларни: маълумоти, илмий даражаси, иш стажи ва диншунослик соҳасидаги салоҳиятига оид бошқа ахборотни кўрсатишлари, шунингдек тадқиқот жараёни, ўз хулосаларини диний қоидалар, талқинлар, қонунлар билан асослаб, батафсил тавсифлашлари, шахсий имзолари билан тасдиқлашлари лозим.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги белгиларга эга материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга йўл қўйилмайди:

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш;

гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишга даъват қилиш.


11. Ваколатли органга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлардан ўз юритишидаги масалалар бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда зарур ҳужжатлар ва ахборотларни сўраш ва олиш ҳуқуқи берилади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

12. Ваколатли орган белгиланган тартибда ташкилотларни, шу жумладан, жамоат ва диний ташкилотларни бориб кўриш ҳуқуқига эга.


13. Экспертиза натижалари мажбурий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади ва хулоса сифатида расмийлаштирилади ҳамда индивидуал рақамга эга бўлади.

Экспертизанинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муайян материал турини тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга ёки шундай фаолиятни амалга оширишни рад этишга асос бўлиб хизмат қилади.

14. Материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга оид эксперт хулосаси ваколатли орган раиси, у бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи шахс томонидан имзоланади.


15. Ваколатли органда Экспертиза хулосаларининг ягона реестри юритилади.


16. Ваколатли орган йилига камида икки марта манфаатдор вазирликлар ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхатини тақдим этади.


17. Эксперт хулосасига кўра тайёрлашга тақдим этилган материал ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ваколатли органнинг махсус голограммаси билан тамғаланади.


18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.


19. Ушбу Низом нормаларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Диний мазмундаги материалларни давлат

диншунослик экспертизасидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари




































     

1. Диний мазмундаги материалларни тайёрлайди ва фаолиятнинг муайян турига оид хулоса берилиши тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмитага (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) ёзма равишда мурожаат қилади.

2. Материалларни ваколатли органга бевосита ёхуд қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси орқали тақдим этади.

    


































Мурожаатга кўра













1-босқич


Талабгор - юридик ёки жисмоний шахс



>























































































   

1. Ваколатли органнинг масъул ходими мурожаатни рўйхат бўйича материаллар билан қабул қилади. Рўйхатнинг нусхаси мурожаат этувчига материаллар қабул қилинган сана кўрсатилган белги билан юборилади (топширилади).

2. Материаллар экспертизага юборилади.

3. Экспертиза ўтказилади.

4. Экспертиза якунига кўра ваколатли орган мурожаат этувчига экспертиза натижалари кўрсатилган ёзма мурожаатни эксперт (экспертлар) хулосасининг асл нусхасини илова қилган ҳолда тайёрлайди ва маълумотларни Экспертиза хулосалари ягона реестрига киритади.

    


1. Материалларни қабул қилиш куни;

2. Келиб тушган куни;

3. 8 иш куни мобайнида;

4. Эксперт хулосаси олинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмаган муддатда.



































































V





2-босқич


Ваколатли орган



>














































































































V




Экспертиза натижалари билан биргаликда ёзма хулосани олади.

Талабгор эксперт хулосасини олганлиги ҳақидаги белги Ягона реестрда қайд этилади.



Ёзма хулоса олинган кунда

3-босқич


Талабгор - юридик ёки жисмоний шахс



>




















Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

томонидан рухсат этилган диний мазмундаги

материалларга бериладиган

ГОЛОГРАММА


(Айлана бўйлаб: "* O`zbekiston * Din ishlari bo`yicha qo`mita * Committee of the Religion Affairs")


(Ичида: "Din ishlari bo`yicha qo`mita * Committee of the Religion Affairs" ёзуви туширилган китоб эмблемаси)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 47-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 5-модда
































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск