Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2014 й. 10-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 январдаги

10-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний

мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб

кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фақат давлат диншунослик экспертизаси ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Диний мазмундаги материалларда материалларнинг тўлиқ номланиши, мазмуни, муаллифи, тайёрловчиси, тайёрланган санаси ва жойи, адади ва бошқа маълумотлар давлат тилида кўрсатилиши шарт.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


диний мазмундаги материаллар (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) - дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимоти ва шарҳлари ҳамда маросимларини ўтказиш амалиётини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар);


тайёрлаш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни нашр этиш, қайта нашр этиш ва нусха кўчириш;


олиб кириш - хорижда тайёрланган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етказиб беришнинг ҳар қандай шакли;


тарқатиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни сотиш, обуна бўлиш, етказиб бериш, тарқатиш, юбориш ва реализация қилиш;


давлат диншунослик экспертизаси (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) - Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан диний мазмундаги материалларни тадқиқ этиш жараёни;


экспертиза хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан бажариладиган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга рухсат бериш (рухсат бермаслик) масаласини ҳал этиш учун кўрсатилган материалларда диний қонун-қоидалардан оғишганлик ёки бузиб кўрсатишнинг борлигига оид илоҳиётшунослик тадқиқотлари ўтказилганлигини расман тасдиқловчи ёзма ҳужжат;


тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган диний мазмундаги материаллар рўйхати - Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг камида икки марта тузиладиган рўйхати;

талабгор - хулоса бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс.



II. МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ТАЙЁРЛАШ


5. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


6. Тайёрлашга мўлжалланган материалларнинг назорат нусхаси ва зарур маълумотлар экспертизани амалга ошириш учун ваколатли органга етказиб берилиши лозим.


7. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тайёрланадиган материаллар экспертиза ўтказилганидан кейин материалнинг муаллифи ва номланиши, ношир манзили, адади (тиражи), материалнинг қисқа мазмуни ва шарҳи ҳамда тайёрланган санаси кўрсатилган ахборотга эга бўлиши лозим.


8. Материалларни тайёрлашга ўн иш куни давомида ўтказиладиган ва якунида хулоса расмийлаштириладиган экспертизадан кейин йўл қўйилади.



III. МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари давлат чегарасида олиб қўйилган материаллар экспертизадан ўтказиш учун ваколатли органга ўз вақтида юборилишини таъминлайди.

10. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган тақиқланган материаллар рўйхатига кирувчи материаллар экспертиза ўтказилганидан кейин божхона органлари ёки давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан мусодара қилинади.


11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ҳар бир номланишдаги материалдан уч нусхадан ошмаган миқдорда, агар улар тақиқланган материаллар рўйхатига киритилмаган бўлса, экспертиза ўтказилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўйилади.


12. Ваколатли орган диний материал намунаси олингандан кейин ўн иш кунидан ошмаган муддатда муайян материал Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тўғрисидаги масалани кейинчалик ҳал этиш учун тегишли органга хулоса тақдим этади.


13. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида оммавий зиёрат тадбирлари ўтказиладиган вақтда экспертизанинг бевосита божхона назорати пунктларида ўтказилишини таъминлайди.



IV. МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ТАРҚАТИШ


14. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан турғун савдо шаҳобчалари орқали фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса, тўлов терминалларини қўллаш ва пул тушумларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиш (банкларга топшириш) йўли билан амалга оширилади.

15. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кутубхоналари, шунингдек бошқа кутубхоналарнинг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тижорат ташкилотлари кутубхоналари) ваколатли орган хулосасини олмай туриб, хорижий ишлаб чиқарувчилардан материалларни қабул қилишлари тақиқланади.


16. Ваколатли орган ва бошқа манфаатдор ташкилотлар материалларнинг ноқонуний тарқатилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширадилар.


17. Экспертизанинг ижобий хулосаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларнинг муайян турини тарқатиш ҳуқуқини беради.


18. Материалларни қуйидаги мақсадларда тарқатишга йўл қўйилмайди:

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш;

гиёҳванд воситалар, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш.



V. УШБУ НИЗОМНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.


20. Ушбу Низом нормаларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 47-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 5-модда



































Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск