ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2014 й. 11-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 январдаги

11-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг

Илмий-методик кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши (кейинги ўринларда Илмий-методик кенгаш деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.


2. Илмий-методик кенгаш илмий-методик ва ўқув, кўргазмали қўлланмалар, дастурларни муҳокама қилиш, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг мослашувини таъминлаш, реабилитациясини амалга ошириш соҳасидаги илғор миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш ва оммалаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида тузилган коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.

Илмий-методик кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


3. Илмий-методик кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда РБИММ деб аталади) Уставига ва ушбу Низомга амал қилади.


4. РБИММ масъул ходимлари Илмий-методик кенгаш мажлисларининг юқори савияда ва ушбу Низомга мувофиқ равишда ўтказилиши юзасидан жавоб берадилар.



II. ИЛМИЙ-МЕТОДИК КЕНГАШНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Қуйидагилар Илмий-методик кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ногирон, жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, сурункали оғир касал болалар, шунингдек ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қарамоғисиз қолган болалар, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга мансуб нотинч оилалар фарзандлари, алоҳида иқтидорли болалар муаммоларига тааллуқли илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, дастурлар ва бошқа адабиётларни муҳокама қилиш, ўз тавсияларини манфаатдор вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларига тақдим этиш;

замонавий илмий тадқиқотлар ва билимларни миллий ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқни қўллаш, ижтимоий, педагогик, тиббий-реабилитация ва профилактика амалиётига татбиқ этиш мақсадида РБИММ ходимларининг, бошқа ташкилотлар мутахассисларининг болаларнинг оила даврасида, таълим олиш соҳасида, соғлиқни сақлашда, меҳнатга ва касбий тайёрлашда, одил судлов соҳаларида ижтимоий мослашув муаммоларини ўрганишга доир фундаментал, амалий, инновацион тадқиқотлардаги иштирокини таъминлаш;

турли илмий-методик ва ўқув қўлланмаларини кўриб чиқиш ва нашр этишга тавсия қилиш, РБИММ мутахассислари томонидан нашр этиладиган маълумотнома материаллар ва кўргазмали қўлланмаларни, семинарлар, тренинглар дастурларини ва бошқа материалларни, шунингдек ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитациясига оид илғор миллий ҳамда халқаро иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича тавсияларни тасдиқлаш;

болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитацияси соҳасида янги шакллар, методикалар, технологияларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш йўли билан РБИММ умумий фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мутахассислар ишларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ташкил этиш;

РБИММда ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича ҳисоботларни ва уларнинг якунларига мувофиқ хулосаларни тайёрлаш ҳамда ҳар йилнинг декабрь ойида тақдим этиш;

болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитацияси соҳасидаги етук мутахассисларни Илмий-методик кенгаш мажлисларида иштирок этишга, экспертиза ўтказишга, шунингдек РБИММ томонидан нашр этиладиган илмий-методик ва бошқа адабиётларни таҳлил ва таҳрир қилишга жалб этиш;

РБИММ ҳамкорлари (вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар) тажрибасини ўрганиш;

тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш ишларини олиб бориш, шунингдек илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмаларни, методик тавсияларни, семинарлар дастурларини, психологик тренингларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш.


6. Илмий-методик кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мутахассисларнинг муаллифлик фаолияти, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларининг ҳолати ҳақидаги ахборотларни эшитиш, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни мослаштириш ва реабилитация қилишнинг тегишли масалалари бўйича тавсиялар бериш;

болаларнинг ижтимоий ҳимояси соҳасидаги нашрлар, материаллар ва тадқиқот дастурлари бўйича иш олиб бориш мақсадида муаллифларнинг ижодий гуруҳларини шакллантириш;

мақсадли аудиториялар, тегишли вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ишлаб чиқилган илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, методик тавсиялар, семинар дастурлари ва психологик тренинглар тақдимотини ўтказиш ва қўллашга тавсия этиш;

Илмий-методик кенгашга юкланган вазифаларни бажариш доирасида зарур ахборотларни вазирликлар, идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмаларни ишлаб чиқиш мақсадида олимлар ва амалиётчи мутахассисларни белгиланган тартибда, шу жумладан, шартнома асосида, РБИММ маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобига жалб этиш.



III. ИЛМИЙ-МЕТОДИК КЕНГАШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Илмий-методик кенгашнинг йиллик иш режаси ҳар йили декабрда ўтказиладиган йиллик умумий мажлисда кўриб чиқилади ва Илмий-методик кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.


8. Илмий-методик кенгаш мажлиси ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда режадан ташқари (экстрен) мажлис чақирилади.


9. Илмий-методик кенгаш мажлиси унда Илмий-методик кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади, унинг қарорлари қатнашаётганларнинг ярмидан ортиғи овози билан қабул қилинади. Мажлис баённомалари илмий котиб томонидан расмийлаштирилади.



IV. ИЛМИЙ-МЕТОДИК КЕНГАШ МАЖЛИСЛАРИДА

МУҲОКАМАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10. Муаллиф ёки муаллифлар гуруҳи томонидан тайёрланган нашрлар, материаллар ва тадқиқот дастурлари илмий котибга белгиланган тартибда икки нусхада, ариза ва тақризлар билан биргаликда топширилади.


11. Илмий-методик кенгаш мажлисида қўлёзмалар ва дастурлар муҳокама қилингандан сўнг, муаллиф ёки муаллифлар гуруҳига аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир амалий тавсиялар берилади.


12. Илмий-методик кенгаш мажлислари йиллик иш режасига мувофиқ ўтказилади. Кун тартибидаги масалалар Илмий-методик кенгашнинг илмий котиби томонидан пухта ишлаб чиқилади.


13. Илмий котиб аъзолар ва муаллифларни Илмий-методик кенгаш мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва вақт ҳақида мажлисдан камида бир ҳафта олдин хабардор қилади. Мажлисга мазкур соҳа мутахассислари ҳам таклиф этилиши мумкин. Улар (овоз беришда иштирок этмай) қўлёзмалар ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.


14. Илмий-методик кенгаш мажлисини раис, у бўлмаганда раис ўринбосари ўтказади.


15. Илмий-методик кенгаш раиси (у бўлмаганда эса - раис ўринбосари) йиллик иш режасини ва кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ҳамда қарорлар ижросини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.


16. Илмий-методик кенгаш баённомаси 5 иш куни муддатда кенгаш раиси (у бўлмаганда эса - раис ўринбосари) томонидан тасдиқланади, Илмий-методик кенгаш аъзолари томонидан имзоланади ва илмий котиб томонидан расмийлаштиради. Илмий-методик кенгаш баённомасидан кўчирмалар илмий котиб томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


17. Ёзувларнинг тўғрилиги ва кўчирмаларнинг аслига мослиги бўйича Илмий-методик кенгаш илмий котиби масъул ҳисобланади.



V. ИЛМИЙ-МЕТОДИК КЕНГАШ АЪЗОЛАРИ


18. Илмий-методик кенгаш таркибига республикада ва хорижда ўзининг илмий, методик ва амалий ишлари билан танилган олимлар, амалиётчи мутахассислар (педагоглар, психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, ижтимоий соҳа ходимлари, социологлар) киради. Илмий-методик кенгаш аъзолари жамоатчилик асосида фаолият олиб боради.


19. Илмий-методик кенгаш аъзолари:

жалб этилган мутахассислар билан биргаликда болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитациясига оид ўқув-методик, илмий ва кўргазмали қўлланмаларнинг сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини тақдим этадилар;

қўлёзмаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этадилар ва улар бўйича холисона ва асосланган хулосалар берадилар;

болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитациясига оид илмий ишлар (диссертациялар, монографиялар ва илмий-тадқиқот ишланмалари) бўйича хулосаларни тузишда иштирок этадилар;

илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида болаларнинг ижтимоий мослашуви билан шуғулланадиган ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 48-модда
































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск