ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2002 й. 413-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2002 й.

N 413


СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техника базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги суғурта фаолиятини тартибга солишни ва ривожлантиришни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

5. Юридик шахслар учун суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича йиллик харажатлар нормативи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушум йиллик ҳажмининг икки фоизи миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 22-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 ноябрдаги

413-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 12-сон, 45-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Парвозларда қатнашувчи учувчилар - техник ходимлар таркибининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида" 1993 йил 29 декабрдаги 612-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини белгилаш тўғрисида" 1994 йил 3 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 26-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 12-сон, 55-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кредитлар қайтарилиши ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши ҳамда фьючерс контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 9 апрелдаги 179-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 16-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 29 июлдаги 321-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, сут ва чорва маҳсулотлари  харид қилишга шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида қилиниши учун жавобгарликни суғурта қилиш тўғрисида" 1999 йил 25 мартдаги 132-сон қарори.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 ноябрдаги

413-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):

муқаддимада "суғурта тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-бандда:

"шахсий" сўзи чиқариб ташлансин;

банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита суғурталовчилар ҳисобланадилар";

2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, вакил қилинган суғурталовчи суғурта суммаси тўлайди";

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;

бир суғурта қилинувчига бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи - 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади";

4-банддан "шахсий" сўзи чиқариб ташлансин.

Қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-бандлар билан тўлдирилсин:

"41. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни мазкур қарорда белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошласин.

42. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта заҳиралари воситалари "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта заҳиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин".


III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест Интернешнл", "Ўз-АИГ" қўшма суғурта компанияларини ва "АИГ-Ўзбекинвест" агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорида:

муқаддимада "Суғурта тўғрисида" сўзлари "Суғурта фаолияти тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда "тижорат таваккалчиликларини умумий суғурта қилиш ҳамда чет эллик ва мамлакатимиз инвесторлари ҳаётини суғурта қилиш соҳасида суғурта хизматлари, шу жумладан эркин муомаладаги валютадаги тўлов билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


IV. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида" 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон қарорида:

қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида";

муқаддимада "Суғурта тўғрисида" ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан" сўзлари "Давлат солиқ хизмати тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банд чиқариб ташлансин;

2-7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилансинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.

4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.

5. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2003 йил 1 январдан бошласин.

6. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта заҳиралари маблағлари 2003 йил 1 февралгача "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатларни ва суғурта заҳиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин".

VIII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида" 1997 йил 6 мартдаги 125-сон қарорида:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг суғурта ҳимояси "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилансин.

Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши суғуртасининг ва фьючерс контрактлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳамда суғурта тарифларининг миқдорлари: банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича 2,5% миқдорида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлар бўйича бериладиган маблағларнинг суғуртаси суғурта суммасининг 1 фоизи миқдорида бўлган схемаларга розилик берилсин";

3-банд чиқариб ташлансин;

4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, унинг ижро этувчи аппаратининг тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади";

1, 4, 5 ва 5а-иловалар чиқариб ташлансин;

2 ва 3-иловалар тегишли равишда 1 ва 2-иловалар деб ҳисоблансин.

XI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон 70-модда):

2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақим этилади";

илованинг 1-банди иккинчи хатбошидан "Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 72-модда.


































Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск