Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналаридаги юридик хизмат тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.03.1993 й. 118-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маркамасининг

1993 йил 2 мартдаги

118-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув

органлари ва корхоналаридаги юридик

хизмат тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом давлат бошқарув органлари, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар юридик хизматининг ҳуқуқлари, бурчлари ва масъулиятларини белгилайди.



I. ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ

ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЭГАЛЛАШ

ТАРТИБИ


1. Олий юридик маълумотга эга бўлган шахс бошқарув органларида ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарда юридик маслаҳатчи бўлиб ишлаши мумкин.

Вазирлик, давлат кўмитаси, идора ва республиканинг бошқа бошқарув органи юридик бўлинмасининг бошлиғи ёки юридик маслаҳатчиси лавозимини эгаллаш учун камида 5 йиллик юридик маслаҳатчи иш тажрибасига эга бўлиш зарур.


2. Олий юридик ўкув юртлари кейинчалик юридик маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган талабалар учун таҳсилнинг охирги курсида амалий кўникмалар ҳосил килиш учун бевосита давлат бошкарув органлари ёки корхоналарда стажировка ташкил этадилар.


3. Давлат бошқарув органлари ва корхоналар, ёш мутахассислар ва хомиладор аёллардан ташқари, барча юридиқ хизматчилар ходимларини 5 йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармаларига қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш учун юборишга мажбурдирлар.

Аттестация комиссияларининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Қайта тайёргарлик ва аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва тегишли хулоса бериш Адлйя вазирлиги томонидан тегишли органлар ва корхоналар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш учун тўланадиган ҳак миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтган юридик маслаҳатчиларнинг рўйхатлари олиб борилади.

Юридик маслаҳатчи аттестациядан ўта олмаса у 6 ой муддатдан сўнг яна қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтиш учун юборилиши мумкин.

Агар фуқаро аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлса, у Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари комиссияларининг қарорлари' юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига арз қилиши мумкин.


5. Республика хўжалик органларида ва бошқарув органларида ишловчи юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик органларида, бошқарув органларида ва корхоналарида ишловчи юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказишни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарув органларида ва корхоналарида ишловчи юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказишни тегишли адлия . бошқармалари амалга оширадилар.


6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик органлари ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган юридик маслаҳатчи лавозимларини эгаллаш тартибига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалга оширади.

Ушбу тартиб бузилса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари бузилишларни бир ой муддат ичида бартараф этиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берадилар. Бузилишлар кўрсатилган муддатда бартараф этилмаса, адлия органи амалдаги қонунни ижро этмаган мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлидир.


7. Бошқарув органлари ва корхоналарнинг хуқукларини ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича юридик маслаҳатчиларнинг самарали ишлашларини таъминлаш, уларнинг фаолиятида қонунчиликни таъминлаш мақсадида бу органлар ва корхоналар юридик хизматларнинг бир маромда ишлаши учун зарур шароитлар яратишга мажбурдирлар.

Адлия вазирлиги юридик хизматларни қонунчилик материаллари, тўпламлар, ҳукушунослик масалалари бўйича бошқа қўлланмалар, шунингдек, юридик адабиётлар билан шартнома асосида таъминлайди.



II. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА КОРХОНАЛАР

ЮРИДИК ХИЗМАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


8. Бошқарув органининг юридик хизмати:


а) бошқарув бўлинмалар билан биргаликда марказий аппаратда ҳамда вазирлик, идора, бошқа бошқарув органи тизимида қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади; қуйи бошқарув органлари ва корхоналарнинг амалдаги қонунчиликни бузган ҳолда чиқарилган ҳужжатларини бекор қилиш учун чора-тадбирлар кўради;

қонунларни кўллаш тажрибасини ва унинг самаралилигини ўрганади ва умумлаштиради, уларни мукаммаллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни вазирлик, идора, бошка бошқарув органлари раҳбариятига кўриб чиқиш учун ҳавола этади;

б) раҳбарларга имзолаш учун тақдим қилинаётган буйруклар ва бошқа ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради ва уларга виза қўяди.

Идоравий норматив ҳужжатларнинг амалдаги қонунларга мувофиқлигини юридик хизмат томонидан олдиндан текширилмасдан чиқарилишига йўл қўйилмайди;

в) вазирликка, идорага, бошқа бошқарув органига келадиган ва улар томонидан чиқариладиган норматив ҳужжатларни тартибли ҳисобга олишни ва сақлашни ташкил этади, бошқа бўлинмалар билан биргаликда идрравий норматив ҳужжатларни тартибга солиш, бундай ҳужжатларнинг тўпламларини нашр этиш ишларини бажаради; вазирликлар, идоралар, бошқа бошқарув органларининг амалдаги норматив ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ёки ўз кучини йўқотганларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;

г) тизимда хўжалик ҳисобини мустаҳкамлаш, ижара муносабатларини ва меҳнатни рағбатлантиришни ташкил этишнинг бошқа самарали шаклларини жорий килиш учун. ҳуқуқий воситалардан фойдаланишни яхшилаш, хўжалик шартномаларининг ролини ошириш ва унинг бажарилиши учун масъудиятни кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар кўради;

д) ўзига карашли корхоналар чет-эл компаниялари ва фирмалари билан иқтисодий ва илмий-техник алоқалар ўрнатаётганда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;

е) маҳсулот сифатини ошириш, меҳнат ҳақидаги конунга риоя этилишини таъминлаш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, моддий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, камомадлар , ўрирлашлар, кўшиб ёзишлар ҳамда самарасиз харажатлар ва нобудгарчиликларнинг олдини олиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратидган хуқуқий тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

ж) тармоқдаги даъво қўзғатиш ишларининг аҳволини ва унинг амалиётини таҳлил килади, хўжалик суди томонидан низоларни кўриб чиқиш натижалари бўйича корхоналар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўради;

з). судда, хўжалик судида, бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда вазирликнинг, идоранинг, бошқа бошқарув органининг манфаатларини ифодалайди;

и) вазирлик, идора ва бошқа давлат бошкдрув органи тизимидаги ҳуқуқий ишларга раҳбарликни амалга оширади;

ўзига қарашли корхоналарда бу ишларнинг аҳволини текшириб боради, бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш. учун вазирлик, идора, бошка бошқарув органининг раҳбариятига, ҳайъатига киритади;

вазирлик, идора, бошқа бошқарув органлари тизимидаги ҳуқуқий ишларнинг ва юридик хизматлар фаолиятининг ижобий тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради, унинг амалда тадбиқ этилишига кўмаклашади;

ҳуқуқий ишлар ва юридик хизмат фаолиятининг турли йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмалар ишлаб чиқади;

к) вазирлик, идора, бошқа бошқарув органлари марказий аппарати ходимларининг юридик умумий ўкувини ташкил этишда ва ўтказишда қатнашади, тармок юридик хизматга уни корхоналарда такшил этишда ёрдам беради;

қонунчиликни тушунтиришга оид ишларни олиб боради;

л) замонавий техника воситаларидан фойдаланиш асосида қонунчилик бўйича ахборот-маълумотнома ишларини олиб боради;

амалдаги норматив ҳужжатлйрга киритилган янги ўзгартиришлар ҳақидаги ахборотни, Адлия вазирлиги кўрсатмалари ва республика хўжалик судларининг тажрибасини ўзига қарашли корхоналарга тезкорлик билан етказади; вазирлик, идора раҳбариятига қонунчилик бўйича маълумотнома материалларини тайёрлайди, ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;

м) вазирлик, идора, бошқа бошқарув органи тизимида қонун бузилишлари аниқланган такдирда юридик хизмат зарур чоралар кўриш, бундай камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун тегишли раҳбарга бу ҳақда ахборот беради.


9. Корхоналарнинг юридик хизмати:


а) корхона ишининг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такшил этади;

бўлинмаларнинг ўзаро муносабатларини ва бўлинмаларнинг иқтисодий жавобгарлиг-ини тартибга солувчи ҳукуқий ҳужжатлар тизимини, корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолиятининг бошқа масалаларини тайёрлаш ва жорий қилишда иштирок этади; раҳбарият билан келишиб бу ишда қатнашиш учун мансабдор шахсларни ва мутахассисларни жалб этади;

корхонада белгиланган ички хўжалик даъволарини қўзғаш ва кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

иқтисод, молия, ҳисоб-китоб хизматлари ва бошқа бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларини иқтисодий-ҳуқуқий тахлил килади, самарасиз харажатларнинг таркибини ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини, баланс ҳисобидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, суд ва тергов органларига жўнатиш учун пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг камомади ва уларни ўгирлашлар бўйича материалларни расмийлаштиради;

б) қонунчилик актларини, юқори бошқарув органларининг норматив ҳужжатларини, корхона маҳаллий норматив актларининг тартибга солинган ҳисобини ва сақланишини ташкил этади; бошка бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг идоравий норматив ҳужжатларини тартибга солиш ишларини олиб боради;

в) корхона раҳбарига имзолаш учун тақдим қилинаётган буйруқлар ва ҳуқуқий мазмундаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунга мувофиқлигини текширади ва уларга виза қўяди.

Корхона ҳуқуқий актларининг, уларнинг амалдаги қонунга мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг визаси бўлмаса, чиқарилишига йўл кўйилмайди;

г) корхонанинг тузилма бирликлари ва бўлинмалари раҳбарлари томонидан чиқарилган юридик ҳужжатларнинг қонунларга мувофиқлигини назорат қилишни амалга оширади;

д). бошка корхоналар билан хўжалик шартномалари, шунингдек, чет эл компаниялари ва фирмалари билан контрактлар тайёрлаш, тузиш ва уларнинг ижросини назорат қилишга оид ишларда қатнашади, шартномалар ва контрактлар лойиҳаларига виза қўяди;

е) даъво ишларини олиб боради, судда, хўжалик судида, шунингдек, бошқа органларда ҳукуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда корхона манфаатларини ҳимоя қилади; даъво ишлари агар бошқа бўлинмалар томонидан олиб борилса, бу ишга раҳбарликни амалга оширади;

ж) моддий бойликларни ҳисобдан чиқариш ҳужжатлари, бузилишлар ва суиистеъмолликлар топилган тафтиш ва қайта рўйхатга олиш актлари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради;

з) меҳнат жамоаси томонидан ишлаб чикдриш ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал этишда ўзини-ўзи бошқаришни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилишига ёрдам беради; жамоа шартномасини тайёрлашда ва тузишда катнашади, меҳнат жамоаси кенгашига, касаба уюшмаси қўмитасига ва бошқа жамоат ташкилотларига ўз ваколатларини амалга оширишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;

и) юридик умумий ўқувини ташкил этишда ва уни амалга оширишда қатнашади, ходимларни амалдаги қонунлар билан таништиради, уларни кўлланиш тажрибасини тушунтиради;

к) корхона фаолиятида қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланса, бу хакда уларни бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш учун раҳбарни хабардор қилади.



III. ЮРИДИК ХИЗМАТНИНГ

ҲУҚУҚИ ВА МАСЪУЛИЯТИ


10. Юридик хизмат қуйидаги ҳуқуқларга эга:


а) давлат бошкарув органи, корхона, тузилма бирликлари фаолиятида конунчиликка риоя этилишининг аҳволи билан танишиш; тафтиш ўтказишларда ва қайта рўйхатга олишларда қатнашиш;

б) мансабдор шахслардан давлат бошқарув органларида, корхоналарда белгиланган тартибда ҳужжатлар, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар ва ўз бурчларини бажариш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни олиш;

в) раҳбариятга қонун бузишларни бартараф этиш, келтирилган зарарни қоплаш, амалдаги қонунларнинг бажарилишини таъминламаган ёхуд бузаётган бўлинмалар ва хизматларнинг раҳбарларини, бошқа ходимларни жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар тақдим этиш;

г) давлат бошқарув органи ва корхона раҳбарияти билан келишилган ҳолда норматив ҳужжатлар ёки бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек, ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ юридик хизмат томонидан ўтказиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун бошқа бўлинмалар ва хизматларнинг ходимларини жалб этиш;

д) давлат бошқарув органи, корхона раҳбарияти томонидан чақириладиган хайъат мажлисларида, тегишли кенгашларда, йиғилишларда иштирок этиш.


11. Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ ушбу Низомда кўзда- тутилган вазифаларни бажармаганликлари учун интизомий ва моддий жавобгардирлар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари давлат бошқарув органлари, корхоналарнинг юридик хизмат ходимларини ўтказилган текширишлар натижалари бўйича уларни ўз хизмат вазифаларини бажармаганликлари учун интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидирлар.


12. Юридик хизмат ходимларига хуқуқий ишларга тааллуқли бўлмаган бошқа ишларнинг юклатилишига йўл кўйилмайди.

Юридик хизматга юклатилган вазифаларни бажаришга ва унга берилган .ҳукуклардан фойдаланишга қаршилик кўрсатувчи мансабдор шахслар, бунинг оқибатида конунчиликнинг бузилишига йўл кўйилса, фуқароларнинг ҳукуқ ва қонуний манфаатларига зарар етса, мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари тақдимномаси бўйича юридик жавобгарликка тортиладилар.
































Время: 0.1797
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск