Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2002 й. 412-сон "Муборак Ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2002 й.

N 412




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА

БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтиёз ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2003 йилда ҳаж сафарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Маҳаллий ҳокимиятлар сафар олдидан фуқароларимизнинг юртимиздаги муқаддас қадамжо ва осори-атиқаларни зиёрат этишларида керакли шароитлар яратиб берсин.


2. Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика "Маънавият ва маърифат" Кенгаши, "Маҳалла", ва "Нуроний" жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масьулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида экани, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Ш. Миноваров) уларга ёрдам кўрсатиши эътиборга олинсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (В. Тян) 2003 йил январь-февраль ойларида зиёратчиларнинг хаж сафарига бориб келишлари учун қулай шароитлар яратиш, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги авиачипталарнинг нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Р. Ҳайдаров) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров) Саудия Арабистони ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф. Муллажонов) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З. Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан ҳажга кетаётган фуқаролар учун хорижий валюта алмаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар.


8. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти, талаблари ва уни амалга оширишнинг тартиб-қоидалари ҳамда унинг якунлари, шунингдек ҳаж зиёрати билан боғлиқ барча масалаларни кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



























Время: 0.1691
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск