Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.1993 й. 334-сон "Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.1993 й.

N 334



РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш, сақлашни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, республика йўл тармоқларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида "Ўзавтойўл" концерни таркибида мустақил молия-кредит давлат муассасаси - Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўллари худудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларида эса - тегишли равишда вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари ташкил этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш учун маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.


2. Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) йўл жамгармалари қуйидаги манбалардан шаклланади:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашга маблаглар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб килинган корхоналар ва ташкилотлар томонидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (ушбу кичик банднинг тўртинчи-олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар - махсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда - 1,5 фоизи миқдорида;

тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан маблаглар ажратиш - қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан - 1,0 фоиз миқдорида;

банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктдари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар - даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар-маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда 2,5 фоиз миқдорида;

сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан катъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар кийматидан йигимлар:

сотиб олинган енгил автомобиль нархидан - 6 фоиз микдорида;

бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан - 20 фоиз миқдорида;

"Ўзавтойўл" концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблаглар умумий миқдоридан ажратмалар - 50 фоиз миқдорида;

хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида - 400 АҚШ доллари миқдорида;

қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш - 1,5 фоиз миқдорида;

тушумларнинг бошқа манбалари - лотереялар, заёмлар ва хайрия бадаллари, Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларида назарда тутилган жарималар;

б) йўл жамғармалари маблағлари Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги банк муассасаларида: Республика жамғармаси маблағлари - "Ўзавтойўл" концерни счётида, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари  автомобиль йўллари ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларининг ва туман бошқармаларининг счетларида сақланади;

в) йўл жамғармалари маблағлари республика давлат бюджетининг, бошқа жамғармаларнинг таркибига кирмайди ва мусодара қилиниши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар кейинги йилларга ўтказилади ва улар мақсад бўйича сарфланади.


4. Вазирликлар, концернлар ва идораларга, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий    назар   хўжалик ташкилотларига Республика йўл жамғармаси маблағларини шаклантириш улардан фойдаланиш туғрисида  Низомга мувофиқ  барча корхоналар томонидан тегишли йиғимлар  ажратмалар ўтказилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.


5. "Ўзавтойўл" концернига Республика йўл жамғармаси маблағларини тасарруф этиш, ҳудудий давлат ационерлик бирлашмаларига ва туман автомобиль йўллари бошкармаларига вилоят ва маҳаллии йўл жам ғармаларнини тасарруф этиш;

туман автомобиль йўллари бошқармаларига, давлат ҳудудудий акционерлик бирлашмаларига, "Ўзавтойўл" концернига, муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағларни йўл жамрармаларига шак-шубҳасиз ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати органларига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги квитанциясиз транспорт воситаларини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказмаслик юклатилсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларига "Автомобиль йўллари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунига ва мазкур карорга зид бўлган идоравий норматив хужжатларни (йўриқномалар, қоидалар, буйруқларни) қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш топширилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 5 июлдаги

334-қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг автомобиль

йўллари масалаларм бўйича ўз кучини

йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1959-1965 йилларда Ўзбекистон ССР автомобиль йўллари қурилиши режаси тўғрисида" 1959 йил 5 майдаги 320-сон қарорининг 7-банди.


2. "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "СССРда йўл қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида" 1968 йил 5 августдаги 599-0014 қарори" юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбенистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 14 октябрдаги 453-сон  қарори 7-бандининг "б" кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1968 й.,7-сон, 56-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1986-1990 йилларда автомобиль йўллари қурилишига мақсадли ажратмалар тўғрисида" 1985 йил  22 июлдаги 381-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида" 1989 йил 7 августдаги 250-сон  қарори.


5. "Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг "Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида" 1989 йил 7 августдаги 250-сон  қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистои ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 17 августдаги 295-сон қарори.


6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кенгашининг "Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш  тўғрисида" 1991 йил 8 январдаги 1-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида 1991 йил 5 ноябрдаги 281-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида" 1992 йил 6 апрелдаги 180-сон қарори.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида" 1992 йил 31 октябрдаги 504-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., 7-сон, 26-модда.










































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск