Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.07.1993 й. 334-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 5 июлдаги

334-қарорига

1-ИЛОВА



Республика йўл жамғармаси маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Автомобиль йўллари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ йўл ишларини (умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш) маблағ билан таъминлаш йўл жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси маблағлари йўл органлари томонидан автомобиль йўлларининг аҳамиятига боғлиқ равишда республика, вилоят ва туман йўл жамғармаларига ўтказилади.


3. Республика йўл жамғармаси маблағлари республика йўл хўжалигини ривожлантириш давлат дастурини ва фан-техника тараққиётини, ходимлар малакасини оширишни, йўл хўжалигини бошқаришни маблағ билан таъминлашга сарфланади. Республика йўл жамғармасидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларининг ривожланиш даражасини тенглаштириш ва табиий офатларни бартараф этиш учун Корақалпоғистон Республикасига ва вилоятларга субвенция ва дотациялар ажратилиши мумкин;


4. Вилоят ва туман йўл жамғармалари маблағлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни маблағ билан таъминлашга сарфланади.


5. Йўл жамғармалари маблағлари мусодара қилиниши ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлаш билан боғлик бўлмаган эхтиёжлар учун сарфланиши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар заҳира жамғармасига ўтказилади ва улар келгуси даврда мақсадга мувофиқ сарфланади.


6. .Куйидагилар йўл жамғармаларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (мазкур банднинг учинчи-бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар - маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда - 1,5 фоиз миқдорида;

сотиб олинган автотранспорт воситалари қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан ажратиладиган йиғимлар;

банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар - даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар-махсулотлар сотиш (ишлар бажаршп, хизматлар кўрсатиш) хажмидан, қўшилган қиймат солики чиқариб ташланган холда - 2,5 фоиз миқдорида;

"Ўзатойул" концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари даромадларидан ажратмалар;

хорижий давлатлар транспорт воситаларининг Ўзбекистон Рсспубликаси ҳудудудига кирганлиги учун тўловлар (у жорий этилгандан кейин);

қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш - 1,5 фоиз миқдорида.

Йўл жамғармаларига ихтиёрий бадаллар, республика бюджетидан ажратмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағ ажратилишм мумкин.


7. Республика йўл жамғармасига қуйидагилар ўтказилади:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (мазкур банднинг учинчи-бешинчи ва етгинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар махсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) хажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда - 1,5 фоиз миқдорида;

автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига кириши учун олинадигаи тўлов тушумлари;

банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар - даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар-маҳсулотлар сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда - 2,5 фоиз миқдорида;

Тошкент шаҳрида тўланадиган қуйидаги ажратмалар:

қурилиш, саноат, транспорт, қўшма корхоналарнинг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, кооператив, тайёрлов корхоналари ва ташкилотларининг, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари, улгуржи савдо ташкилотлари, таъминот сотиш ташкилотлари, тижорат банклари ва улар бўлинмаларининг 1 фоизли ажратмалари;

қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш - 1,5 фоиз миқдорида;

автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ва автртранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича олган даромадлариминг 2 фоизи миқдоридаги ажратмалари.


8. Вилоят ва туман йўл жамғармаларига тегишли худуддаги:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (мазкур банднинг учинчи-бешинчи ва ўнинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар махсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) хажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда - 1,5 фоиз миқдорида;

автотранспортга эга бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг антотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларининг икки фоизи миқдоридаги ажратмалар;

банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиршпдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказшпдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар - даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар-маҳсулотлар сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) хажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда - 2,5 фоиз миқдорида;

"Ўзавтойўл" концернининг туман, вилоят ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олиш маблағларидан 50 фоизли ажратмалар;

қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар хажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда маблағлар ажратиш - 1,5 фоиз миқдорида.

"Ўзавтойўл" концернининг хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларнинг "Корхоналар, бирлашмалари, ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ; ундирладиган солиқлар ўрнига даромадларидан ажратмалар.


9. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар ва ажратмаларни тўғри ҳисоблаш ва уларнинг ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчиларга юклатилади, улар қуйидагиларга мажбурдирлар:

йиғим ва тўловларнинг мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратмаларнинг турини кўрсатиш;

тўланган йиғимлар ва ажратмалар ҳисобини олиб бориш;

автомобиль йўллари худудий давлат-анционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларининг ходимларини, шунингдек, "Ўзавтойўл" концерни вакилларини ажратмалар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини текшириш учун йўл жамғармасига киритиш, уларнинг талабларига кўра бу йиғимлар ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда тўлаш билан бамисоли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;

ўзи жойлашган жой бўйича йўл органларига (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно) йиғимлар ва ажратмаларнинг суммалари тўғрисидаги ҳисоб-китобларни "Ўзавтойўл" концерни томонидан белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан келишилган мудддатларда ва шакллар бўйича тақдим этиш; мазкур Низомга мувофиқ йўл жамғармасига маблағ тўплаш билан шуғулланувчи органларга банк реквизитларини маълум қилиш.


II. ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА МАБЛАҒ ТЎПЛАШНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ

ВАКОЛАТЛАРИ


10. Автомобиль йўллари ҳудудий давлат акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, "Ўзавтойўл" концерни:

йиғимлар ва ажратмалар тушиши керак бўлган банк реквизитлари ва счётларнинг номерларини хат ёки оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилишга;

йиғим ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари бўйича ўзгаришлар тўғрисида йиғим ва ажратмалар тўловчиларни хабардор қилишга;

йиғимлар ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;

йўл жамғармаларига тушувчи йиғимлар, ажратмалар ва бошқа маблағларнинг ҳисобини юритишга мажбурдирлар.


11. Йиғимлар ва ажратмаларни белгиланган муддатларда йўл жамғармасига тўлашдан бош тортилган ҳолларда бу маблағлар автомобиль йўллари худудий давлат-акционерлик бирлашмалари еки туман бошқармалари, "Ўзавтойўл" концерни томонидан шак-шубхасиз ундириб олинади. Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўланади.


12. Йиғим ва ажратмаларни тўловчилар билан автомобиль йўллари худудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари ўртасида пайдо бўладиган низолар хўжалик суди томонидан ҳал этилади.


13. Йиғимлар ва ажратмаларни валюта ўрнига сўмларда тўлаш Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан белгиланадиган чет эл валютасининг амалдаги курси бўйича амалга оширилади.



III. ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА

МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШ


14. Йўл жамгармаларига маблағлар ажратиш суммаси, кейинчалик бухгалтерия ва статистика маълумотлари бўйича ўсиб борувчи якун билан ҳақиқатда бажарилган ҳажм юзасидан йилнинг хар чорагида қайта ҳисоб-китоб килинган ҳолда, режалаштирилаётган йил учун назарда тутилган маҳсулотлар сотиш, бажарилган ишлар, хизматлар хажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, даромадга нисбатан ҳисоблаб чиқиш орқали белгиланади.

Режали тўловлар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари счётларига ҳар ойнинг 15-кунидан кечикмай йил чораги суммасининг учдан бир минқдори ҳажмида ўтказилади.

Ажратмалар суммасини ҳақиқатда бажарилган ҳажмларга нисбатан қайта ҳисоблаб чиқиш натижасида аниқланган қўшимча тўлов ҳисобот чорагидан нейинги ойнинг 15-кунига қадар бўлган муддатда тўланади. Ортиқча тўланган сумма тўловчига қайтарилади ёки навбатдаги тўловлар ўрнига ҳисобга олинади.

Тўлаш, субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.


15. Корхоналар ва ташкилотларнинг юридик шахс ҳисобланмаган, аммо мустақил ҳисоб-китоб счётига эга бўлган таркибий бўлинмалари пул маблағлармни ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий йўл жамғармасига ўтказадмлар; бундай бўлинмаларнинг банк муассасаларида счётлари мавжуд бўлмаган таадирда пул маблағларини ўтказишни уларнинг юқори ташкилотлари амалга оширадилар.


16. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари ҳамда ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган ташкилотлар, мулкчилик шаклидан ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган-ликларидан қатъи назар, ажратмаларни 14-бандда кўрсатилган муддатларда сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада амалга оширадилар.


17. Йиғим ва ажратмаларни тўловчиларнинг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар автомобиль йўллари худудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг, туман бошқармаларининг розилиги билан ажратмаларни ишлар ҳажминм бажариш, бинокорлик материаллари, конструкциялар, деталлар, машина ва механика жисмларни, уларни махсулотлар (ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритган ҳолда, эквивалент киймати бўйича тайёрлаш ва етказиб бериш билан алмаштиришлари мумкин.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга ошируачи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари худудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, ришлари мумкин.


18. Қуйидагилар корхоналар ва хўжалик ташкилотлари томонидан йўл жамғармаларига маблағ ажратишдаи озод қилинадилар:

давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасадар, томоша корхоналари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни амалга оширувчи йўл хўжалиги ташкилотлари, уй-жойлардан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари, Марказий банк, Молия вазирлиги хузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси, давлат суғурта органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қарашли бўлинмалар, "Ўзмарказимпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзсаноатмашимпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Марказсаноатэкспорт" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзинтеримпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўрта Осиё Транс" халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси, давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг республика ва махҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари (уларга бўйсунувчи хўжалик хисобидаги хўжалик ташкилотларидан ташқари).

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари худудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шуиингдек, "Ўзавтойўл" концерни билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Қуриш, тузатиш ва сақлашга улар томонидан бажариладиган курилиш-монтаж ишлари умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузган юридик шахслар хам тегишли бўлади.



IV. СОТИБ ОЛИНГАН АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ ҚИЙМАТИДАН

ОЛИНАДИГАН ЙИҒИМЛАР


19. Сотиб олинган автотранспорт воситалари кийматидан олинадиган йиғимларни бу воситаларни сотиб олувчилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) рўйхатга олингунга қадар, автотранспорт воситаси эгаси ўзгарган холда эса автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида сотиб олинган енгил автомобиль (автомобиль - пикаплар, енгил фургонлар, тиркама ва яримтир камалар хам шу жумлага киради) нархининг инфляция уларнинг қаерда сотиб олинганлигидан қатъи назар, бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархининг фоизи миқдорида тўлайдилар, текин берилгаи холларда эса - қолдиқ баланс қийматдан мана шу ставка бўйича тўланади.

Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар суммаси йиғимларни тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритилади,


20. Автотранспорт воситалари, уларни сотиб олганлик ёки қайта сотганлик йиғими тўланганлиги хақидаги хужжат тақдим этилмаса, рўйхатга, қайта рўйхатга олинмайди ва техник назоратдан ўтказилмайди.


21. Қуйидагилар йиғимдан озод қилинадилар:

мотоколяскалар ва автомобилларга эга бўлган ҳамда уларни сотиб олувчи барча гурухларга тегишли ногиронлар;

транспорт воситалари орқали йўловчилар ташишни амалга оширувчи умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналари (таксидан ташқари);

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;

40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, кон ишларида фойдаланиладиган автосамосвалларни сотиб олувчи корхоналар.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автокорхоналар умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига тегишли бўлади. Лицензиялаштириш жорий этилгунга қадар "Ўзавтотранс" корпорацияси ва "Тошшахартранскорхона" уюшмаоининг йўловчилар ташиш транспорти корхоналари мана шундай корхоналар жумласига тегишли бўлади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, тузатиш, қайта қуриш ва куришни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, "Ўзавтойўл" концерни билан ана шу ишларни улар томонидан бажариладиган ишлар умумий хажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузадиган юридик шахслар хам тегишли бўлади.



V. АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ДАРОМАДЛАРИДАН

ИККИ ФОИЗМИ МИҚДОРИДА МАБЛАҒ АЖРАТИШ


22. Мулкчилик шаклларидаи қатъи назар барча автотранспорт корхоналари махсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, 2,5 фоиз миқдорида йўл жамғармасига маблағ ажратадилар, кўрсатиб ўтилган ажратма транспортда ташиш тарифига киритилади.

23. Ўз автотранспортини сақлаш харажатларини таннархга ёки муассаса сметаси хисобига киритиш автотранспорт корхонасини кўрсатиб ўтилган ажратмаларни тўлашдан озод қилмайди.

24. Режали тўловлар, шунингдек, ажратмалар ва қўшимча тўловларни қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


25. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ёки уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотлар, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси худудидаги юридик шахслари ажратмаларни сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада тўлайдилар.


26. Қуйидагилар маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) хажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда икки фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилинадилар:

давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шу жумладан, маҳаллий йўлларни қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи, йўл ташкилотлари билан улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш ишларини бажаришга шартнома (контракт) тузган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қарашли бўлинмалар, "Ўзмарказимпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзсаноатмашимпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Марказсаноатэкспорт" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзинтеримпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўрта Осиё Транс" халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси.


VI. "ЎЗАВТОЙЎЛ" КОНЦЕРНИ КОРХОНАЛАРИ,

БИРЛАШМАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ДАРОМАДЛАРИДАН МАБЛАҒ АЖРАТИШ


27. "Ўзавтойўл" концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан ажратмалар "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида" Ўзбекистон Республиси Қонунига мувофиқ ундириладиган солиқлар ўрнига белгилангам муддатда ва микдорда амалга оширилади.


28. Йўл жамғармасининг бўш маблағлари йўл жамғармасига қўшимча маблағ олиш учун мазкур Низомда назарда тутилган фаолият билан боғлик; тадбиркорлика, шу жумладан, йўл хўжалигини ривожлантиришда қатнашувчи корхоналар ва бошқа юридик шахсларнинг харажатлари учун қарз беришга сарфланиши мумкин.


29. "Ўзавтойўл" концерни йўл жамғармасининг йиллик бюджетидан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга мувофиқ келмай қолган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси уларнинг ғайриқонуний сарфланишини тўхтатиб қўяди.


























































Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск