Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1998 й. 404-сон "Халқ хўжалигида ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш ва корхоналар айланма маблағларининг сақланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1998 й.

N 404



ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ЯХШИЛАШ ВА КОРХОНАЛАР АЙЛАНМА

МАБЛАҒЛАРИНИНГ САҚЛАНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалигида тўлов интизомини таъминлаш, корхоналар айланма маблағларини сақлаш ва тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1-иловага мувофиқ вазирликлар ва идоралар корхоналарнинг айланма маблағларини (ишлаб чиқариш заҳираларини, тайёр маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотлари қолдиқларини ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришларини) ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини 1998 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсинлар, унинг натижаларини 1998 йилнинг 9 ойи бўйича бухгалтерия ҳисоботида албатта акс эттирсинлар.

Тасарруфларидаги хўжалик юритувчи субъектлар бўйича қайта рўйхатдан ўтказишнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юқорида қайд этилган вазирликлар, идоралар, тармоқ концернлари, корпорациялари, уюшмалари ва холдинг компаниялари раҳбарлари зиммасига юклансин.

Айланма маблағлар ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш 2-иловага мувофиқ тармоқ эксперт комиссияларига юклансин.


2. Тармоқ эксперт комиссиялари 1-иловага мувофиқ вазирликлар ва идоралар бўйича айланма маблағларни қайта рўйхатдан ўтказиш натижаларини 1998 йил 1 декабргача умумлаштирсинлар ҳамда айланма маблағларнинг ҳақиқий аҳволи тўғрисидаги таклифларни, уларни тўлдириш манбалари, шу жумладан, бюджетдан қарзлар бўйича пеняларни ва корхоналарга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли вужудга келган банк кредитлари учун тўлов муддати ўтказиб юборилган фоизларни ҳисобдан чиқариш ҳисобига тўлдириш ҳақидаги таклифлар билан бирга, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этсинлар.


3. Хўжалик юритувчи субъектлар қайта рўйхатдан ўтказиш давомида аниқланган ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган ёки ортиқча ишлаб чиқариш заҳираларини, ярим тайёр маҳсулотларни, ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни сотсинлар, сотишдан олинган тушумни айланма маблағларни тўлдиришга мақсадли йўналтирсинлар. Назарда тутилсинки, кўрсатиб ўтилган  ресурсларни сотиш пулини 100 фоиз олдиндан тўлатиш ёки кредиторлик қарзларни тўлаш, қўшилган қиймат солиғини ҳисобламаслик, тушумни даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилиш шартлари билан сотилади. Кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзлари 1998 йил 31 декабргача қўлланилади.


4. Жорий йилда, Ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларига биноан "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекенгилсаноат" уюшмалари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси тизимидаги корхоналар айланма маблағлари республика бюджетидан тўлдирилганлиги, шунингдек бошқа бир қатор идораларнинг корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлигининг:

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги иссиқлик билан таъминлаш корхоналарига ўзаро қарзларни ҳисоблаш йўли билан 3,5 млрд сўм миқдорида айланма маблағлар бериш;

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси тизимидаги корхоналарга дон нархларидаги тафовут ҳамда ўзаро қарзларни ҳисоблаш ҳисобига 7,5 млрд сўм миқдорида айланма маблағлар бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Махфий.


7. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига айланма маблағларни сақламаганлик, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар мавжудлиги, бухгалтерия ҳисоби қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тузатишлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар, шунингдек ушбу қонун бузишлар мунтазам равишда содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари кўрилишини назарда тутсинлар.


8. Белгилаб қўйилсинки, қуйи солиқ органлари раҳбарлари корхоналар томонидан маҳсулотни пулини олдиндан тўлатмасдан ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлар мавжуд бўлгани ҳолда сотганлик (ишларни бажарганлик, хизматлар кўрсатганлик) юзасидан жазолар қўлламаганлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш учун тегишли материалларни расмийлаштирмаганлик учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган даражада жавоб берадилар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 сентябрдаги

404-сон қарорига

1-ИЛОВА



Айланма маблағлари рўйхат қилинадиган

(инвентаризация) халқ хўжалик тармоқларининг

РЎЙХАТИ


1. Энергетика вазирлиги


2. "Ўзбекнефтегаз" миллий корпорацияси


3. "Ўзавтосаноат" уюшмаси


4. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси


5. "Ўзмашсаноат" уюшмаси


6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси


7. "Ўзсувқурилиш" давлат концерни


8. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


9. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси


10. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси


11. "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси


12. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


13. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси


14. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси


15. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


16. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


17. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси


18. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси


19. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


20. "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 сентябрдаги

404-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иқтисод тармоқларида айланма маблағларни

рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича

тармоқ ишчи гуруҳларининг ҳайъати


"Ўзбекнефтегаз" миллий компанияси, Энергетика вазирлиги, "Ўзмашсаноат", "Ўзавтосаноат" уюшмалари ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги корхоналарининг ишчи гуруҳи


1. Абдуллаев Ш.Ю. Молия вазирлигининг вазир муовини - гуруҳ раҳбари


2. Халилов Б. "Макроиқтисодиёт" вазирлигининг вазир муовини


3. Адылов А. "Асака" банки бошқармасининг раиси


4. Саттаров Ш.Х. Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


5. Яковлев И.Г. Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари


6. Аҳмедов Т.С. Энергетика вазирлигининг вазир муовини


7. Хан А.М. "Ўзмашсаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари


8. Аҳмедов А.А. "Ўзбекнефтегаз" миллий компанияси раисининг ўринбосари


9. Ҳайдаров А. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг вазир муовини



"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниялари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти корхоналарининг ишчи гуруҳи


1. Зинин В.И. Молия вазирлигининг вазир муовини - гуруҳ раҳбари


2. Олимжонов О.О. "Макроиқтисодиетстат" вазирлигининг вазир муовини


3. Жумагелдиев М.Р. Марказий банк раисининг ўринбосари


4. Куралов М.Я. Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5. Джураев А.М. Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари


6. Насыров Б. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" раиси


7. Нишанов С.Н. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" раисининг ўринбосари


8. Курносенков В.К. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" ХК раисининг ўринбосари



"Ўздеҳқончиликқурилиш" бирлашмаси, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси ва "Ўзқурилишматериаллари" АК корхоналарининг ишчи гуруҳи


1. Кучкаров Ж.А. Молия вазирлигининг вазир муовини - гуруҳ раҳбари


2. Ходжаев Б.Э. "Макроиқтисодиетстат" вазирлигининг вазир муовини


3. Эрданаев А.Х. Марказий банк раисининг ўринбосари


4. Саттаров Ш.Х. Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


5. Кутпиддинов П. Давлат мулки қўмитаси Бош бошқарувининг бошлиғи


6. Шокаримов М.Б. "Ўзуйжойжамғармабанк" бошқармаси раисининг ўринбосари


7. Абрамович А. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси раисининг ўринбосари


8. Пулатов У. "Ўздеҳқончиликқурилиш" бирлашмаси раисининг ўринбосари


9. Пулатов М.П. "Ўзсувқурилиш" давлат концерни раисининг ўринбосари



"Озиқовқатсаноат" уюшмаси, "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзбекмебель" бирлашмаси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг ишчи гуруҳи


1. Ибрагимов Ш.Г. Молия вазирлигининг вазир муовини - гуруҳ раҳбари


2. Баратов Ф.П. "Макроиқтисодиётстат" вазирлигининг вазир муовини


3. Кадыров А.К. Марказий банк раисининг ўринбосари


4. Умаров М.Т. Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари


5. Абдуллаев Д.Х. Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларга Солиқ солиш департаментининг директори


6. Джураев В.Х. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари


7. Гуськов К.У. "Ўзбекмебель" бирлашмаси раисининг ўринбосари


8. Ким Ф.Н. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси раисининг ўринбосари






















































Время: 0.2153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск