Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2014 й. 17-сон "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2014 й.

N 17


ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН    ХЎЖАЛИК    ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРДА  СОЛИҚ  ҚАРЗДОРЛИГИ

ЙЎҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСА БЕРИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ҳамда давлат солиқ хизмати органларидан хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса олишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти, амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 февраль, 5-сон, 58-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 9-модда





















Время: 0.1440
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск