ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2014 й. 20-сон "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2014 й.

N 20



"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН" ҲУКУМАТГА

ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ

ФОНДИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг она ва бола соғлиғини мустаҳкамлашга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ва республикада соғлом авлодни тарбиялашга йўналтирилган вазифаларни ҳал этишда фаол иштирок этиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек 2014 йилнинг "Соғлом бола йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) энг муҳим вазифалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

жамоатчилик ва давлат тузилмаларининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда соғлом, баркамол ёш авлодни шакллантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

давлатнинг она ва бола соғлиғини мустаҳкамлашга, соғлом авлодни вояга етказиш ва тарбиялашда оиланинг ролини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий дастурлари мақсадлари ва мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этишни ташкил қилиш;

аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, энг аввало, кўп болали оилалар, аёллар, ногиронлар, ногирон болалар ва болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшовчи шахсларга мурувват ёрдами кўрсатиш;

перинатал марказлар, скрининг-марказлар, реабилитация марказлари, туғруққа кўмаклашувчи, педиатрия даволаш-профилактика муассасалари ва бошқа муассасаларнинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;

профилактика чора-тадбирларини кучайтириш ҳамда аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш ишончлилигини ошириш, ногиронликни реабилитация қилиш, олдини олиш ва улар профилактикаси ишлари, онкология муассасалари, силга қарши хизматлар ва бошқа хизматларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, профилактика ишларининг самарали тизимини шакллантириш, ижтимоий аҳамиятли касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш;

она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни тайёрлаш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш;

давлатнинг ижтимоий дастурларини амалга ошириш доирасида юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонларини жалб этиш ва жамлаш бўйича фаол иш олиб бориш.


2. Қуйидагиларга:

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг Васийлик кенгаши таркибига 1-иловага мувофиқ;

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг ташкилий тузилмасига, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг ходимларининг чекланган сони 21 нафар бўлган Бошқаруви тузилмасига ва унинг ҳудудий филиаллари тузилмасига 2 - 4-иловаларга мувофиқ;

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди тўғрисидаги низомга 5-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Фонднинг асосий пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

хорижий ва халқаро ташкилотларнинг, хорижий давлатларнинг грантлари;

Фонднинг, шунингдек Фонд олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида унинг томонидан таъсис этилган ташкилотларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Фонд Бошқаруви аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари таъминоти Фонднинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг амал қилиши Фонднинг бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан тасарруфидаги давлат мулкига татбиқ этилмайди.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Фонднинг уставидаги вазифаларини ҳал этишда унинг ҳудудий филиалларига доимий равишда самарали кўмаклашсинлар.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига, Ёшлар иттифоқига, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига, "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институтига ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга Фонднинг уставдаги вазифалари амалга оширилишини таъминлашда Фонд билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш тавсия этилсин.

6. Фонднинг ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган:

Фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг штатдаги ходимлари сонини саккиз нафаргача етказиш тўғрисидаги;

амбулатория-поликлиника муассасаларининг участка врачлари ва тиббий ҳамширалари учун амалда бўлган узлуксиз иш стажи муддати учун устамалар белгилаш тартиби Фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари тиббиёт ходимларига татбиқ этиш тўғрисидаги;

Фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг қишлоқ жойларга борадиган ходимларига хизмат сафари харажатларини тўлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари таъминотига қўшимча маблағлар ажратсин ва соғлиқни сақлаш муассасалари таъминоти учун назарда тутилган маблағлар доирасида ҳар йили Фондга зарур маблағларни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Э.И. Баситханова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 январдаги

20-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган

халқаро хайрия фондининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


Алимов А.В.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири


Ходжиматов М.М.

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


Хаитов А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Хаджаев А.Д.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


Алимов Б.Х.

-

"Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раисининг ўринбосари


Юлдашев Ф.М.

-

"GM-Uzbekistan" ЁАЖнинг бош директори


Каримов У.Д.

-

"Олмалиқ КМК" ОАЖ бош директорининг ўринбосари


Арипов К.Т.

-

"Асака" ДАТБ бошқаруви раиси


Обиджонов Ж.О.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Хусанов Н.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Ахмедов А.А.

-

Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Қуранбаев Қ.Қ.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Изоҳ: васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 январдаги

20-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли

бўлмаган халқаро хайрия фондининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Васийлик кенгаши




































































Фонд Бошқаруви





Тафтиш комиссияси





























Фонднинг ҳудудий филиаллари




































































Фонднинг таянч пунктлари


Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан таъсис этилган ташкилотлар










     





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 январдаги

20-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли

бўлмаган халқаро хайрия фонди Бошқаруви

ТУЗИЛМАСИ








Фонд Бошқаруви раиси








































































Фонд Бошқаруви раисининг ўринбосари























































Оналик ва болалик бўлими

3 нафар






Ташкилий-методик бўлим

4 нафар
































Мурувват ёрдами бўлими

3 нафар






Кадрлар шўъбаси

2 нафар
































Маблағлардан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш бўлими

3 нафар






Тиббий-ижтимоий марказ*

1 нафар






























































Бухгалтерия

3 нафар































        

Ходимларнинг чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 21 нафар.


*) Тиббий-ижтимоий марказнинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ходимларининг таъминоти Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 январдаги

20-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган

халқаро хайрия фонди ҳудудий филиалининг

ТУЗИЛМАСИ








Фонднинг ҳудудий филиали директори








































































Бош мутахассис

1 нафар























































Етакчи мутахассис

1 нафар






Бош бухгалтер

1 нафар
































Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари*






2-тоифали иш юритувчи-котиба

1 нафар








        

Изоҳлар: Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий филиалларга юкланган функцияларни Фонд Бошқаруви бажаради.

Ходимларнинг чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 5 нафар.


*) Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ходимлари таъминоти Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 январдаги

20-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1994 йил 5 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" жамғармасининг таянч пунктлари тўғрисидаги низомда:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар, туманлар марказларида ва Тошкент шаҳрида" сўзлари "республиканинг ҳар бир туманида ва шаҳрида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "маҳалла қўмиталарининг" сўзлари "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "ҳудудий бўлимлари" сўзлари "ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банддаги "Жамғарманинг" сўзи "Фонд ҳудудий филиалининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-бандга "Таянч пункти" сўзларидан кейин "туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида" сўзлари қўшилсин;


д) 5-банддаги "Жамғарманинг ҳудудий бўлими бошқаруви" сўзлари "Фонд ҳудудий филиали директорининг Фонд марказий аппарати билан келишилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳудудий бўлими бошқаруви" сўзлари "ҳудудий филиали директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8-банддаги "ҳудудий бўлими дирекцияси" сўзлари "ҳудудий филиали директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Туман (шаҳар) ҳокимлиги таянч пунктини бино, моддий-техника воситалари билан таъминлайди";


и) 10-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


к) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Таянч пункти фаолиятини назорат қилиш ҳокимлик томонидан Фонднинг ҳудудий филиали директори билан биргаликда амалга оширилади";


л) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Таянч пункти ўз мақсадларига эришиш ва вазифаларини бажариш учун вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ва уларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, Қизил Ярим ой Жамияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорлик қилади";


м) 14-банддаги "(ФАП, СВА)" сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда "Ижтимоий таъминот вазирлигининг ходимлари ва маҳалла қўмиталари" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Таянч пунктлари манфаатдор соғлиқни сақлаш, халқ таълими ташкилотлари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ўсиб келаётган авлоднинг жисмоний, интеллектуал ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил этадилар, таҳлиллар ва тадқиқотларнинг натижалари умумлаштирилади ва кўриб чиқиш учун Фонднинг ҳудудий филиаллари директорларига жўнатилади";


о) 18-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


п) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Таянч пунктларининг устав фонди Фонднинг ҳудудий филиаллари бадалларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия бадаллари ҳисобига шаклланади";


р) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Таянч пункти ҳар чоракда ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг 10 фоизини мажбурий тартибда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача Фонднинг ҳудудий филиали ҳисоб рақамига ўтказади. Бунда таянч пункти тушган маблағларнинг 10 фоизидан ортиғини молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ўзаро муносабатлар тўғрисида тегишли шартнома расмийлаштириш йўли билан Фонднинг ҳудудий филиали ҳисоб рақамига ўтказиш ҳуқуқига эга";


с) 22-банддагиқори ташкилотга" сўзлари "Фонднинг ҳудудий филиали директорига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизими тўғрисидаги низомда:


а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари бригада тамойили бўйича амалга оширилади.

Бригада таркибига соғлиқни сақлаш, халқ таълими органлари, Қизил Ярим ой жамияти, "Соғлом авлод учун", "Маҳалла" фондлари ва бошқа нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари киради";


б) 4, 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Айниқса қишлоқ жойларда оилалар, шахслар гуруҳлари ва алоҳида шахсларнинг тиббий-ижтимоий ёрдамга эҳтиёжи қондирилишини доимий ва режали ўрганиш кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

5. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари мақсадларига мувофиқ уларга қуйидаги вазифалар юкланади:

турмуш шароитларини баҳолаш ва тиббий-ижтимоий муаммоларни аниқлаш;

фертиль ёшдаги аёлларни ва болаларни тиббий кўриклардан мунтазам ўтказиш;

айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган кам таъминланган оилаларга тиббий-ижтимоий ва мурувват ёрдами кўрсатиш;

соғлом оилани шакллантириш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш.

6. Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

"Соғлом авлод учун" фондининг тиббий-ижтимоий маркази;

"Соғлом авлод учун" фондининг ҳудудий кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси;

соғлиқни сақлаш биринчи бўғин патронаж тиббий ҳамширалари ва акушеркалари;

Қизил Ярим ой Жамияти ҳамширалари";


в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 8-банднинг биринчи хатбошидаги "Тиббий-ижтимоий патронаж хизматини" сўзлари "Тиббий-ижтимоий патронаж бўйича фаолиятни" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тиббий-ижтимоий патронаж ходимларининг вазифалари, ҳисобот ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш тизими белгиланган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" фонди томонидан тасдиқланади";


е) қуйидаги мазмундаги 10 - 14-бандлар қўшилсин:

"10. Ҳар бир кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасининг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:

а) 6,5 нафардан иборат бўлган тиббиёт ходимлари, улардан:

4 нафар - врач-мутахассислар;

2 нафар - ўрта тиббиёт ходими;

0,5 нафар - кичик тиббиёт ходими;

б) 1,5 штат бирлигидан иборат бўлган ёрдамчи ходимлар, улардан:

1 нафар - ҳайдовчи;

0,5 нафар - бухгалтер.

11. Ҳар бир кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасида врачдан биттасига кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасига мудирлик қилиш юкланади.

12. Тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш учун зарур молиявий харажатлар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

грантлар ва хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш учун зарур бўлган қуйидаги харажатларга ажратилади:

иш ҳақи ва бир марталик ижтимоий тўлов;

хизмат сафарлари харажатлари;

транспорт воситалари таъминоти ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;

ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олиш (ҳар бир бригада учун бир ойда 300 литр ҳисобидан).

14. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амбулатория-поликлиника муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш каби амалга оширилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 январдаги

20-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 3 июндаги 268-сон қарорининг 6-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таклифлари тўғрисида" 1993 йил 28 октябрдаги 524-сон қарорининг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси корхоналари, бирлашмалари, ташкилотларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида" 1994 йил 8 февралдаги 61-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарорининг 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 74-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби тўғрисида" 2001 йил 3 майдаги 204-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг тиббий-ижтимоий патронаж тизимини яхшилаш учун Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармасининг грант маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 13 мартдаги 69-сон қарорининг 3 ва 6-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 февраль, 5-сон, 60-модда





































Время: 0.2228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск