ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.02.2014 й. 2558-сон билан рўйхатга олинган "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 09.01.2014 й. 5-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 3 февралда 2558-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда,

кончиликда ва коммунал-маиший секторда

ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2014 йил 9 январдаги 5-сон буйруғига

ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни

техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши билан боғлиқ авариялар техник жиҳатдан текширилиши шарт.


2. Аварияни техник жиҳатдан текшириш унинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш, авария оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ташкилотларда шунга ўхшаш авариялар юз беришининг олдини олиш мақсадида ўтказилади.


3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда, ундан фойдаланувчи ташкилот:

хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши;

техник жиҳатдан текшириш бошлангунга қадар авария юз берган жойдаги дастлабки ҳолатни сақлаб туриши;

авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриши;

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларини, саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, қутқарув хизматлари ва бошқалар), маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши;

хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши;

хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши ҳамда амалга ошириши;

хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эҳтимолини назарда тутган ҳолда кузатиш, хабар қилиш, алоқа ва ҳаракатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқли ҳолатда сақлаб туриши;

хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ҳисобини олиб бориши шарт.


4. Авария тўғрисидаги тезкор хабарда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);

авария юз берган сана, вақт ва жой;

авариянинг қисқача тафсилоти.

Авария тўғрисидаги тезкор хабар ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.


5. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.



II БОБ. АВАРИЯНИ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган ва инспекция вакили бошчилик қиладиган Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

7. Комиссия таркибига қуйидагилар киритилади:

ҳудудида хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакили;

хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот вакили;

хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг касаба уюшмаси раиси (агар мавжуд бўлса);

авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг юқори турувчи органи вакили (агар мавжуд бўлса).


8. Комиссия текширувга саноат хавфсизлиги, қидирув, лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ишлари, суғурта, ускуналарни тайёрлаш соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.


9. Авария натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга асосан текширилади.


10. Аварияни техник жиҳатдан текшириш муддати 15 кундан ошмаслиги лозим. Юз берган аварияни қўшимча равишда ўрганиш талаб этилган ҳолларда, техник жиҳатдан текшириш муддати Комиссия раисининг асослантирилган ёзма мурожаатига асосан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан текшириш муддати қўшимча равишда 15 кунгача узайтирилиши мумкин.

11. Комиссия томонидан аварияни техник жиҳатдан текширишда:

авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объекти кўздан кечирилади, бунда кўздан кечириш натижалари юзасидан баённома тузилади, объектнинг чизмаси чизилади, объект суратга олинади, зарур ҳолларда, видеотасвирга туширилади;

юз берган авариядан жабрланганлар, жароҳат олганлар, гувоҳлар ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг мансабдор шахслари билан сўров ўтказилади ва улардан ёзма равишда тушунтириш олинади;

жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг авариянинг юз бериш сабаблари бўйича ёзма хулосалари олинади;

тегишли қутқарув хизматининг хулосаси олинади;

технологик жараёнларнинг бузилиш сабаблари ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини эксплуатация қилиш шароитлари аниқланади;

ишлаб чиқариш назорати фаолияти таҳлил қилинади;

авариянинг юз беришига йўл қўйган ходимлар аниқланади;

хавфли ишлаб чиқариш объектидаги технологик жараёнларнинг лойиҳавий ечимларга ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларга мувофиқлиги ўрганилади;

хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларининг тўғри қўлланилиши ўрганилади;

ходимларнинг мутахассислиги ва малакаси уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ўрганилади;

хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарликнинг мажбурий суғурта қилинганлиги ўрганилади;

хавфли ишлаб чиқариш объектида авария натижасида етказилган тахминий зарар ўрганилади.


12. Авариянинг юз бериш сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия томонидан авария ривожланиш сценарийси акс эттирилган маълумотнома тузилади. Бунда мазкур маълумотномада юз берган аварияни бартараф этиш ва бундай аварияларнинг такроран юз беришининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилади.


13. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг мансабдор шахслари авария юзасидан зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни Комиссияга тақдим этиши шарт. Бунда сўралган ҳужжатлар асл нусхада Комиссияга тақдим этилиши лозим. Зарур ҳолларда, Комиссия томонидан ҳужжатлардан нусха олиниши мумкин. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги ёзувларни ўчириш ва унга тузатишлар киритиш тақиқланади.


14. Юз берган авария оқибатида етказилган иқтисодий зарар хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан ҳисоблаб чиқилади ва ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланади.



III БОБ. АВАРИЯЛАРНИ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


15. Хавфли ишлаб чиқариш объектида юз берган аварияни техник жиҳатдан текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.


16. Мазкур далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

далолатнома тузилган сана ва жой номи;

авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), телефон ва факс рақамлари;

ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили;

Комиссия раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозимлари;

авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объектининг умумий тавсифи;

авариянинг юз беришининг техник ва ташкилий сабаблари;

авариянинг юз беришида айбдор бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар;

юз берган аварияни бартараф этиш ва бундай аварияларнинг такроран юз беришининг олдини олиш бўйича тавсиялар;

аварияни техник жиҳатдан текшириш давомида аниқланган бошқа муҳим маълумотлар.


17. Аварияни техник жиҳатдан текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатномани имзолашдан бош тортган Комиссия аъзоси ўз фикрини ёзма равишда тақдим қилиши лозим. Бунда Комиссия аъзосининг ёзма равишда тақдим қилган фикри далолатномага илова қилинади.


18. Аварияни техник жиҳатдан текшириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда кетма-кетликда акс эттирилади. Мазкур ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда қуйидаги тартибда жойлаштирилади:

Комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ;

авариянинг юз бериш сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш юзасидан тузилган баённомалар, чизмалар ва уларга илова қилинган материаллар;

юз берган авариядан жабрланганлар, жароҳат олганлар, гувоҳлар ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот мансабдор шахслари томонидан берилган ёзма тушунтиришлар;

Комиссия раисининг эксперт ва мутахассисларни жалб этиш тўғрисидаги қарорлари (агар мавжуд бўлса);

жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг юз берган авария бўйича ёзма хулосалари (агар мавжуд бўлса);

тегишли қутқарув хизматининг хулосаси;

технологик жараёнларнинг бузилиш сабаблари ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини эксплуатация қилиш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар;

ишлаб чиқариш назорати фаолиятининг ёзма таҳлили;

авариянинг юз беришига йўл қўйган ходимлар ҳамда уларнинг мутахассислиги ва малакаси тўғрисидаги маълумотлар;

хавфли ишлаб чиқариш объектидаги технологик жараёнларнинг лойиҳавий ечимларга ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларга мувофиқлиги ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар;

хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарликнинг мажбурий суғурта қилинганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхалари;

авария натижасида етказилган тахминий зарар акс эттирилган ҳужжатлар;

бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси нусхаси;

саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган бўлса, улар ҳақидаги маълумотлар;

аварияни техник жиҳатдан текшириш давомида расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар;

аварияни техник жиҳатдан текшириш далолатномаси.


19. Аварияни техник жиҳатдан текшириш далолатномаси Комиссия аъзоларининг ҳар бирига тақдим этилади.


20. Аварияни техник жиҳатдан текшириш якунлангандан сўнг, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан уч иш куни ичида Комиссия хулосасига асосан юз берган авария оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади ҳамда авариянинг юзага келишида айбдор бўлган ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича буйруқ чиқарилади. Бунда тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ва буйруқнинг нусхаси уч кун ичида Комиссия раисига тақдим қилинади.


21. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилот томонидан юз берган ҳар бир авария мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги журналда ҳисобга олиниши ҳамда юз берган авариялар сабаблари таҳлил қилиниши шарт.


22. Юз берган аварияларни ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.


23. Мазкур журнал ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан юритилади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


24. Мазкур Низом Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси, "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ, "Ўзбекнефтегаз" МХК ва "Ўзқурилишматериаллари" АК билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Юз берган аварияларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Ташкилот

номи,

ташкилий-

ҳуқуқий

шакли


Хавфли

ишлаб

чиқариш

объекти-

нинг тури


Авария

юз берган

вақт ва

сана


Авариянинг

қисқача

тавсифи


Авариядан

кўрилган

иқтисодий

зарар (сўм)


Хавфли

ишлаб

чиқариш

объектидан

фойдаланиш

тўхтатиб

турилган

вақт (соат,

сутка)


Авариянинг

юз беришида

айбдор бўлган

ходимлар

ва уларга

нисбатан

қўлланилган

интизомий

жазо


Комиссия

хулосасига

асосан юз

берган авария

оқибатларини

бартараф

этиш бўйича

кўрилган

чора-тад-

бирлар


Чора-тад-

бирлар

режасининг

бажарилиши

тўғрисида

маълумот-

лар



1

2


3

4

5

6

7

8

9

















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 февраль, 6-сон, 69-модда































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск