ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Матбуотни тарқатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2014 й. 21-сон "Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2014 й.

N 21




ДАВРИЙ БОСМА НАШРЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ

НУСХАЛАРИ ЮБОРИЛАДИГАН МУАССАСА

ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари таҳририят томонидан белгиланган умумий тираж ҳисобидан юборилади.


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини таҳририят ва матбаа корхоналарига етказсин ҳамда муассаса ва ташкилотларга даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юборилишини назоратга олсин;

ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 январдаги

21-сон қарорига

ИЛОВА



Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари

юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Муассаса ва ташкилотлар

номи

Мавзуси

Нашр

турлари


Нусхалар

сони


1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар


Газета


38

Журнал


8

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар


Газета, журнал

5

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар


Газета

2

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили котибияти


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар


Газета

1

5.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди


Ҳуқуқий нашрлар

Газета, журнал

1

6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий нашрлар


Газета, журнал

1

7.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати


Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг

барча турлари


1

8.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


Барча мавзудаги нашрлар


Нашрларнинг

барча турлари


3

9.

"Ўзархив" агентлиги


Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг

барча турлари


1

10.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази


Ҳуқуқий (инсон ҳуқуқлари бўйича) нашрлар


Газета, журнал


1

11.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал,

ахборотнома


1

12.

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази

Барча мавзудаги нашрлар


Нашрларнинг

барча турлари


1

13.

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Барча мавзудаги нашрлар


Газета, журнал


1

15.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази


Махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий нашрлар


Газета, журнал


1

16.

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази

Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар


Газета, журнал


1

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал


1

18.

Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академияси


Иқтисодий нашрлар

Газета, журнал,

ахборотнома,

бюллетень


2

19.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар


Газета, журнал


1

20.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал


1

21.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал


2

22.

Тошкент давлат юридик университети


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал


1

23.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети


Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, табиий нашрлар


Газета, журнал

2

24.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал

2

25.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази

Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг

барча турлари


2

26.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси


Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар


Газета, журнал


1

Изоҳлар:

Ушбу рўйхат асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотлар (барча мавзудаги нашрлар юбориладиган ташкилотлардан ташқари) билан биргаликда уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб мажбурий нусхалари юбориладиган даврий босма нашрларнинг ҳар бир муассаса ва ташкилот бўйича рўйхатларини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради.

Мажбурий нусхалари юбориладиган даврий босма нашрларнинг ҳар бир муассаса ва ташкилот бўйича рўйхатлари таҳририят ва матбаа корхоналарига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан етказилади.

Рўйхатга олинган янги даврий босма нашрлар даврий босма нашрларнинг рўйхатига киритилгунига қадар мазкур рўйхатга асосан тааллуқлилиги бўйича тўлиқ юборилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 февраль, 6-сон, 66-модда


























Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск