Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2014 й. 24-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2014 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШИ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ўтказиб юбориш чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиши тартиб-қоидасини соддалаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тураходжаев), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (А. Аҳмадбаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) чет элга чиқувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ўз вақтида ҳужжатлаштирилишини таъминласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йил 1 июлдан бошлаб ҳаво ва темир йўл транспортида чет элга чиқувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг авиа ва темир йўл чипталарини расмийлаштириш ва сотиш биометрик паспортлар асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси (Р. Эминжонов) 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу қарор талабларига мувофиқ чет элга чиқишининг белгиланган тартибда назорат қилинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) хорижий давлатларда доимий яшовчи ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёхуд консуллик муассасаларида доимий консуллик ҳисобида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу қарор қоидалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиниши бўйича комплекс тадбирларни амалга оширсин.


6. Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ушбу қарор қоидаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 февраль, 6-сон, 68-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 2-сон, 11-модда























Время: 0.1850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск