язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2002 й. 427-сон "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2002 й.

N 427



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ИСТЕЪМОЛ     ТОВАРЛАРИ     ОЛИБ

КЕЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек истеъмолчиларни истеъмол товарлари тўғрисидаги ишончли ахборот билан давлат тилида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

2003 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эркин муомалага чиқариладиган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг 1-иловага мувофиқ айрим турларини мажбурий маркалаш жорий этилади.

мажбурий маркаланиши керак бўлган ва 2002 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари чакана савдо шохобчаларида 2003 йил 1 апрелгача давлат тилида маркаланмасдан сотилиши мумкин.


2. Қуйидагилар:

Импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркалаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур қарордан келиб чиқувчи талабларга риоя этилиши устидан қатьий назоратни таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасн, Давлат солиқ қўмитаси. "Ўзстандарт" агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республнкасииинг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 23-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 декабрдаги

427-сон қарорига

1-ИЛОВА



Импорт қилинадиган, давлат тилида маркировка

қилиниши шарт бўлган истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ

           

N

Маҳсулот номи


ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Истеъмол ўрамига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турлари


0401 - 0410 00 000 0, 0901 - 0910, 1101 00 - 1109 00 000 0, 1201 - 1212, 1501 - 1517, 1601 00 - 1605, 1701, 1702, 1704, 1806, 1901 - 1905, 2001 - 2009, 2101 - 2106, 2201 - 2209 00, 2402-2403, 2501 00 100 0, 2501 00 91


2.

Дори-дармонлар ва дори-дармон воситалари


2936, 3003 - 3006

3.

Ўрамлардаги минерал ёки кимёвий ўғитлар


3105

4.

Бўяш моддалари, бўёқ ва локлар


3204, 3206, 3207, 3208 - 3214

5.

Атир ва пардоз суви, косметика воситалари, соч ва гигиена учун воситалар


3303 00 - 3307

6.

Маиший кимё маҳсулотлари


3401, 3402, 3506

7.

Пиротехника буюмлари


3604

8.

Фото ва кино товарлари


3701 - 3707

9.

Инсектицидлар, дезинфекциялаш воситалари, тормоз суюқликлари, антифризлар


3808, 3819 00 000 0, 3820 00 000 0

10.

Маиший электр приборлари, теле, видео, аудиоаппаратуралар, мобил телефонлар


8415 (8415 81 001 0, 8415 82 000 1, 8415 83 000 1, 8415 90 000 2 дан ташқари), 8418 10 (фуқаро авиациясига мўлжалланганларидан ташқари), 8418 21 - 8418 29 000 0, 8418 40 (фуқаро авиациясига мўлжалланганларидан ташқари), 8422 11 000 0, 8423 10 100 0, 8450 (8450 90 000 0 дан ташқари), 8443 31 - 8443 39, 8452 10, 8467 21-8467 22, 8471 (фуқаро авиациясига мўлжалланганларидан ташқари), 8508, 8509, 8510, 8516 - 8521, 8517 12 000 0, 8525 80, 8527, 8528


11.

Ўйинчоқлар


9503 00 (9503 00 100 0,

9503 00 210 0, 9503 00 290 0 дан ташқари), 9504






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 декабрдаги

427-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор

қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб

келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички

бозорида сотишни такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдагя

295-сон қарорига киритиладиган

ўзгартиришлар



1. 3-банддаги "барча истеъмол товарлари" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган айрим истеъмол товарлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 12, 75-модда.