Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркалаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.2002 й. 427-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 декабрдаги

427-сон қарорига

2-ИЛОВА



Импорт қилинадиган истеъмол товарларини

маркалаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган Рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи истеъмол товарларини маркалашга қўйиладиган талабларни белгилайди.


2. Ушбу Низом аҳолига сотиш учун мўлжалланмаган ва четдан келтириладиган қуйидаги:

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган ҳамда ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган истеъмол товарларини;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва хукуматлараро ташкилотлар, ушбу ташкилотлар хузуридаги хорижий давлатларнинг ваколатхоналари ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг расмий (хизмат юзасидан) фойдаланиши, шунингдек уларнинг ходимлари учун мўлжалланган истеъмол товарларини;

кўргазмалар намуналари, синовлар, тадқиқотлар ва маркетинг учун намуналар сифатидаги истеъмол товарларини маркалашга татбиқ этилмайди.


3. Транспорт идишида қадоқланган, кейинчалик истеъмол идишига қайта қадоқланган товарларни келтиришда транспорт идишида уларнинг тайёрланган ва қадоқланган муддати кўрсатилади. Товарни истеъмол идишига қайта қадоқлашда маркалаш товарнинг норматив ҳужжатида кўрсатилган хажмига мувофиқ, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланган фойдаланиш муддатига эга бўлган товарлар учун тайёрланган санаси ҳамда яроқлилик муддати мажбурий кўрсатилган ҳолда давлат тилида амалга оширилади.


4. Яроқлилик муддати белгиланиши шарт бўлган товарларда тайёрловчи томонидан белгиланган яроқлилик муддати кўрсатилади.

Бунда тайёрловчи томонидан (сақлаш ва ташиш шартларига тўлиқ риоя қилган ҳолда) муайян товарнинг истеъмолчилар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва экологик жиҳатдан хавфсизлиги кафолатланади.


5. Яроқлилик муддати ўтгач товарлар улардан бевосита асосий (ёки функционал) мақсадда фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланади. Яроқлилик муддати узайтирилиши мумкин эмас.



II. ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ МАРКАЛАШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


6. Маркалашдаги ва қўшиб жўнатиладиган ҳужжатлардаги маълумотлар истеъмолчилар учун тушунарли, тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.


7. "Товарни маркалашдаги (этикетка, бирка, лейбл) ва қўшиб жўнатиладиган фойдаланиш хужжатларидаги истеъмолчи учун мўлжалланган маълумотлар товарнинг тури ҳамда техникавий мураккаблигига қараб муайян товарга бевосита илова қилинадиган матнли ҳужжат (паспорт, формуляр, қўлланиш бўйича кўрсатмалар ва бошқалар) тарзида бўлиши керак.


8. Товар билан бирга бевосита истеъмолчига тақдим этиладиган маълумотлар давлат тилида расмийлаштирилади. Маълумотлар. бошқа тилларга тўлиқ ёки қисман таржима қилиб берилган бўлиши мумкин.

Маркалаш маълумотларининг давлат тилига тўғри таржима қилинганлигини назорат қилиш маҳсулотни сертификациялашни ёки хорижий мувофиқлик сертификатини эътироф этишни амалга оширувчи, бир турдаги махсулотни сертификациялаш бўйича аккредитация қилинган орган томонидан амалга оширилади.


9. Товар истеъмолчиси учун маълумотлар "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига, "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига, шунингдек маҳсулот унга биноан ишлаб чиқариладиган норматив ҳужжатга мувофиқ бўлиши керак.


10. Генетик модификация қилинган маҳсулотлардан олинган товарнинг маркаланишида бу тўғридаги тегишли маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


11. Ўзбекистон Республикаси учун анъанавий бўлмаган импорт товарлари халқаро, минтақавий, миллий стандартларга мувофиқ номланиши, бундай номлар бўлмаган тақдирда эса - тайёрловчи мамлакатда қабул қилинган номлар кўрсатилиши керак.

Товарга истеъмолчига мўлжалланган ўзига хос бўлган маълумотлар илова қилиниши мумкин.

Товарнинг номида "Экология жиҳатидан тоза", "Радиация жиҳатидан хавфсиз", "Зарарли моддалар қўлланмасдан тайёрланган" ва бошқа реклама тусига эга бўлган тавсифномалардан фойдаланишга фақат уларга қўйиладиган талабларни ҳамда текшириш (назорат қилиш) методдарини белгиловчи ва товарнинг ушбу тавсифномаларини идентификация қилиш имконини берувчи тайёрловчининг норматив ёки техник ҳужжатлари кўрсатилганда, шунингдек улар "Ўзстандарт" агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган тақдирда йўл қўйилади.


12. Товарни тайёрлаган мамлакатнинг номи мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида қабул қилинган номи бўйича кўрсатилади.

Агар бир мамлакатда тайёрланган товар кейинчалик бошқа мамлакатда унинг хоссасини ўзгартирадиган ва (ёки) уни пировард тайёр буюмга айлантирадиган тарзда технологик ишловдан ўтказилган тақдирда, маълумотларни ёзишда технологик ишлов беришни амалга оширувчи импорт қилувчи мамлакат мазкур товарни тайёрловчи мамлакат сифатида қаралиши керак.


13. Товар келиб чиққан мамлакат амалдаги қонун хужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқ белгиланади.


14. Товар истеъмолчиси учун мўлжалланган маълумотда тайёрловчининг расмий номидан ва унинг жойлашган жойидан (почта манзилидан) фойдаланиш лозим.


15. Товарнинг асосий истеъмол хоссалари ва тавсифлари тайёрловчининг норматив ёки техник ҳужжати талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда истеъмолчига маълум қилиниши керак.


16. Товарнинг сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёзиш жойи ва шакли мувофиқлик сертификатида белгиланади.


17. Товарнинг нетто массаси, асосий ўлчамлари, ҳажми ва сони истеъмолчи ёки харидор учун ўлчовларнинг метрик тизимида (бирликларнинг халқаро тизимида) кўрсатилиши керак.


18. Товарнинг таркиби (бутлиги) "Таркиби" ёки "Бутлиги" номи билан рўйхат тарзида тақдим этилиши керак.

Товарнинг соғломлаштириш-даволашга мўлжалланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, одамлар ҳаёти ва саломатлигига, ҳайвонот дунёсига зарарли таъсирининг йўқлиги ёки унинг бошқа алохида тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг рухсати билан тақдим этилади.


19. Товарни тайёрловчининг товар белгиси (товар маркаси) бевосита товарларга, идишга, шунингдек ёрлиқлар ёки этикеткаларга қўйилади.


20. Яроқлилик муддати товарнинг тайёрланган санасидан бошлаб ҳисобланади ва бевосита товарда, ташиш идишида, ўраб-жойланган нарсада (истеъмол идишида) қуйидаги намунавий шакллардан биридан фойдаланган ҳолда кўрсатилади:

"…(йил-кун-ой) мобайнида яроқли"; "…(йил-кун-ой)гача яроқсиз"; "...(йил-кун-ой)гача фойдаланилсин".

Муайян товарларнинг ўзига хос хоссаларини ҳисобга олган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотларда истеъмолчи учун товарнинг яроқлилик муддати (ёки хизмат муддати) кўрсатилади.

Хизмат кўрсатиши техник жиҳатдан амалда ноаниқ узоқ муддатли (кўп йиллик) бўлиши мумкин бўлган товарлар учун уларнинг яроқлилик муддатлари ёки сақлаш муддатлари истеъмолчи унун маълумотларда кўрсатилмайди, улар (зарур бўлганда) етказиб бериш шартномасида (контрактда) ёки олди-сотди шартномасида (контрактда) белгиланади.


21. Товарни идентификациялашни тасдиқловчи штрихли код (тайёрловчининг ихтиёрий ташаббуси ва мустақил равишдаги қарори ёки истеъмолчининг ва/ёки сотувчининг талабига кўра) товарда, унинг идишида ва/ёки ўраб-жойланган нарсада Европа товар рақамланиши уюшмаси (ЕАН) томонидан белгиланган қоидалар бўйича кўрсатилади.



III. МАЪЛУМОТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ


22. Маркалаш маълумотларини ўқиш учун қулай бўлган бир ёки бир нечта жойда маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жойлаштиришга йўл қўйилади.


23. Товарнинг истеъмолчиси учун зарур бўлган маълумот матнини тўлиқ бериш учун идишнинг ўлчами техник жиҳатдан йўл қўймайдиган ҳолларда, шунингдек эсдалик ва совға қилинадиган буюмларда товарни ёки унинг бир қисмини тавсифловчи маълумотларни ҳар бир идишда ёки идиш гуруҳларига илова қилинадиган қўшимча варақда ёки етказиб берилаётган товарнинг қўшимча ҳужжатларида кўрсатишга йўл қўйилади.



IV. ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАРКАЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ

ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ УСУЛЛАРИ ВА УНИНГ БАЖАРИЛИШИ

СИФАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


24. Истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари исталган усулда, лекин барча ҳолларда аниқ ва осон ўқиладиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва фойдали тарзда ишлатиш пайтидаги ҳавфсизлик талаблари бошқа маълумотлардан шрифти. ранги ёки бошқа бажариш усуллари билан фарқланиб туриши керак.

Агар товар жойлаштирилган идиш қўшимча ўров материали билан қопланган бўлса, у ҳолда маълумотлар қоплов материалининг ички томонида сиртдан осон ўқиладиган бўлиши ёхуд сиртқи ўров материалида ана шундай маьлумот бўлиши керак.

Товарга тегиб турадиган маркалаш маълумотларини ёзиш воситалари товарнинг сифатига таъсир кўрсатмаслиги, товарни сақлаш, ташиш, сотиш ва ундан фойдаланиш чоғида маркалашнинг мустаҳкамлигини таъминлаши керак.


25. Атроф муҳит кучли таъсир кўрсатадиган шароитларда ёки махсус шароитларда (юқори ёки паст ҳарорат, агрессив муҳит ва шу кабиларда) қўлланиладиган товарларни маркалашда маълумотларнинг сақланиши қуйидаги усуллардан биттаси ёки уларнинг уйғунлашган турлари билан таъминланиши керак:

таъсирга (намга, ҳароратга ва бошқаларга) бардошли материални қўллаш;

ёзишнинг тегишли усулини қўллаш (ботиқ, ўйиб ёзиш ва бошқалар);

атмосферага чидамли қобиқларни (шаффоф плёнка, пакет, қути ва шу кабиларни) қўллаш.


26. Истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари импорт қилинаётган товарларга:

товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингунгача;

товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингандан кейин эркин муомалага чиқариш режимида божхонада расмийлаштирилгунгача ёзилади.

Олиб келинган товарларда истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари уларни божхона омборида сақлаш чоғида ёзилади. Сақлаш муддати ва божхона режимини танлаш (вақтинчалик сақлаш ёки божхона омбори) импорт қилувчи томонидан, ушбу тартиботни амалга ошириш учун зарур бўладиган вақтдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






































Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск