Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Давлат божхона қўмитасининг 04.02.2014 й. 01-02/12-04-сон "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2014 й. 1318-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2014 й.

N 1318-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

04.02.2014 й.

N 01-02/12-04


ҚАРОРИ



"Божхона омбори" божхона режими

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                             З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



"Божхона омбори" божхона режими

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 26-1-банднинг бешинчи хатбошиси "асосан" деган сўздан кейин "йўқ қилинганда ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 1-иловада:


иккинчи хатбоши "8," рақамидан кейин "12," рақами билан тўлдирилсин;


учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 7, 44 (бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар кўрсатиладиган қисмига божхона кўриги далолатномаси рақами ва санаси киритилади), Д устуни ва божхона юк декларацияси қўшимча варағининг А устуни тўлдирилади.";


ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8 - божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар (божхона тўловларини кечиктириб тўлаш, гаров шартномаси, божхона қонунчилигини бузиш баённомаси, божхона кўриги далолатномаси, товар божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилганда - божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси ҳамда суммаси ва бошқалар).".


3. 2-иловадаги изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"* Изоҳ: Китоб олдиндан тикилган, варақлари рақамланган ва божхона органи ходимининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.".


4. 3-иловада:

жадвалдаги "графа" деган сўзлар "устун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"Текширди: ___ -сонли божхона пости инспектори" деган сўзлар "Текширди: __________ божхона пости ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 февраль, 7-сон, 77-модда





























Время: 0.1518
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск