язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Молия вазирлигининг 5-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2-сон, Мудофаа вазирлигининг 1-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 2-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-02-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 28.01.2014 й. Қарори (АВ томонидан 10.02.2014 й. 2222-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.02.2014 й.

N 2222-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2014 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2014 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2014 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2014 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

28.01.2014 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

28.01.2014 й.

N 01-02/5-02


ҚАРОРИ



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" ПФ-4589-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 689-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сон қарори (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда) билан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Фавқулодда вазиятлар вазири

Т. Худайбергенов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.".


2. 6-банднинг биринчи хатбошиси "(пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 22-банднинг биринчи хатбошиси "(пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 24-банд "(пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар фақат пенсионер шартнома бўйича ишлаган кунлар учун тўланади. Пенсионер шартнома тузмаган қолган кунларда пенсиялар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тўлиқ миқдорда тўланади.

Тўланаётган пенсия миқдорини ҳисоблаш мисоллари:

1-мисол - 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер ишга қабул қилинди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2014 йил 1 январдан 14 январгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 14 = 171 974 сўм 19 тийин), 15 январдан 31 январгача бўлган давр учун 50 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 17 х 50% = 104 412 сўм 90 тийин) тўланади. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлови миқдори 279 387 сўм 09 тийинни (171 974 сўм 19 тийин + 104 412 сўм 90 тийин) ташкил қилади.

2-мисол - 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан январь ойи давомида бажарилди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь ойи учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь ойи учун пенсия 380 800 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.

3-мисол - 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 600,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан 3 ой давомида бажарилди. Пенсионернинг ўртача ойлик даромади 200 минг сўмни ташкил этади. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь, февраль ва март ойлари учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь, февраль ва март ойлари учун пенсия ҳар ойда 190 400 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.

4-мисол - 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер оммавий ахборот воситаларида мақола чоп этиш учун бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан шу куннинг ўзида бажарилди. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 февраль, 7-сон, 75-модда