ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 й. 255-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2013 й.

N 255


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида"ги 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бундай шахслар янги очилган ҳолатлар бўйича ариза билан мурожаат этганларида аризани қабул қилиш ХПК 117-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади";


2) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ҳужжати бекор қилиниб, иш янгидан кўрилаётганда суд таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш зарурияти туғилса, судлар ХПК 19-моддаси қоидаларидан келиб чиқишлари лозим";


3) 13-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ХПКнинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади".


II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сон қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатиш" деган сўзлар "айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик судларининг эътибори қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар иштирокидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги, "Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида"ги ва 2003 йил 27 октябрдаги "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4478-сон Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги "Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 8-сон, 2003 йил 4 сентябрдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 383-сон, 2003 йил 5 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 486-сон қарорлари, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги "Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 22-сонли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши лозимлигига қаратилсин";


3) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси 5-қисмига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси 3-қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонига асосан Фермерлар кенгашлари фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга даъво аризаларини тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) устидан шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5) 14-банд "қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар манфаатларини кўзлаб киритиладиган даъво аризалари бўйича" деган сўзлардан кейин "29-бандига мувофиқ Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


III. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кассация шикояти ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, ХПК 180-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари рўйхати қатъий ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.

Бир вақтнинг ўзида бир неча ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, қарорлар, шунингдек қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)ни қабул қилиш ХПКнинг 117-моддаси биринчи қисми 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, шикоят (протест) бўйича кассация инстанциясида иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.

Кассация шикояти (протести) хўжалик судига ўтказиб юборилган апелляция шикояти (протести)ни бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан апелляция шикояти (протести) берилгандан кейин келиб тушган ва бу илтимоснома қаноатлантирилган ҳолларда кассация шикояти (протести)ни қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади. Кассация шикояти (протести)нинг қабул қилишни рад этилиши шикоят (протест) берувчига апелляция инстанциясида қарор (ажрим) қабул қилингандан сўнг кассация шикояти (протести) билан хўжалик судига қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди, агар шикоят (протест)ни бериш асослари йўқолмаган бўлса.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги биринчи инстанция суди судьясининг ажрими бир ойлик муддат ичида кассация инстанцияси судига шикоят (протест) қилиниши мумкин";


3) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ажримда кассация шикоятини (протестини) кўриш вақти ва жойи кўрсатилади. Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга, кассация протестини келтирган прокурорга, шунингдек ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ шикоят берган шахсга ХПКнинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади";


4) 17-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўла ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёхуд даъво тўла ёки қисман кўрмасдан қолдирилса, кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўла ёки қисман бекор қилиш тўғрисида кўрсатилади";


5) 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят аломатлари аниқланганда кассация инстанцияси суди жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилишга ҳақли".


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарорига қўйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво ариза (ариза) иш юритувга қабул қилингандан кейин аниқланса, у ҳолда ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига асосан иш бўйича иш юритиш тугатилади";


3) 7-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, аризани қабул қилиш Қонун 45-моддасининг бешинчи қисми ва ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади";


4) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бундай ҳолатда кузатув таомилини жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш масаласи Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ҳал қилинади";


5) 13-банд иккинчи хатбошисининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу суд мажлисининг ўзида янги суд бошқарувчисини тайинлаш, вазифасидан озод этилган собиқ суд бошқарувчисини маъмурий ва (ёки) моддий жавобгарликка тортиш, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганда эса, ХПКнинг 152-моддаси тартибида бу ҳақда прокурорга хабар қилиш масалалари кўриб чиқилиши мумкин";


6) 15-банд учинчи хатбошисининг биринчи жумласи чиқариб ташлансин;


7) 19-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздорнинг чет эл валютасида қарзи мавжуд бўлганда, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган кредиторларнинг талаблари миқдори қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилинган санадаги расмий курс билан, кейинги таомилларда эса "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида"ги Низомда назарда тутилган тартибда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 июлда 1411-1-сон билан рўйхатга олинган) белгиланади";


8) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ушбу муддат бир йилдан ошмаган муддатга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 34-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 36-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


11) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ қарздор корхона банкрот деб эълон қилиниб, тугатиш ишлари бошланганда, 70 ва ундан ортиқ фоизлик талабга эга кредитор бўлмиш тижорат банки қарздор корхона (мол-мулки)ни, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, тугатиш қиймати бўйича ўз мулкига ўтказиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда банк:

Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлаш ва талабларни қондириш ҳамда иш ҳақи бўйича қарзларни тўлаш;

банкрот корхона сотилгандан кейин банкрот корхонанинг бошқа кредиторлик қарздорлигини тўлаш бўйича мажбуриятларни қабул қилади.

Банк томонидан Қонуннинг 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талабларни қондириш ҳамда иш ҳақи бўйича қарздорликни тўланиши муддати суд томонидан банкрот корхонанинг мол-мулкини банкка бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.

Қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан банкнинг мулкига суднинг ажрими асосида банк томонидан Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талаблар қондирилганда ҳамда иш ҳақи бўйича қарздорлик тўланганда ўтказилади.


12) 41-бандда:

иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи асосли деб топилганда, хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради, ҳисобот асоссиз деб топилганда эса - суд тугатишга доир иш юритишни тамомлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради";

қуйидаги мазмундаги учинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Ушбу ҳолатда тугатишга доир иш юритишни тамомлаш масаласи камчиликлар бартараф этилганидан ва янги ҳисобот тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади".


V. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 9-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ХПКнинг 23-моддасида хўжалик судига тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ишлар бўйича фуқаролар - жисмоний шахсларни ўз ичига олади. Судлар назарда тутишлари керакки, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида мурожаат этса, хўжалик суди даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бунда бундай ишлар бўйича вакил сифатида иштирок этаётган алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланади";

тўртинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 23-моддасига мувофиқ" деган сўзлар "ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ХПК 49-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролар ўз ишларини хўжалик судларида шахсан ўзлари ёки вакиллари орқали юритишлари мумкин. ХПК 49-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган фуқаролар деганда, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар, шунингдек ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган низолар иштирокчилари - жисмоний шахслар тушунилиши лозим";


3) 21-банднинг:

биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризалар ХПКнинг 14-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади";

иккинчи - еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


4) 26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг даъво аризаси (аризаси)га Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва даъвогар ўртасида тузилган аъзолик шартномаси илова қилиниши лозим. Мазкур талабга риоя қилинмаганда даъво аризаси (ариза) ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда қайтарилади, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, даъво ХПК 88-моддасининг 3-бандига мос ҳолда кўрмасдан қолдирилади";


5) 29-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни судда кўришга тайёрлашда хўжалик суди манфаатдор шахсларни иш бўйича иш юритиш ҳақида ХПК 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилади";


6) 35-банд учинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади";


7) 44-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишларни кўриш жараёнида қонун бузилиши ёхуд хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек улар мансабдор шахсларининг фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган ҳолларда хўжалик судлари ХПКнинг 152-моддаси асосида хусусий ажримлар чиқаришга, жиноят аломатлари аниқланганда эса - жиноят ишларини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилишга ҳақли".


VI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судининг хусусий ажрими тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ХПК 152-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар суд хўжалик низосини кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.

Судларга тушунтирилсинки, шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларининг мавжудлиги ҳақидаги хабар хусусий ажримда кўрсатилиши лозим";


2) 9.1 - 9.8-бандлар чиқариб ташлансин;


3) 10.2-бандидаги "ёхуд ЖПК" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 10.3-бандида:

биринчи хатбошисининг иккинчи жумласидаги "жиноят ишини қўзғатиш" ва "ЖПК" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошисининг иккинчи жумласидаги "шунингдек жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги хусусий ажримда" ва "(жиноят)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


VII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарори 4-банднинг бешинчи хатбошиси "тилхат олиб топширилиши лозим" деган сўзлардан кейин "уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4.6-банд қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд ҳужжати фақатгина давлат божини ундириш қисмида шикоят қилинаётган ҳолда, давлат божи тўланмайди";


2) қуйидаги мазмундаги 4.7-банд билан тўлдирилсин:

"4.7. ХПК 106-моддасига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза бўйича тўланадиган (ундириладиган) давлат божи миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим";


3) 9-банднинг учинчи жумласи "бошқа шахс томонидан тўланган бўлса" деган сўзлардан кейин "(корхона учун унинг раҳбари ёки таъсисчиси томонидан давлат божи тўланган ҳоллар бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судга мурожаат қилишда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар. Бунда кичик бизнес субъектларининг мақоми даъво аризасига илова қилинадиган статистика органининг маълумотномаси билан тасдиқланиши лозим.

Агар хўжалик судига мурожаат қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб даъво талаблари қаноатлантирилганда ишни кўриш натижаси бўйича жавобгардан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланади. Даъво рад этилган ҳолда, давлат божи даъвогардан қўшимча равишда ундирилмайди.

Ушбу ишлар бўйича апелляция ва кассация шикоятлари учун биринчи инстанция судига тўланган (ундирилган) давлат божининг 50 фоизи миқдорида бож тўланади";


5) 28-банддаги "монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" деган сўзлар "хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 29-банднинг биринчи хатбошиси "даъво рад этилганда" деган сўзлардан кейин "(иш юритиш тугатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилганда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


IX. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 24 апрелдаги 197-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 14.1-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "113-моддасида" деган сўзлар "113-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар тўловчи судга даъво аризаси берилгунга қадар пул маблағларини қайтариш (ҳисобга ўтказиш) тўғрисидаги ариза билан божхона органларига бир йил ичида мурожаат қилмаган бўлса, иш бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 8-бандига асосан тугатилади";


2) 14.2-банддаги "БК 113-моддасининг иккинчи қисмига" ва "улардан" деган сўзлар тегишинча "БК 113-моддасининг учинчи қисмига" ва "улар учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қилинган мол-мулк учун тўланган божхона божини қайтариш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар маҳсулотнинг ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулот тоифасига киритилиши ҳолати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ бериладиган сертификат билан тасдиқланган бўлишини эътиборга олишлари лозим";


4) 16.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг олтинчи қисмига кўра, устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида 33 фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши инобатга олиниши лозим";


5) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар БКнинг 112-моддасига асосан инкассо топшириқномалари қўйилганда божхона органи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 3 июнда 2465-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомнинг 61-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тўлов мақсадларида сўзсиз тартибда ундирилишига асос бўлган ҳужжатнинг (БЮД, текшириш далолатномаси, божхона органи хулосаси) рақами ва санасини кўрсатиши мажбурлигини инобатга олишлари керак".


X. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 3, 16-бандлари ва 23-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


XI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1.1-банддаги "14-моддасининг учинчи қисмига" деган сўзлар "16-моддасининг учинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1.2-банддаги "14-моддасида" деган сўзлар "16-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 8-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4) 13-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


5) қуйидаги мазмундаги 13.1-банд билан тўлдирилсин:

"13.1. Давлат солиқ хизмати органи ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда солиқ қарздорлигининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим. Агар қарздорлик суммаси белгиланган миқдордан кам бўлса, аризани қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос равишда рад этилади, ушбу ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади";


6) 16 - 16.2-бандлар чиқариб ташлансин;


7) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "0,05" рақами "0,033" рақами билан алмаштирилсин;


8) 28.1-банднинг биринчи хатбошисидан "115" рақами чиқариб ташлансин;


9) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг СКнинг 92-104 моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиши мумкин";


10) 32-бандидаги "117" рақами чиқариб ташлансин;


11) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ кодекси 53-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган), "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 3 июнда 2465-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда "Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида"ги Йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 1 февралда 2320-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган навбатда бажаришлари шарт";


12) 38.1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"Чакана савдо фаолияти билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари чакана савдо фаолияти билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари ва товар чеклари дафтарчаси ҳисобланади. Даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


13) 39-банд чиқариб ташлансин.


XII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарорининг 12.1-банди чиқариб ташлансин.



Олий хўжалик суди раиси


К. Камилов

Олий хўжалик суди

Пленумининг котиби, судья

        

М. Израилбекова





























Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск