ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.1997 й. ПФ-1734-сон "Қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга оид туб чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.03.1997 й.

N ПФ-1734



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД

ТУБ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва қишлоққа етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан уларга хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. 1997 йилдан бошлаб етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар учун молиялаш ҳамда ҳисоб-китобларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашга ва шартнома мажбуриятлари бўйича таваккалчиликларни суғурталашга асосланган принципиал Янги тизими жорий этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалигидаги товар ишлаб чиқарувчилар билан уларга хизмат кўрсатувчи тармоқлар ўртасидаги барча иқтисодий муносабатлар қуйидаги асосий шартнома турларини тузиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонунчилик актларига мувофиқ амалга оширилади:

тайёрловчи томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилишга контракция шартномаси, шу жумладан, фьючерс асосидаги шартнома;

давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга шартнома;

қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш шартномаси;

қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчилар томонидан ёнилғи-мойлаш материаллари, энергия манбалари, минерал ўғитлар хўжалик ўсимликларини кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш учун мақсадли кредитлар олишга шартнома, шунингдек ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ҳуқуқий негизини таъминловчи бошқа турдаги шартномалар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш", "Ўзмевасабзавотузумсаноат", "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари, Марказий ва тижорат банклари, Молия вазирлиги, "Ўзагросуғурта" компанияси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан бирга икки ҳафта муддатда мазкур шартномаларнинг Намунавий шаклларини пухта ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уларда томонларнинг ўз зиммаларига қабул қилган мажбуриятлари бўйича мулкий жавобгарлик чораларини кўзда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1997 йилнинг 1 апрелига қадар муддат ичида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги минтақалари бўйича экин майдони ҳамда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бирлигига ходимлар сони ва моддий-хом ашё сарф-харажатлари чегараланган миқдорларининг нормативларига танқидий баҳо бериб, тўлиқ ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Нормативлар тасдиқлангандан кейин улар хўжаликларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш учун асос сифатида қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказилсин.


4. "Ўздавпахтасаноатсотиш" ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" давлат акциядорлик корпорацияси, бошқа тайёрлов ташкилотлари қуйидагиларни амалда кенг жорий этсинлар:

аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши хусусида "Ўзагросуғурта" компанияси билан тегишли суғурта шартномалари тузилган тақдирда, қишлоқ хўжалигидаги товар ишлаб чиқарувчиларга янги йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг асосий даврлари бўйича босқичма-босқич аванс бериб бориш;

маҳсулот етказиб беришни кафолатловчи қишлоқ хўжалиги корхоналари билан пахта, дон экинлари ҳамда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга янги ҳосил йиғиштириб олингунга қадар улар қийматини 90 фоиз миқдорда олдиндан тўлаб қўйилган ҳолда фьючерс контрактлари тузиш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси билан бирга жаҳон бозорида қулай конъюнктура вужудга келган тақдирда ҳақи 90 фоиз миқдорда олдиндан тўланиши шарти билан янги ҳосил пахта толасини экспорт қилишга фьючерс контрактларини тузсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредит эмиссиясининг 1997 йилга мўлжаллаб белгиланган миқдорлари доирасида 1997 йил ҳосили учун, шу жумладан, 1996 йилда ушбу мақсадларга ажратилган кредитларни қоплаш ҳисобига пахтакор ва ғаллакор хўжаликларга аванс бериш учун "Пахтабанк" ва "Ғаллабанк"ка қайта молиялаш кредитларини ажратиб беришни кўзда тутсин.


6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш", "Ўздавнефтмаҳсулот", "Ўзагрокимётаъминот" ташкилотлари ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар тузилган шартномалар бўйича ресурслар қийматининг 15 фоизи олдиндан тўланган тақдирда сарф-харажатларнинг белгиланган солиштирма нормативларига қатъий мувофиқ равишда шартномалар тузилишини ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига моддий-техника ресурслари етказиб берилишини таъминласинлар. Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўллаш амалда жорий этилсин.


7. "Пахтабанк", "Ғаллабанк", "Мевасабзавотбанк":

хўжаликлар билан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг корхоналари, ташкилотлари ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;

хўжалик билан "Ўзагросуғурта" компанияси ўртасида суғурта шартномаси тузилган тақдирда, тўлашга қобилиятли хўжаликларга ёнилғи-мойлаш материаллари, энергия манбалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда бошқа моддий-техника ресурсларининг ҳақини тўлашга ўзларининг кредит маблағлари ҳисобидан мақсадли кредитларни ажратиб берсинлар.


8. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик компанияси хўжалик паспортининг Намунавий шаклларига ва қарз олувчига нисбатан талабларга мувофиқ, шунингдек белгиланган тартибда хўжалик мулкини гаровга қўйиш шартномаси тузилган тақдирда:

банкларнинг мақсадли кредитларини қоплаш ва хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши учун қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларнинг жавобгарлигини суғурта қилсин;

кредитли шартноманинг ҳар бир лойиҳаси бўйича банкка эксперт хулосасини берсин.


9. Банкротлик ва санация масалалари бўйича ҳукумат комиссияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасини, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини, "Ўзистиқболстат", давлат қўмитасини, Молия вазирлигини, тижорат банкларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликларини жалб этган ҳолда икки ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолатини ялпи ҳисобга олиб, бунда зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли хўжаликларнинг рўйхатини аниқласин;

банкротлик тўғрисида амалдаги қонунга мувофиқ иқтисодий жиҳатдан ночор хўжаликларни реструктуризация қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин. Мазкур Фармоннинг бажарилаётганлиги 1997 йилнинг 1 ярми якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов






















































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск