Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикасида авф этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 11.09.1997 й. ПФ-1839-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1997 йил 11 сентябрдаги

ПФ-1839-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида авф этишни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасида авф этиш, қоида бўйича, республика ҳудудида жойлашган судлар ва ҳарбий судлар томонидан судланган шахсларга нисбатан келтирилган илтимосномалар асосида амалга оширилади.


2. Авф этиш тўғрисидаги илтимосномалардан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар кўриб чиқилади:

а) Суд ҳукмига кўра ўлим жазосига маҳкум қилинган ва авф этиш тўғрисида илтимосномани келтирмаган шахсларнинг ҳужжатлари;

б) Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ўлим ёки бошқа жазоларга маҳкум қилинган шахсларни авф этиш тўғрисида Олий Суд раиси ва Бош Прокурорнинг хулосалари;

в) жазони ўтаган шахсларнинг суд ҳукми билан етказилган моддий зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этиш тўғрисидаги аризалари.


3. Маҳкумларнинг авф этилиши қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш;

асосий ҳамда қўшимча жазодан умуман ёки қисман озод қилиш;

ўтамай қолган жазо қисмини енгилроқ жазога алмаштириш;

судланганликни олиб ташлаш.


4. Авф этиш, қоидага кўра, маҳкумларнинг шахсий илтимосномалари асосида қўлланилади.

Авф этиш тўғрисидаги илтимосномалар, суд ҳукми қонуний кучга киргандан ва маҳкум жазо муддатининг ярмини ўтагандан кейин кўриб чиқилади.


5. Авф этиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишда қуйидаги ҳолатлар эътиборга олинади:

содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва характери, маҳкумнинг шахси, унинг хулқ-атвори, меҳнатга муносабати, жазони ўташ жойларидаги ташаббускорлик ташкилотларининг фаолиятида иштироки, қопланган зарарнинг миқдори ва бошқа ҳолатлар;

жазони ўташ муассасаси, маъмурияти, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларининг фикри;

моддий зарарни қоплашдан озод қилиш тўғрисидаги аризалар бўйича - зарар етказилган ташкилотнинг ҳамда туман, шаҳар, шаҳардаги туман ҳокимиятларининг фикри;

ҳарбий судлар томонидан судланган шахсларнинг авф этиш тўғрисидаги илтимосномалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фикри.


6. Ўта хавфли рецидивистлар ҳамда муқаддам ҳукм ижросини кечиктириш, амнистия, авф этиш, шартли ҳукм қилиш ёки жазо муддатидан олдин - шартли озод этиш ёки жазони енгилроғига алмаштириш чоралари қўлланилган шахслар, агарда улар судланганлик ҳолатининг тугалланишидан ва олиб ташланишидан олдин қайта қасддан жиноят содир этган тақдирда, тузалиш йўлига қирмаган маҳкумлар, жазо муддатининг кам қисмини ўтаган шахслар, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган жиноятчилар фақатгина фавқулодда ҳолатларда авф этилиши мумкин.


7. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахслар авф этиш тўғрисидаги илтимоснома билан ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида эълон қилинганлиги ва ҳукм нусхаси ёки кассацион ажрим топширилган кундан бошлаб, 7 кун давомида мурожаат этишлари мумкин. Агарда ўлим жазосига маҳкум қилинган шахс кўрсатилган муддат давомида авф этиш тўғрисида илтимосномасини киритмаса ёки бундай илтимосномани келтириш хоҳиши йўқлиги ҳақида арз қилса, бу ҳақда, ўрнатилган тартибга риоя қилган ҳолда, акт тузилади. Илтимоснома ёки акт қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муҳлатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига юборилади. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсга нисбатан ҳукм ижроси илтимоснома ёки илтимосномани келтиришдан воз кечиш тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилгунга қадар тўхтатилади.


8. Авф этиш тўғрисидаги ҳужжатларни дастлаб кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида авф этиш масалалари бўйича комиссия тузилади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларининг вакиллари, адлия вазири, Миллий Хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари, Республика касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, маъмурий-ҳуқуқий масалалар ҳамда фуқаролик ва авф этиш масалалари бўйича Бош консультантлар киради.

Агарда комиссия мажлисида қайд этилган комиссия аъзосининг қатнашиш имкони бўлмаса, унда уларнинг вазифасини асосий иш жойида ўринбосарлик қилувчи мансабдор шахс бажаради.

Комиссия йиғилишини Комиссия раиси ёки унинг топшириғига асосан раиснинг ўринбосари олиб боради.

Комиссиянинг ишида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Олий суд раиси ва ички ишлар вазири, улар бўлмаган тақдирда - номга олинган шахсларнинг ўринбосарлари қатнашади.

Комиссия аъзоларининг учдан икки қисми бор бўлган тақдирда комиссия ҳақ-ҳуқуқли ҳисобланади. Комиссиянинг қарори иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда илтимоснома рад этилган деб ҳисобланади. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг ҳужжатлари қўшимча равишда ўрганиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига ва Прокуратурасига юборилади.

Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва комиссиянинг барча аъзолари ҳамда мажлисда қатнашган республика Бош Прокурори, Олий Суди раиси ва ички ишлар вазири (уларнинг ўринбосарлари) томонидан имзоланади.

Комиссия таклифларини кўриб чиқиш натижаси бўйича авф этиш тўғрисидаги Фармон лойиҳаси тайёрланади.

Маҳкумни авф этиш учун асослар бўлмаган тақдирда, бу ҳақда фуқаролик ва авф этиш масалалари бўйича консультантлар гуруҳи аризачига хабар беради. Рад этилган илтимосномалар ҳақида гуруҳ вақти-вақти билан Президентга хабар қилиб туради.

Агарда авф этиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида қўшимча текширишни талаб қиладиган саволлар туғилса, Комиссия бу материални муҳокамадан олиб ташлаш ва ўрганиш ҳамда хулоса чиқариш учун Олий судга ёки Республика прокуратурасига юборишга ҳақлидир.


9. Авф этиш тўғрисидаги илтимосномалар бўйича керакли ҳужжатларни комиссия ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўриб чиқиш учун тайёрлаш вазифаси Фуқаролик ва авф этиш масалалари бўйича консультантлар гуруҳи зиммасига юклатилади.


10. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахслардан тушган илтимосномалар ёки бундай илтимосномаларни келтиришдан воз кечган шахслар тўғрисидаги ҳужжатлар комиссия муҳокамасига чиқаришдан олдин бир ой муддат ичида суд қарорларининг мазмунини, содир этган жиноятнинг ҳолатларини, маҳкумнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни ва ҳар бир илтимоснома ёки илтимосномани келтиришдан воз кечиш тўғрисидаги материалнинг моҳияти бўйича ўзларининг таклифларини кўрсатувчи хулосаларни тақдим қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Прокуратурасига юборилади.

Комиссия муҳокамасига киритиладиган жазо ўташ жойларида содир этган жинояти учун ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларни авф этиш тўғрисидаги илтимосномалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, ўта хавфли давлат жиноятлари содир этган шахсларнинг илтимосномалари бўйича эса - Миллий хавфсизлик хизматининг раиси хулоса тақдим этадилар.


11. Тузалиш йўлига кирмаган, тайинланган жазо муддатининг оз қисмини ўтаган, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган, ўта хавфли рецидивист деб тан олинган шахсларни авф этиш тўғрисидаги илтимосномалари ҳамда ташкилотга етказилган моддий зарарни келгусида қоплаш мажбуриятидан озод этиш, агарда бу ташкилот илтимосномани қондиришга қарши фикр билдирган бўлса, у ҳолда ҳужжатлар фақатгина эътиборни қозониши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд бўлганда комиссия муҳокамасига ҳавола этилади. Бошқа илтимосномалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссияга ахборот берилади, аризачиларга эса уларнинг илтимосномалари рад этилганлиги ҳақида маълум қилинади.


12. Авф этиш тўғрисидаги илтимосномалар рад этилган тақдирда, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларни авф этиш тўғрисидаги такрорий илтимосномалар янги, эътиборни қозониши мумкин бўлган ҳолатлар бўлмаса, қайта комиссия муҳокамасига бир йил ўтгандан кейин, бошқа жиноятлар учун судланган шахсларни - олдинги илтимоснома рад этилгандан сўнг 6 ой муддат ўтгандан кейин қўйилиши мумкин. Кўрсатилган муддатдан олдин келиб тушган такрорий илтимосномалар кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва бор бўлган ҳужжатларга қўшиб қўйилади, бу ҳақда аризачига хабар қилинади.


13. Икки ёки кўпроқ республикаларнинг судлари билан судланган шахсларнинг авф этиш тўғрисидаги илтимосномалари фақатгина охирги ҳукм Ўзбекистон Республикаси суди томонидан чиқарилган бўлсагина кўриб чиқилиши мумкин. Шу билан бирга, маҳкумга нисбатан қолган ҳукмларни чиқарган республикаларнинг фикрлари ҳам эътиборга олинади.


14. Қонун бузилишини ёки асоссиз судланганликни текширишда муҳтож бўлган далиллар билан келтирилган авф этиш тўғрисидаги илтимосномалар дастлаб назорат тартибида ўрганиш учун тегишли идораларга юборилади.


15. Жазо ўташ муассасалари маъмурияти орқали маҳкумлар томонидан берилган авф этиш тўғрисидаги илтимосномалар барча суд ҳукми, ажрим ва қарорларнинг нусхалари, илтимосноманинг моҳияти бўйича ўз фикрини кўрсатиб, маҳкумнинг меҳнатга муносабати ва хулқи ҳақида батафсил тавсифнома ҳамда авф этишни қўллаш масаласига аҳамият касб этиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатларни ва маълумотларни илова қилган ҳолда комиссия муҳокамасига юборилади.


16. Авф этиш тўғрисидаги Фармонлар ижро этиш учун қуйидаги идораларга юборилади:

ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Прокуратурасига;

озодликдан маҳрум қилиш, шартли ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ҳамда ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ва судланганликни олиб ташлаш ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига;

жазо ўташ билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларига судланган шахсларга нисбатан ва етказилган моддий зарарни қоплашдан озод қилиш ҳақида уларни суд қилган тегишли судларга ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.


17. Ўлим жазосига судланган шахсларга нисбатан ҳукмни ва уларга нисбатан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларининг ижроси ҳақида Президентга Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, бошқа жазо турларига судланган шахсларга нисбатан эса - Фармон ва ҳукм ижроси юклатилган органларга ахборот беради.


18. Авф этиш масалалари бўйича чиқарилган фармонларнинг ўз вақтидаги ижроси устидан назорат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролик ва авф этиш масалалари бўйича консультантлар гуруҳига юклатилади.


19. Президент томонидан муқаддам авф этиш қўлланилган маҳкумларнинг ҳукмлари янгидан очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ёки ҳукмлар ўзгартирилган ҳолларда, бу суд қарорлари ҳақида судлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролик ва авф этиш масалалари бўйича консультантлар гуруҳига маълумот берадилар.





















































Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск