Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Бозорларда савдо қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2001 й. 438-сон "Чорсу савдо маркази" савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2001 й.

N 438



"ЧОРСУ САВДО МАРКАЗИ"

САВДО КОМПЛЕКСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Савдо хизмати кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, "Чорсу савдо маркази" савдо комплексида истеъмол товарлари билан чакана савдони амалга оширувчи тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорини бажариш юзасидан очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Чорсу савдо маркази" (кейинги ўринларда "Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамияти деб аталади) савдо комплекси ташкил этилганлиги ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

"Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамиятига тегишли савдо ва омборхона майдонларини истеъмол товарлари, биринчи навбатда, жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига келтириладиган истеъмол товарлари билан чакана савдони ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш;

бошқа манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда савдонинг юқори сифати ва маданиятини таъминловчи транспорт, банк хизматлари, маиший ва бошқа хизматлар комплексини ташкил этиш;

ижарага олувчилар учун зарур моддий-техник, технологик ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, савдо комплекси ҳудудида сотувчилар ва харидорларга зарур ахборот хизматлари, шу жумладан истеъмол товарларига талаб ва таклиф конъюнктураси тўғрисида ахборот хизматлари кўрсатиш;

"Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи тадбиркорлар ўртасида мунтазам равишда кенг реклама ва зарур тушунтириш ишларини олиб бориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

"Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акцияларига очиқ обуна бўлишдан тушадиган пул маблағлари жамият томонидан унинг балансидаги бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилиши;

"Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси тижоат банклари "Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида валюта алмаштириш пунктлари, шунингдек пул маблағларини қабул қилиш кассалари очсинлар.


5. Махфий.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






















































Время: 0.1414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск